UZ

Сўнгги янгиликлар

10:27Африка қитъасида дунёдаги энг катта стадион қурилмоқда  2 09:50МЮ раҳбари Майкл Кэррикни доимий бош мураббий қилмоқчи эмас  11 09:21Расман. Бразилиялик футболчи "Каттақўрғон" аъзоси  1 08:52"Сурхон"ни янги бош мураббийи ким бўлиши маълум  1 08:23Исломбек Исмоилов тарихга кирди  4 07:54"Барселона" президентлик сайловлари натижаларини эълон қилди  9 07:30"Пахтакор" Суперкубокдаги ҳакамлик устидан шикоят киритди  39 02:42А Серия. "Комо" "Рома"ни мағлуб этди, "Милан" эса муҳим ўйинда мағлубиятга учради  6 01:52Иброҳимҳалил Йўлдошев: "Кучли жамоа ютди. Янги мураббий келди ва тактикамиз ўзгарди"  8 01:44Стипе Перица: "Мавсумни соврин ва учта ғалаба билан бошлаш ёқимли"  1 01:30Ўзбекистон Суперкубоги. "Нефтчи" – "Пахтакор" 1:0  2 01:16Ислом Исмоилов: "Мен ҳақимдаги ноўрин фикрларга меҳнатим ва натижа билан жавоб бераман"  35 01:09"Нефтчи" Ўзбекистон Суперкубоги соҳиби! Тақдирлаш маросимидан эксклюзив ГАЛЕРЕЯ  6 01:04Фарруҳ Сайфиев: "Фарғона халқи учун биринчи Суперкубок"  3 00:43Ўзбекистон Суперлигаси: 4-тур учрашувларини бошқарадиган ҳакамлар маълум бўлди  2

Орадан 16 йил ўтиб... Янгиликлар

Орадан 16 йил ўтиб...

Coca-Cola Суперлигаси иккинчи давра ўйинларни муваффақиятли тарзда ўтказаётган “Қўқон-1912” жамоаси 18-турда Қаршининг “Насаф” клубини доғда қолдирганидан хабарингиз бор.

Ушбу ғалаба Қўқонликлар учун муҳим аҳамият касб этади. 

Сабаби, “Қўқон-1912” жамоаси кучлилар сафига қайтганидан бери, аниқроғи, 2015 йилдан буён “Аждарлар”ни мағлубиятга учрата олмаётган эди. Шу давр мобайнида ушбу жамоалар миллий чемпионат доирасида 12 та учрашув ўтказишди. Ўйинларнинг 8 тасида Қаршиликлар ғалаба қозонишган. Учта баҳсда дуранг натижа қайд этилган. Битта ўйинда эса қўқонликларнинг қўли баланд келган.

Айтганча, чемпионат баҳслари доирасида қўқонликлар “Насаф”ни сўнгги бор 2003 йил 18 август санасида Қўқонда мағлубиятга учратишганди. Орадан 16 йил ўтиб, узоқ кутилган ғалаба қўлга киритилди. Ушбу вазифани Азиз Тўхтабоев уддасидан чиқди.

Бундан ташқари, "Қўқон-1912" Лига кубогида ҳам “Насаф”дан устун келишганини ҳам таъкидлаш жоиз.

Эслатиб ўтамиз, миллий чемпионат доирасида 2015 йилдан буён “Қўқон-1912” жамоаси мағлубиятга учрата олмаётган иккита клуб қолди – “Пахтакор” ва “Локомотив”.


Рейтинг: -4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика