UZ

Сўнгги янгиликлар

01:48Микель Артета: "Ютиб турганимизда бизни яхши кўриб қолиш осон. Дуранг ва мағлубиятда ҳам бизни яхши кўринг"  9 01:15Майкл Кэррик: "МЮда қанча ишлашимни мен ҳал қилмайман"  1 01:07Фабио Капелло: "АПЛ - бошқа сайёра"  0 00:59"Истиқлол" ОЧЛ 2'даги омадсизликдан кейин бош мураббийини истеъфога чиқарди  2 00:48Уэйн Руни Гвардиола кетса "Сити" кимни олиб келиши кераклигини айтди  2 00:21"Кристал Пэлас" Гласнернинг истеъфосини тезлаштириши мумкин  0 23:57ОКМК ёш футболчилари билан шартномаларни узайтирди  0 23:44"Қўқон-1912" Шоҳруҳ Маҳмудхожиевнинг трансферини эълон қилди  2 23:33Игор Тудор: "Ишонч билан айтаман, "Тоттенхэм" лигадан тушиб кетмайди"  1 23:15Туркияда ўз жамоалари учун ставка қўйган 32 клуб раҳбарлари ҳибсга олинди  4 22:51ОКМК "Навбаҳор" футболчиси билан "2+1" кўринишида шартнома имзолади  1 22:37Эрон. "Персеполис" ўз майдонида ютқазди, Сергеевдан гол  3 22:15Сака АПЛда энг кўп маош оладиган футболчилар рейтингига қўшилди  2 21:51Ансу Фати фаолиятини Премьер-лигада давом эттириши мумкин  3 21:41"Металлург" Бранимир Йочич билан шартнома имзолади  2

Ўртоқлик учрашуви. "Навбаҳор" - "Пахтакор" 2:2 Янгиликлар

Ўртоқлик учрашуви. "Навбаҳор" - "Пахтакор" 2:2

Бугун "Навбаҳор" олий лигада юзага келган кичик танаффусдан фойдаланган холда Тошкентнинг "Пахтакор" клуби билан назорат учрашувини ўтказди.
Учрашув биринчи бўлимида гарчи футболчиларимизда бир қатор гол уриш учун қулай имкониятлар бўлган бўлсада, ҳисобни дастлаб пойтахтликлар очишди. Кахи Махарадзе даст аввал ўйиндаги биринчи голни ўз номига ёздирган бўлса, сўнгра майдон эгаларидан Ойбек Қиличев ўзини кўрсатиб, "Навбаҳор" дарвозасига иккинчи голни уришга муваффақ бўлди. Беллашувнинг биринчи бўлимида Ғайрат Жўраев, Леонид Кошелев ва Аюбхон Гаппаровларда гол уриш учун қулай имкониятлар бўлганини таъкидлаш лозим.

Иккинчи бўлимда мураббийлар тактик усулни ўзгартириб, учта ҳимоячи билан ўйнашга қарор қилишди ва таркибда қатор ўзгаришларни амалга оширишди. Бу эса ижобий ўзгаришлар олиб келди. Ўйиннинг иккинчи ярмида ҳам вакилларимиз "шерлар" дарвозаси олдида қатор хавфли вазиятларни содир этишди. Шулардан иккитасида Гаппаров ва Лупашколар унумли фойдаланиб, рақиб дарвозасини аниқ нишонга олишди. "Лочинлар" ўз иродаларини намойиш этиб, якунда ҳисобни тенглаштирдилар.

Айтиш жоизки, жамоамиздан Рўзимбой Аҳмедов, Илҳом Бойдедаев ва Акрам Бахриддинов баъзи сабабларга кўра Наманганда қолишди. Шунинг учун Тошкентга асосий таркибнинг 18 нафар ўйинчиси йўл олди.

Биринчи бўлимда "Навбаҳор" таркиби қуйидагича кўриниш олди: Ислом Жўраев, Ботир Тўрабоев, Дурбек Умаралиев, Тимур Яфаров, Тимур Султонов, Аъзам Алиев, Ислом Исмоилов, Леонид Кошелев, Ғайрат Жўраев, Оятилло Мухиддинов, Аюбхон Гаппаров.
Захирадан майдонга тушганлар: Виктор Мочалов, Қаҳрамон Маҳаммаджонов, Рустам Аъзамов, Билол Шарофуддинов, Азим Аҳмедов, Соҳиб Абдуллаев, Александр Лупашко
Голлар: Махрадзе, Қиличев - А. Гаппаров, А. Лупашко.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика