UZ

Сўнгги янгиликлар

02:40А Серия. "Интер" қийин ўйинда Бергамода "Аталанта"ни минимал ҳисобда мағлуб этди ва жадвалда биринчи ўринга кўтарилиб олди  3 01:49Роналду кетма-кет учинчи марта Яқин Шарқда йилнинг энг яхши футболчиси бўлди  9 23:30АПЛ. Грейнинг голи "Тоттенхэм"га Лондон дербисида ғалаба тақдим этди  0 23:12Дембеле Globe Soccer Awards томонидан йилнинг энг яхши футболчиси деб топилди  5 22:11Дембеле, Ямал, Мбаппе, Хакими, Холанд, Педри, Доннарумма ва Кейн IFFHS’нинг 2025 йилги терма жамоасида  7 22:05А Серия. Хойлунднинг дубли "Наполи"га муҳим ўйинда ғалаба келтирди  2 21:3730 декабрь - ОЧЛ 2 қуръаси  1 20:45Артём Довбик Испанияга қайтиши мумкин  0 20:21Эрон Про лигаси. "Истиқлол" ўз уйида мағлубиятга учради, Машарипов қайдномадан ўрин олди  3 20:10БАА Про лигаси. "Дибба" ўз уйида "Ал Васл"га мағлуб бўлди, Абдуллаев ўйинда тўлиқ ҳаракат қилди  0 19:54"Бавария" икки муҳим ўйинчиси билан шартномани узайтиради  0 19:01Раҳим Стерлингга АПЛдан янги даъвогар пайдо бўлди  2 18:32А Серия. "Милан" ўз уйида "Верона"ни мағлуб этди  4 16:15"Ливерпуль” Родриго учун қанча тўлашга тайёрлиги маълум бўлди  3 15:492025 йилнинг "энг яхши ёш футзалчиси" Абдулборий Илёсов: "Бу соврин мени янада кучлироқ қилади"  2

“Орол”да янгиликлар бисёр… Янгиликлар

“Орол”да янгиликлар бисёр…

Мамлакатимиз футбол чемпионатларида (олий ҳамда биринчи лига) Қорақалпоғистон Республикасининг шарафини ҳимоя қилувчи фақатгина битта жамоа, “Орол ФК” борлиги ҳаммамизга маълум.
Аммо жамоанинг молиявий аҳволига сўнги йилларда ҳавас қилиб бўлмай қолди. Эндиги мавсумга жамоа қай даражада тайёргарлик кўраётганлиги борасида қизиқдик ва жамоа расмийлари билан боғланишга муваффақ бўлдик.

Жамоа бу мавсумда ҳам биринчи лигада Қорақалпоғистон Республикаси номидан иштирок этади ва албатта Қорақалпоғистон Республикаси шарафини муносиб ҳимоя қилишга интилади.

Клубга келди-кетдилар борасида хозирча аниқлик киритилмаган. Лекин шуниси маълумки, жамоа кўригида бир қатор футболчилар бор. Хозирда жамоанинг бир қатор футболчилари олий лиганинг кўплаб жамоалари кўригида бўлса, бошқалари Қорақалпоғистон биринчилигида иштирок этишмоқда.

Жамоанинг келгуси режалари билан ўртоқлашганимизда, яқин кунларда Тошкентга сафар қилиниб, ПФЛ кубогида иштирок этиб қайтишни режа қилинганлиги ҳақида айтишди.

Жамоадаги келгуси янгиликларни сайтимиз орқали кузатиб боринг.

Иброҳимжон Солихонов тайёрлади.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика