UZ

Сўнгги янгиликлар

18:34Исак кетишни истамоқда, "Ньюкасл" эса қаршилик қилмоқда  0 18:07Гави: "Тер Штеген – клуб афсонаси, уни ҳурмат қилиш керак"  0 17:38"Милан" Влаховични олиш учун ярим ҳимоячисидан воз кечадими?  0 17:10Гонконгга келган Златан Ибрагимович Брюс Ли билан "куч синашди", Гвардиол Хорватия махсус кучлари машғулотида қатнашди, Гвардиола мўйлов қўйди. Футбол юлдузлари ўтган ҳафтани қандай ўтказди?  0 16:50Винисиус Жуниор: "Мен кўп нарсага эришдим, лекин орзуларим ҳали тугамаган"  2 16:22"Наполи" "Ювентус" ярим ҳимоячисини сафига қўшиб олмоқчи  0 15:58Суперлига. 16-тур дисквалификациялари: "Нефтчи", "Пахтакор" ва "Андижон"да йўқотишлар бор  1 15:26"Манчестер Юнайтед" ва "Ньюкасл" Шешко учун курашади  1 14:57"Бавария" дарвозабони Улрайх ўғли вафот этганини эълон қилди  0 14:29CAFA турнирида иштирок этадиган терма жамоага бош мураббий тайинланди  2 14:03Трамп Бразилия фуқароларининг ЖЧ-2026га келишига тўсқинлик қилиши мумкин  4 13:34ЦСКА футболчиси Гайич Файзуллаевга Туркиядаги фаолиятини муваффақиятли ўтказишни тилади  2 13:05Пул топишни "Пахтакор"дан ўрганиш керак  18 12:39​Ўзбекистон терма жамоаси тажрибали ҳимоячисига Озарбайжондан қизиқиш бор  2 12:08Ўзбекистон терма жамоаси собиқ аъзоси Гонконгга йўл олмоқда  8

“Орол”нинг иккита ўйинда 11та гол ўтказиб юбориши ва водийдан қуруқ қайтиши хақида Янгиликлар

“Орол”нинг иккита ўйинда 11та гол ўтказиб юбориши ва водийдан қуруқ қайтиши хақида

Маълумки, пайшанба куни биринчи лиганинг иккинчи босқич, 2-тур ўйинлари бўлиб ўтди. Унда “Қўқон-1912” жамоаси меҳмони бўлган “Орол” ўз дарвозасидан жавобсиз 4та гол ўтказиб юборди.

Ундан олдин эса Нукус жамоаси “Андижон” билан беллашиб, 7:1 (!!!) ҳисобида имкониятни бой берганди. Умумий айтганда, “Орол” водийдаги иккита сафар ўйини давомида ўз дарвозасидан 11та тўп ўтказиб юборди ва уйига қуруқ қўл билан қайтди.

Бунинг асосий сабабларини билиш мақсадида жамоа бош мураббийи Неъматулло Қуттибоев билан суҳбатлашдик.

- Неъматулло ака, иккита ўйинда 11та гол ўтказиб юбориш кўп эмасми? Боз устига жамоангиз водийдан очкосиз қайтди. Бунга нима сабаб деб ҳисоблайсиз?
- Сиз билан олдин гаплашганимизда, жамоамиз йиғинга анча кеч киришгани ҳақида айтгандим. Айнан иккинчи босқичга тайёргарликнинг вақтида бошламаганиз учун йигитларда жисмоний томондан пасайиш юзага келди. Бу эса ўз навбатида “Андижон” ва “Қўқон-1912”га қарши кечган ўйинларда билинди.

- Ўтказилган ўйинлардан кейин қандай фикрдасиз?
- “Андижон” ва “Қўқон-1912” билан ўйиннинг биринчи бўлимида шогирдларим ёмон ўйин кўрсатишмади. Аммо иккинчи бўлимда уларга жисмоний тайёргарликнинг даражаси паст эканлиги панд бериб қўйди. Бундан ташқари асосий ҳимоячимиз Темур Турдиевнинг бошқа жамоага ўтиб кетгани ҳам биз учун мудофаа чизиғида ўзига яраша муаммоларни келтириб чиқарди.
- Ўтказиб юборилган голларда кўпроқ кимни айби бўлди деб уйлайсиз?
- Иккита учрашувда 11та гол бу- жуда кўп. Лекин нима ҳам қила олардик, футболда баъзан шунақаси ҳам бўлиб туради. Ўтказиб юборилган голларда кўпроқ дарвозабон ва ҳимоячиларинг хатоси борлигини айтишим мумкин. Айниқса “Андижон” билан ўйинда рақиб футболчилари узоқ масофалардан кучли зарбалар билан дарвозамизни ишғол этишди.

- “Андижон” ва “Қўқон-1912” жамоаларини бир-бирига таққослаб кўрдингизми?
- Менимча бу иккала клуб ҳам тенг савияда ўйин кўрсатишди. Балки “Андижон” қўқонликларга нисбатан бироз кучлироқ бўлиши ҳам мумкиндир. Лекин “Машъал”дан асло кучли эмас деб биламан. Ҳозир муборакликлар биринчи лиганинг энг кучли жамоасидир.

- Жамоангизнинг асосий ҳужумчиси Мансур Абдуллаев водий жамоаларига қарши кечган ўйинларда майдонга тушмади. Бунга нима сабаб?
- Мансурда жароҳат борилиги сабабли жамоага ёрдам бера олмаяпти. Ундан ташқари яна бир тўпурар ҳужмчимиз Нурлибек Таласбоевда эса дисквалификация сабабли муаммолар бор. Адашмасам уни ПФЛ бешта ўйинга дасквалификация қилган.

- Иккита ўйинда 11та гол ўтказиб юборганинглардан кейин раҳбариятдан ҳам эътироз бўлгандир?
- Албатта, бўлади. Ўз дарвозамиздан 11та тўп ўтказиб юборганимиздан ташқари, водийдан очкосиз қайтдик. Шунинг учун эътироз бўлиши табиий. Энди кейинги ўйинларда очко жамғаришга ҳаракат қиламиз.

Исломбек Рустамбеков суҳбатлашди

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика