UZ

Сўнгги янгиликлар

20:25Гаиска Мендьета: "Хави МЮда ишлашга ўзини тайёрлаб келмоқда"  0 19:53"Парма" ҳужумчиси Англиянинг учта клуби эътиборига тушди  0 19:30Терма жамоа дарвозабони, Қосимовни ютган мураббий, 21 ёшли футболчи — Суперлигада 23-турнинг энг яхшилари   1 19:13Тўрақулов, Искандеров, Ҳожимирзаев, Сергеев ва бошқалар... Суперлига 23-тур рамзий терма жамоаси  1 18:50Ўзбекистон Озарбайжон билан биргаликда Жаҳон чемпионатига мезбонлик қилади!  16 18:36"Арсенал" Сакага ҳафтасига 322 000 евро тўлашга тайёр  2 18:08Жиру: "Европа Лигаси биз учун жуда муҳим"  1 17:40Ла Лига "Атлетико" – "Реал" учрашувида янграган ҳақоратомуз сўзларни қоралади  0 17:12Артета: "Дарвозани дахлсиз сақлаганимиздан жуда хурсандмиз"  0 16:44Расман: Шукуров БАА клубига ўтди  8 16:14Конте: "Захирадан тушганлар ўйинни кучайтирди"  3 16:08Каннаваро тайинлови: пиарми ёки стратегик қарор?  42 15:45Гвардиола: "90 дақиқа Родри учун оғир синов бўларди"  1 15:19Элит ОЧЛ. 2-тур якунлари  0 14:58Де Йонг: "ПСЖ иккинчи бўлимда "Барселона"дан кучлироқ эди"  2

“Ордабаси” машғулотига номаълум шахслар ташриф буюриб, клубга ким хўжайин эканлигини кўрсатмоқчи бўлишди Янгиликлар

“Ордабаси” машғулотига номаълум шахслар ташриф буюриб, клубга ким хўжайин эканлигини кўрсатмоқчи бўлишди

Теглар :  Ордабаси
Уларнинг бошлиғи ўзини ҳокимнинг отаси деб таништирган.

Манбанинг маълумотларига кўра, 23 апрель, сешанба куни “Ордабаси” клуби машғулотлар майдонига бир нечта машина етиб келди, улар клуб футболчилари ва мураббийларига ким хўжайин эканлигини кўрсатиб қўймоқчи бўлишган.

Номаълум шахсларнинг бошлиғи ўзини Шимкент ҳокимининг отаси деб таништирган. Унинг атрофида бир нечта барзанги йигитлар, шунингдек, ўзларини оддий мухлислар деб атайдиган кексалар бўлган.

Машғулотларни томоша қилган шахслар жамоага, биринчи навбатда, бош мураббий Александр Седневга нисбатан қўпол сўзлар ишлатган.

Жумладан, африкалик легионер ўзини ҳокимнинг отаси деб атаган киши томонидан ирқий сабабларга кўра ҳақоратланган.

Чақирилмаган меҳмонлар ўзларини жуда шафқатсиз тутишган. Уларнинг барча ҳаракатлари ёзиб олинган ва ижтимоий тармоқларда эълон қилиниши айтилмоқда. 

Кейинчалик клуб раҳбарияти эса бош мураббий Седневга ишонишда давом этишини маълум қилди. Воқеа тафсилотлари ўрганилмоқда.

Аввалроқ "Ордабаси" раҳбарияти клубга мухлислик қилмоқчи бўлган блогерларни ўйинга киритмагани ҳақида хабар берилганди.

Рейтинг: -9   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика