UZ

Сўнгги янгиликлар

02:00Месси фаолияти ҳақида: "Бунинг якуни яқинлашиб келмоқда"  0 01:45ЖЧ-2026 саралаши. Гаттузонинг дебютида Италиядан йирик, Франциядан ишончли ғалаба ва бошқа натижалар  0 01:19ОКМК назорат ўйинида Про-лига жамоасини икки марта мағлуб қила олмади  0 00:58Урмат Абдукаимов: "Ҳакамларнинг қарорлари футболчиларнинг фаолиятига катта таъсир ўтказади. Ҳакамлар ҳам шуни билиши ва ҳис қилиши керак"  5 00:47"Навбаҳор" ўртоқлик ўйинида "Нефтчи"ни мағлуб этди  3 00:23Лаутаро ЕЧЛ финалидаги мағлубият ҳақида: "5 кун гапира олмаганман"  0 23:45Лотар Маттеус: "Германия жуда ёмон ўйнади. Ҳисоб 5:0 бўлиб кетиши ҳам мумкин эди"  0 23:24Тимур Кападзе: "Жаҳон чемпионати учун аниқ режа? Барчаси ҳал бўлгунча кутиш керак"  18 22:55"Барселона" Ромеу клубдан кетганини маълум қилди  0 22:36"Реал" мухлислари жамоанинг август ойидаги энг яхши футболчисини танлаб олди  0 22:13ЛаЛига "Барселона"га рухсат берди  1 21:45CAFA Nations Cup. Ўзбекистон – Қирғиз Республикаси 4:0  23 21:26CAFA Nations Cup. Ўзбекистон 10 киши бўлиб қолган Қирғиз Республикасини йирик ҳисобда енгди. Финалдаги рақиб – Эрон  236 21:10Ўмон терма жамоаси мураббийи: "Кўплаб вазиятлар яратдик, аммо бор-йўғи иккита гол урдик"  11 20:54Ровшан Мередов: "Ушбу мусобақа орқали мундиаль иштирокчисига қарши ўйнадик"  5

Ўзбекистон ва Мали олимпиячилари ўртасидаги дастлабки ўртоқлик ўйинида кучлар тенг келди Янгиликлар

Ўзбекистон ва Мали олимпиячилари ўртасидаги дастлабки ўртоқлик ўйинида кучлар тенг келди

Париж Олимпиадасига тайёргарлик кўраётган Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Мали U-23 термасига қарши ўртоқлик ўйини ўтказди.

Ўзбекистон U-23 — Мали U-23 1:1

Тошкент. "Бунёдкор" стадиони.

Ҳакамлар: Фирдавс Норсафаров, Александр Сидоров, Бахтиёрхўжа Шавкатов, Акобирхўжа Шукруллаев.

Гол: 1:0 — 23, Алишер Одилов (Отабек Жўрақўзиев), 1:1 — 62, Траоре Бубакар.

Ўзбекистон (биринчи бўлим) — 12.Владимир Назаров, 2.Саидазамат Мирсаидов, 5. Муҳаммадқодир Ҳамралиев, 6.Иброҳимҳалил Йўлдошев, 10.Жасурбек Жалолиддинов (с), 11.Отабек Жўрақўзиев, 15.Умарали Раҳмоналиев, 18.Алибек Давронов. 19.Ҳусайн Норчаев, 22.Алишер Одилов, 23.Абдурауф Бўриев.

Иккинчи бўлим: 21.Ҳамидулло Абдунабиев, 3.Зафармурод Абдираҳматов (24.Шерзод Эсанов, 70), 4.Одилбек Абдумажидов (26.Исломбек Маматказин, 74), 7.Беҳруз Асқаров, 8.Иброҳим Ибрагимов, 9.Улуғбек Ҳошимов, 13.Аҳмадулло Муқумжонов, 14.Фарҳод Соҳибжонов, 16.Асадбек Раҳимжонов, 17.Мурод Раҳматов, 20.Руслан Жиянов.

Захира: 1.Отабек Боймуродов, 25.Шахзод Тоиров.

Мали U-23: 1.Умар Кулибали, 2.Фод Дукуре, 3.Диалло Ҳамиду, 4.Тункара Мамаду, 6.Сако Коли, (7.Диарра Тимоко, 48), 8.Траоре Бубакар, 10.Мамаду Сангаре (18.Диакит Муса, 79), 12.Юсуф Бемба (19.Муҳаммаду Ламин, 79), 17.Аҳмад Диоманде, 20.Самак Уильсон (11.Юсуф Маига, 60), 21.Траоре Филй (14.Маҳамаду Диарра, 60)

Захира: 1.Диарра Ҳасан, 5.Сиссе Иброҳим, 9.Думбия Чикна, 13.Диарра Браҳима, 22.Муҳаммад Лараби, 24.Сидики Кулибали.

Огоҳлантириш: Мамаду Сангаре (6), Отабек Жўрақўзиев (38), Умарали Раҳмоналиев (42), Юсуф Бемба (45), Аҳмад Диоманде (76)

МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ

ЯНГИЛАШ

Учрашув якунланди!

90. Иккинчи бўлимга 4 дақиқа қўшиб берилди.

89. Ўзбекистонлик футболчи рақиб жарима майдонида йиқилди, аммо ҳакам ўйин қоидаси бузилмаганини таъкидлади.

85. Бубакарнинг яна бир кучли зарбасига бу сафар аниқлик етишмади.

84. Майдон марказида Муса йиқитилди.

79. Малида иккита ўзгариш содир бўлди.

76. Аҳмад Диоманде огоҳлантирилди.

74. Ўзбекистон терма жамоаси сафида ўзгариш содир бўлди.

72. Хавфли вазият! Ўнг қанотдан катта тезликда олдинга борган малилик футболчининг пасидан сўнг Сангаре яқин масофадан юқорига зарба йўллади.

70. Мажбурий ўзгариш: Эсанов Абдураҳматов ўрнига майдонга туширилди.

62. ГОЛ! Траоре Бубакар ўнг оёқда узоқ масофадан аниқ зарба йўллаб, ҳисобни тенглаштирди.

58. Зарба! Ўзбекистон терма жамоаси футболчиларининг хатосидан сўнг жарима майдони яқинидан Сангаре хавфли зарба йўллади, яхшиямки, унинг уринишига аниқлик етишмади.

56. Зарба! Жияновнинг пасидан сўнг Ҳошимов рақиб жарима майдони ичида кучли, аммо ноаниқ зарба йўллади.


53. Тимоконинг зарбаси Абдунабиевнинг қўлларига бориб тушди.

48. Диоманденинг зарбаси ноаниқ кўриниш олди. 

Иккинчи бўлимда Ўзбекистон Олимпия терма жамоаси буткул янги таркибда ҳаракат қилади.

Тайм якунланди.

45. Биринчи бўлимга 1 дақиқа қўшиб берилди.

45. Юсуф Бемба Раҳмоналиевга нисбатан қўпол ўйнагани учун огоҳлантирилди.

43. Зарба! Одилов рақиб жарима майдонига кириб борди ва чап оёқда зарба йўллади, аммо бироз аниқлик етишмади.

42. Раҳмоналиев майдон марказида хатога йўл қўйди ва уни тўғрилаш учун қўполлик ишлатишга мажбул бўлди. Оқибатда сариқ карточка билан жазоланди.

38. Жўрақўзиев майдон марказида Диомандега нисбатан қўполлик ишлатгани учун огоҳлантирлди.

37. Жалолиддиновнинг бурчакдан узатгани тўпини малилик дарвозабон ушлаб олди.

35. Сангарениг зарбаси ноаниқ кўриниш олди.

33. Йўлдошев рақиб футболчиси билан тўқнашувда жароҳат олган кўринади. Унга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.

30. Зарба! Жалолиддиновнинг жаримадан узатган тўпига Жўрақўзиев бош билан зарба йўллади, бироз ноаниқ.

28. Траоре Филйнинг рақиб жарима майдонида бош билан йўллаган зарбаси хавфли кўриниш олди.

23. ГООООООООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Одилов комбинация натижасида қанотдан Жўрақўзиев томонидан узатилган тўпни бўш дарвозага қийинчиликсиз жойлаб, ҳисобни очди! Дастлаб ҳакам ўйиндан ташқари ҳолатни қайд этди, аммо ВАР билан суҳбатдан сўнг қарорини ўзгартирди.


22. Зарба! Норчаев рақиб жарима майдонида Жўрақўзиевнинг узатмасини дарвозага аниқ йўллай олмади.

21. Ўзбекистонга ҳужум билан жавоб қайтарди. Жалолиддинов томонидан чап қанотдан узатилган тўпга зарба берадиган футболчи топилмади. 

20. Мали қарши ҳужумга ўтди, Назаров олдинга чиқиб, тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди.

18. Зарба! Сангаренинг чап оёқда тўхтатмасдан йўлланган зарбасини Назаров майдон ташқарисига чиқариб юборди.

12. Малилик футболчи Диоманде Ўзбекистон жарима майдони яқинида йиқилди, аммо ҳакам ўйин қоидаси бузилмаганини таъкидлади.

9. Хавфли вазият! Жўрақўзиевнинг ажойиб пасидан сўнг Жалолиддинов 11 метрлар масофадан рақиб дарвозасига аниқ зарба йўллай олмади.

6. Майдон марказида Йўлдошевга нисбатан қўпол ўйнаган Сангаре огоҳлантирилди.

5. Дастлабки дақиқаларда меҳмонлар тўпни назорат қилмоқда.

1. Учрашув бошланди. Ўзбекистон футболчилари кўк, Мали ўйинчилари оқ рангли либосда ҳаракат қилади.

Рейтинг: +14   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика