UZ

Сўнгги янгиликлар

02:13"Челси" - жаҳон чемпиони!  147 01:45U-20 Жаҳон чемпионатини биргаликда қабул қиламиз. Бу қандай бўлади?  0 00:35"Бавария" "Челси" футболчисига қизиқмоқда  1 23:40"Арсенал" ва "Спортинг" Гёкереш бўйича келишувга эришишга яқин  3 22:21"Ливерпуль" ўртоқлик ўйинида "Престон Норт Энд"ни мағлуб этди  1 21:56Терма жамоадаги муҳит, аёллар футболининг ривожи, Англиядан олинган таклиф ва 23 йиллик танаффусдан сўнг қўлга киритилган Осиё кубоги йўлланмаси ҳақида — Оминахон Валиханова  1 21:30МЮ 65 млн фунтлик трансферни амалга ошириши мумкин  0 20:40"Барселона" даъвогарлик қилаётган Рэшфорд Саудия Арабистонидан ажойиб таклифни рад этди  5 19:57"Бавария" "Арсенал" вингерига қизиқиш билдирмоқда  0 19:12"Реал" Родригонинг нархини маълум қилди  14 18:20Роберто Фирмино фаолиятини Осиёнинг бошқа мамлакатида давом эттиради  3 17:43Эндрик "Реал"дан ижарага кетмоқчи эмас  4 16:5840 ёшли Касорла "Овьедо" билан шартномасини 2025/26 йилги мавсумгача узайтирди. Клуб Ла Лигага қайтди  0 16:24Эшитдик-да! Жаҳон чемпиони бўлган мураббий Ўзбекистон МТЖни бошқариши мумкин  130 16:05Шомуродов: "Аргентинага қарши ўйнаб, қайси жиҳатларимизни кучайтириш кераклигини билиб олсак бўлади"  8

“Орол” жамоаси - меҳнат жамоалари ҳузурида Янгиликлар

“Орол” жамоаси - меҳнат жамоалари ҳузурида

Қорақалпоғистон Республикасининг бош жамоаси – “Орол” кўп йиллик тарихга эга. 1976 йилдан бери фаолият юритиб келаётган бу жамоадан кўплаб таниқли футболчилар етишиб чиққан.
“Орол” жамоаси бир пайтлар Ўзбекистон чемпионатининг  олий лигасида ҳам муносиб иштирок этган. Мана тўққиз йилдирки, нукуслик футболчилар биринчи лигада тўп суриб келишаётир.

Бугунги кунда жамоа ўйинларида ижобий ўзгаришларни кузатиш мумкин. Бу муболаға эмас. Бунинг ўзига хос сабаблари бор, албатта. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Ўзбекистон Республикаси Президентининг “2011-2013 йилларда республикада футболнинг моддий-техника базасини янада мустаҳкамлаш ва уни ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги  ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикасида футболни ривожлантиришни давлат томонидан янада қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлар тўғрисида”ги  Қарорлари ижросини таъминлаш ҳамда “Орол” жамоасини қўллаб-қувватлаш мақсадида тадбирлар режасини тасдиқлаганди. Ушбу режага асосан,  “Орол” жамоаси футболчилари 20 майдан бошлаб маҳаллий ишқибозлар, ҳомий ташкилотлар вакиллари, шунингдек турли вазирликлар тизимидаги идора ва корхоналарнинг ишчи-ходимлари ҳузурига ташриф буюришяпти. У ерда ўзига хос учрашув ва давра суҳбатлари ташкил этилмоқда.

Бундай тадбирлар шу кунгача “Нукус вино заводи” ва “Қорақалпоғистон дон маҳсулотлари” акционерлик жамиятлари, “Қорақалпоқавтойўл” йўллардан фойдаланиш бошқармаси, “Тахиатош нефтебазаси” ва “Элликқалъа нефтебазаси” унитар корхоналари, “Ўзавтодарётранс” агентлигининг Қорақалпоғистон Республикаси бўлими, “Нукустранс” корхонаси, Қорақалпоғистон давлат университетида бўлиб ўтди. Қизиқарли ва мунозараларга бой кечган ҳар бир учрашувда Қорақалпоғистон  Республикаси футбол федерациясининг биринчи вице президенти Владимир Назаров жамоа тарихини гапириб бермоқда. Шунингдек, тадбир давомида ташкилотлар раҳбарлари ва футбол мухлислари севимли жамоасини қўллаб-қувватлаш борасида ўзларининг фикр-мулоҳазаларини билдиришяпти. Ўз навбатида жамоа бош мураббийи Неъматулла Қуттибоев ва футболчилар уларни қизиқтирган саволларга жавоб беришмоқда.

Мазкур тадбирлар 10 июнга қадар давом этади. 8 июнь куни Нукус шаҳридаги “Турон” ўйингоҳида ишқибозлар билан учрашув ўтказиш ҳам режалаштирилган.


Икром  ХУДОЙБЕРГАНОВ.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика