UZ

Сўнгги янгиликлар

01:05Париж-2024. Ўзбекистон - Миср 0:1, Ҳимоядаги хато қимматга тушди  2 00:53"Атлетико" ва Испания терма жамоаси собиқ футболчиси фаолиятини якунлади  0 00:15РПЛ. Эсанов ҳаракат қилаётган "Акрон" меҳмонда "Факел"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди  13 23:35Тимур Кападзе: "Иккала ўйинда ҳам ютишимиз мумкин эди"  85 23:01Расман: "Атлетико" Испания терма жамоаси футболчиси билан шартнома имзолади  1 22:29"Навбаҳор" назорат учрашувида йирик ҳисобда ғалаба қозонди. Қувватовдан норасмий дебют, Никабадзедан хет-трик  9 21:31"Манчестер Юнайтед" форварди ПСЖга ўтиши мумкин  4 21:05Париж-2024. Ўзбекистон иккинчи турда Мисрга ютқазди ва гуруҳдан чиқиш имкониятини йўқотди  846 20:53Париж-2024. Испания терма жамоаси биринчи бўлиб плей-оффга чиқди  7 20:22"Манчестер Юнайтед" испаниялик футболчига қизиқмоқда  1 19:56"Барселона" Уильямс учун кутилганидан 4 млн. евро кўп пул тўлаши керак  2 19:22ФИФА Аргентинанинг эътирозига жавоб берди  4 18:52Ҳусниддин Ғофуров - "Қўқон-1912" футболчиси  3 18:24Биринчи даврада "Бунёдкор"да ўйнаган футболчи Босния ва Герцеговина клубига ўтди  1 18:00Ўзбекистон ўйнайдиган "Божуар" стадиони баҳсга тайёр  7

Орифхўжа Абдуҳолиқов: “Ўйиним билан акамни уялтириб қўймасликка ҳаракат қиляпман” Янгиликлар

Орифхўжа Абдуҳолиқов: “Ўйиним билан акамни уялтириб қўймасликка ҳаракат қиляпман”

Худди олий лиганики сингари биринчи лигада ҳам дастлабки давра баҳслари якунига етди.

Тошкентнинг “NBU-Осиё” жамоаси учун биринчи давра кўнгилдагидек ўтди ва улар 2-ўринда боришяпти. Ушбу жамоанинг ҳужумчиси Орифхўжа Абдуҳолиқов эса рақиблар дарвозасига 16 та гол урган ҳолда якка ўзи тўпурар бўлиб келмоқда. 22 ёшли футболчининг кўрсатаётган ўйини барчада илиқ таассурот қолдиряпти. У Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳамда Қатарнинг “Ал Сайлия” клубида ўйнаётган Темурхўжа Абдуҳолиқовнинг укасидир. Орифхўжа акаси сингари ҳужумчи ролида ўйнашни хоҳлади ва ҳозирча биринчи лига мусобақасида ўзини кўрсатиб келмоқда. “NBU-Осиё” биринчи давранинг охирги турида “Андижон” майдонида 2:2 ҳисобида дуранг ўйнади. Кичик Абдуҳолиқов эса битта голга муаллифлик қилди. Ўйиндан кейин ушбу ўйинчини суҳбатга тортдик.

-   “Андижон”га қарши бўлиб ўтган учрашув анча жанговор тарзда кечди. Бундай ўйин ҳақида нима деган бўлардингиз?
-   Ўйин албатта қийин кечди. “Андижон” ўз майдонида мардонавор ўйин кўрсатиб, қаршилик кўрсатди. Биз бунга қадар иккита беллашувда ютқазиб қўйганимиз учун бу сафар мағлуб бўлмаслик учун бор кучимиз билан ҳаракат қилдик. Ўйин охирида эса қўлдан келганича дурангни сақлаб қолишга ҳаракат қилдик.

-   Ўтган турда “Истиқлол” майдонида бешта тўп ўтказиб юбориб, йирик ҳисобда ютқазгандинглар. Бу сафар эса “Андижон”да дуранг ўйнадинглар. Иккала ўйинни сизлар учун катта фарқи сезилдими?
-   Менимча, “Истиқлол” билан учрашувга нотўғри тайёрландик. Йўл чарчоғи ҳам ўз таъсирини кўрсатди. Бунинг устига ўйиндан олдин рақибни хаёлан ютдик деб ўйлаганимиз ҳам бизга панд бериб қўйди. Рақибга юзаки қараганимиз учун ҳам йирик ҳисобда ютқаздик. “Андижон” билан учрашувга ҳам ғалаба учун тайёрлангандик ва хатоларни такрорламасликка уриндик.


-   Дурангдан қониқиш ҳосил қилдинглар, шундайми?
-   Турнир жадвалида иккинчи ўринда қолганимиздан қониқдик.

-   “NBU-Осиё” чиндан мавсумни яхши ўтказяпти ва ҳақли равишда жадвалда 2-ўринда боряпти. Бу жамоанинг мақсади олий лигани кўзлаётганини билдирадими?
-   Ҳамманинг мақсади бўлади. Биринчи ўринга чиқиш учун бизда жуда яхши имконият бор. Олий лигага чиқиш учун охиригача ҳаракат қиламиз. Бунинг учун ҳамма бирдек ҳаракат қиляпти. Кўриб турганингиздек, натижа ҳам бўляпти.

-   “Андижон” дарвозасига урган голингизни қўшсак жорий мавсумда рақиблар дарвозасига 16 та тўп киритдингиз ва яққол тўпурар бўлиб турибсиз. Сиздан бундай сермаҳсулликни ҳеч ким кутмаганди. Буни нима билан боғлаган бўлардингиз?
-   Тинимсиз меҳнат ва ўйинга тўғри тайёргарлик деб ўйлайман. Шунингдек, мураббийларнинг тўғри кўрсатмалари ҳам менинг самарадорлигимга туртки беряпти. Мақсадим ҳам тўпурарлар орасида биринчи бўлиш эди ва ҳозирча бунга эришяпман. Ҳаракатда баракат деб шуни айтишса керак-да!

-   Темурхўжа Абдуҳолиқовнинг укаси сифатида бу ном сизга майдонда қўшимча босим юклаб турибдими?
-   Акамни уялтириб қўймаслик учун ҳам яхши ўйин намойиш қилишга ва ўзимни кўрсатишга ҳаракат қиляпман. Акамнинг тажрибаси ва далдаси менга ҳар доим ёрдам беради. Шунингдек, дадам ҳам менга маслаҳатлар бериб туради.

-   Темурхўжа миллий терма жамоа ўйинчиси ва легионер сифатида Қатар чемпионатида тўп суряпти. Сиз эса ҳозирча биринчи лигада фаолиятингизни давом эттиряпсиз. Айтинг-чи, акангизнинг даражасига чиқишингизга нима тўсқинлик қиляпти?
-   Билмадим. Балки акам каби етарли ўйин амалиётига эга бўлмаётганим ҳам таъсир қилаётгандир. Албатта, мен ҳам акам сингари савияга чиқишни жуда хоҳлайман. Ўйлайманки, ҳаммаси ўзимга боғлиқ ва истакларимни амалга оширса бўлади.

-    Сиз ҳали олий лигада тўп сурмадингиз. Шу кунгача ҳеч бундай имконият бўлганми?
-   Ҳа, бир қатор жамоаларнинг йиғинларига бориб кўрганман. Аммо мураббийлар мендан қониқиш ҳосил қилишмаган. Шундан кейин биринчи лигада яна ўйнаб ўз кучим билан олий лигага чиқишни мақсад қилдим.


-   Биринчи лигадаги ишларингиз ҳозирча кўнгилдагидек ва сиз тўпурарлар орасида якка пешқадамсиз. Нима деб ўйлайсиз, кейинчалик тўпурарлигингиз сизнинг ташриф қоғозингизга айланиши мумкинми?
-   Бу ҳақида бирор нима дея олмайман. Мен майдонга тушаман ва ўз ишимни бажараман. Кимгадир керак бўлсам, чақириши мумкин. Менинг биринчи галдаги вазифам гол уриш. Чунки ҳужумчиман ва ўз вазифамни оқлашим керак. Қолгани эса ўзидан-ўзи бўлаверади.

-   Шу ўринда биринчи лига ҳақида сўрамоқчи эдим. Бу лига футболчининг савияси ўсишига хизмат қила оладими?
-   Тўғриси, бу йил биринчи лигада ҳам нисбатан ўсиш бор. “Андижон”, “Цементчи”, “Сурхон” каби клубларнинг мақсади олий лигага йўл олиш. Шу боис қизиқарли тус оляпти. Масалан, “Сурхон” ҳам яхши жамоа экан. Ўз майдонимизда уларга 0:3 ҳисобида ютқазиб қўйдик. Имкон даражасида ўз ўйинларимизда ютишга ҳаракат қиляпмиз ва бизнинг ҳам мақсадимиз олий лига йўлланмасини қўлга киритиш. Ҳозирги вазифамиз эса биринчи лигада камида биринчи ўринни эгаллашимиз лозим.

ФИРДАВСХОН суҳбатлашди.

Рейтинг: +12   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика