UZ

Сўнгги янгиликлар

09:20Энрике мағлубият ҳақида фикр билдирди  0 08:41Ўзбекистон U-17 терма жамоасининг икки нафар футболчиси “Нефтчи“ билан шартнома тузди  4 08:07Клублар ўртасидаги ЖЧнинг энг яхши футболчиси аниқланди  14 07:35“Андижон“ легионер дарвозабон билан шартнома тузди  2 07:05Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Челси" - ПСЖ 3:0  6 02:13"Челси" - жаҳон чемпиони!  167 01:45U-20 Жаҳон чемпионатини биргаликда қабул қиламиз. Бу қандай бўлади?  1 00:35"Бавария" "Челси" футболчисига қизиқмоқда  1 23:40"Арсенал" ва "Спортинг" Гёкереш бўйича келишувга эришишга яқин  6 22:21"Ливерпуль" ўртоқлик ўйинида "Престон Норт Энд"ни мағлуб этди  1 21:56Терма жамоадаги муҳит, аёллар футболининг ривожи, Англиядан олинган таклиф ва 23 йиллик танаффусдан сўнг қўлга киритилган Осиё кубоги йўлланмаси ҳақида — Оминахон Валиханова  1 21:30МЮ 65 млн фунтлик трансферни амалга ошириши мумкин  0 20:40"Барселона" даъвогарлик қилаётган Рэшфорд Саудия Арабистонидан ажойиб таклифни рад этди  6 19:57"Бавария" "Арсенал" вингерига қизиқиш билдирмоқда  0 19:12"Реал" Родригонинг нархини маълум қилди  16

Ориф Маматказин: “Тайёр ғалабани қўлдан чиқариш аламли" Янгиликлар

Ориф Маматказин: “Тайёр ғалабани қўлдан чиқариш аламли"

“Андижон” – “Нефтчи” (1:3) баҳсидан сўнг ўтказилган матбуот анжуманинг иккинчи қисмида мезбонларнинг вақтинчалик бош мураббийи Ориф Маматказин иштирок этди.
- Биринчи бўлимда ташаббусга эга бўлдик. Бир неча маротаба хавфли вазиятларни содир этдик. Гол ҳам урдик. Бироқ иккинчи бўлимда ўйин тизгинини қўлдан чиқардик. Аммо бу футбол – дея гап бошлади Ориф Исмоилович.

- Жарима майдонимизга кўпроқ юқоридан тўп узатилди ва бу курашларда рақибга имкон бердик. Бизга тажрибали Раҳим Қодиров етишмади. Унда жароҳат бор эди. Йигитлар майдонда жонбозлик кўрсатишга ҳаракат қилишди. Футболда кимдир ютади, кимдир мағлуб бўлади.

- Албатта, 1:0 ҳисобида ғалаба қозона туриб, сўнгги дақиқада учта тўп ўтказиб юбориб, мағлуб бўлиш алам қилади. Ҳисоб 1:2 бўлиб турган пайтда вазиятни ўзгартириш имкони бор эди. Ражабовнинг зарбасидан кейин тўп дарвоза чизиғи ичидан қайтарилганга ўхшади. Эҳтимол ўша вазиятда гол бўлгандир, буни ҳакам хал қилади.

- Айни пайтда “Нефтчи” биздан кучлироқ эканлигини кўрсата олди. Шу ўринда бизни қўллаб-қувватлаб турган мухлисларга раҳмат айтамиз. Афсуски, уларга бугун ғалаба тақдим эта олмадик. Нима ҳам қилардик, ҳаёт тўхтаб қолмайди ва ишлашда давом этамиз – дейди Маматказин.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика