Ўртоқлик учрашуви. "Машъал" "Пахтакор"ни йирик ҳисобда мағлуб этди
28 авг 2016 12:40
Янгиликлар
Ўртоқлик учрашуви. "Машъал" "Пахтакор"ни йирик ҳисобда мағлуб этди
Ушбу баҳсларнинг биринчиси кеча Қибрайдаги "Пахтакор" жамоасинг ўқув машғулот базасида "Шерлар"га қарши бўлиб ўтди.
Ўйиннинг дастлабки дақиқаларидан устунликка эришган "Машъал"чилар биринчи бўлимнинг ўзидаёқ икки маротаба мезбонлар дарвозасини аниқ нишонга олишди. Ушбу вазиятда жамоамизнинг мавсумда омади чопмаётган ҳужумчиси Зохир Қўзибоев рақиблар дарвозасини аниқ нишонга ола билди. Майдон марказидан жамоанинг яна бир ҳужумчиси Кенжа Тўраев Қўзибоевни ажойиб пас билан таъминлади ва Зоҳир бу вазиятда "Пахтакор" дарвозасига ўйиндаги ўзининг ва "Машъал" жамоасининг дастлабки голини киритишга муваффақ бўлди.
Шундан кейин ҳам Мубораклик футболчилар ўйинда хотиржамликка берилмади ва бўлим охирларида чап қанотдан уюштирилган ҳужумда "Пахтакор" жамоаси ҳимоячилари хатоликка йўл қуйишди. Ушбу вазиятда тўпни эса яна Қўзибоев олдинроқ ҳаракат қилиб иккинчи голни киритишга эришди. Танаффусга иккита тўп фарқи билан чиққан “Газчилар” иккинчи бўлимни тамомила янгича кўринишда бошлашди.
Таркибда Марадона Сафаров, Хумоюн Муртазоев каби бир қатор ёшлар майдонга туширилди. Иккинчи бўлим охирларига келиб ҳисоб 3:0 кўринишига келди ва бу вазиятда жамоамиз футболчиси Ғулом Ҳайдар Ғуломов Мардона Сафаровнинг пасидан кейин ҳисобни яна биттага оширишди. Шу тариқа "Машъал" "Пахтакор" жамоасига қарши кечган биринчи назорат баҳсида ажойиб ғалабага эришди.
Фикрлар