UZ

Сўнгги янгиликлар

13:14"Реал" ёки Аргентина? Мастантуоно олдида қийин танлов  0 12:48Дембеле "Олтин тўп"нинг муқобилини қўлга киритди  0 12:16"Бавария" ноябрда 3 асосий ўйинчиси сафга қайтишидан умидвор  0 11:45"Сўғдиёна" 6 йилдан буён Жиззахда ОКМКни ютолмаяпти  2 11:21Про лига. 14-тур учрашувларига ҳакамлар тайинланди  1 10:52"Ливерпуль" Салоҳга ўринбосар сифатида кўраётган футболчисига 100 миллион евро тўлашга тайёр  3 10:44"Сурхон" Наманганда нечта ғалабага эришганини биласизми?   4 10:21Антони Марсьяль фаолиятини Мексикада давом эттиради  2 09:502026 йилги УEФА Суперкубоги қайси стадионда бўлиб ўтиши маълум  0 09:18"Рома"нинг собиқ устози Эронни бошқариши мумкин  17 08:43Sofascore. "Бани Яс" мағлуб бўлди. Мозговой неча баҳо олди?  1 08:10Файзуллаевнинг трансфери иккинчи бўлди  3 07:35Суперлига. Бугун Жиззахда ва Наманганда ўйинлар бор  4 06:35Суперлига. "Машъал" — "Шўртан" 2:1   0 01:50Дерби олдидан "Манчестер Сити"нинг 4 футболчиси сафга қайтди  6

Ориф Мамажонов: "Динамо"ни аҳиллик эвазига мағлуб этдик" Янгиликлар

Ориф Мамажонов: "Динамо"ни аҳиллик эвазига мағлуб этдик"

Олий лиганинг 1-турида "Қўқон-1912" жамоаси сафарда "Динамо"ни мағлуб этиб, чемпионатни ғалаба билан бошлади.
Учрашувда Ориф Мамажонов томонидан киритилган ягона гол қўқонликларга ғалаба келтирди. Бу билан ярим ҳимоячи жамоасининг муваффақиятига салмоқли хисса қўшди. Шу боис, Мамажонов 1-тур рамзий терма жамоасидан ўрин олди.

- Чемпионатни ғалаба билан бошлаганимиздан хурсандмиз. Аслида ҳам Самарқандга фақат ғалаба учун боргандик. Худога шукур, мақсадимизга эришдик. Ўйин қийин кечди. Мезбонлар ҳам очко йўқотишни истамади. Учрашувда биринчи бўлиб ҳисобни очганимиз бизга қўшимча куч бағишлади.

- Аҳиллигимиз эвазига ғалабани сақлаб қолдик. Йигитлар бир-биримизни қўллаб-қувватлаб, фақат олдинга интилдик.

- Ўйиндан олдин гол уришни хаёлимдан ўтказгандим. Албатта урган голим жамоамга ғалаба келтирганидан мамнунман.

- Самарқандга бориб жамоамизни сезиларли равишда олқишлаб турган ишқибозларга миннатдорчилик билдираман. Уларни кейинги ўйинларда ҳам хурсанд қилиш учун бор кучни ишга соламиз.

- "Қўқон-1912" мен учун бегона эмас. Ўзим туғилиб ўсган шаҳрим жамоасига қайтганимдан хурсандман. Таркибда меҳнаткаш йигитлар йиғилган. Улар билан юқори ўринлар учун курашса бўлади. Ҳар холда шунга ҳаракат қилинмоқда.

- Рамзий терма жамоадан ўрин олганимдан хурсандман. "championat.asia" портали ходимларига бунинг учун миннатдорчилик билдираман.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика