UZ

Сўнгги янгиликлар

02:32ЛаЛига. "Барселона" Мадридда дуранг ўйнади  23 01:42А Серия. "Интер" ўз майдонида ютқазди, "Лацио"дан йирик ғалаба  1 01:15АПЛ. Эмилиано Мартинес қайдномага киритилмаган ўйинда "Астон Вилла" ўз майдонида йирик ҳисобда ютқазди  0 00:52Давид Райя: "Янги тўплар эскисидан фарқ қилади"  2 00:14Бундеслига. "Боруссия" Д йирик ғалабага эришди  0 23:45А Серия. "Ювентус" 2-турда ҳам ғалабага эришди  4 23:30Абдуқодир Ҳусанов "CAFA Nations Cup" мусобақасида ўйнайдими?  3 23:08Туркия. "Истанбул Башакшеҳир" ўз майдонида "Эйюпспор"ни мағлуб қила олмади  36 22:55"Севинч" тарих яратди ва ОЧЛга йўлланма олди!  5 22:40Пеп Гвардиола: "Балки Ҳусанов жароҳат олмаганида ютқазмаган бўлардик"  22 22:25АПЛ. "Ливерпуль" Собослаининг суперголи эвазига "Арсенал"ни мағлуб қилди  40 21:53"Манчестер Юнайтед" янги дарвозабони билан келишувга эришди  10 21:45АПЛ. "Брайтон" - "Манчестер Сити" 2:1  1 21:35Родри: "Мен Месси эмасман"  14 21:11"Арсенал" ҳар турда йўқотишларга учрамоқда  1

"Оқ-тепа" таркибида майдонга тушган Опекс Самуэль "Динамо" билан ўйиндан сўнг нималар деди? Янгиликлар

"Оқ-тепа" таркибида майдонга тушган Опекс Самуэль "Динамо" билан ўйиндан сўнг нималар деди?

Про лиганинг навбатдаги тури доирасида ўтказилган "Оқ-тепа" ҳамда "Динамо" жамоалари ўртасидаги учрашувда мезбонлар таркибида бир нечта футболчилар дебютини ўтказди.

"Оқ-тепа" таркибида бошланғич таркибда майдонга тушган африкалик Опекс Самуэль баҳсдан сўнг дастлабки фикрлари билан ўртоқлашди.

"Ўзбекистонга келганимга кўп бўлмади, жамоа, футболчилар ва мураббийлар яхши кутиб олишди. Ўзбекистон мен ташриф буюрган энг яхши мамлакатлардан бири бўлиб қолади деган умиддаман.

Биринчи ўйиним яхши ўтди. Бизда вазиятлар кўп бўлди, кўпроқ гол уришимиз мумкин эди. Лекин, рақиб бир киши кам бўлиб қолгач биз ўйинни назорат қила олмадик. Биз ҳаёлан ютиб бўлдик, вазифамизни бажардик деб ўйладик. Футбол 90 минут ўйналади, охиригача кураш олиб бориш керак. Рақиб камчилик бўлиб қолганидан фойдаланиб олдинга ўтишимиз керак эди.



Мамлакатингиз футболи ва чемпионати ҳақида аввал тасаввурга эга эмасдим. Бироқ, бу ерга келаётганимда агар ютсам ва ўзимни кўрсатсам юқори лигалардаги жамоаларга ўтишим мумкинлигини айтишган.

Жамоамга ёрдамим тегиши учун қўлимдан келган ҳамма нарсани қилмоқчиман. Бунинг учун кўпроқ ишлашим ва олдинга интилишим зарур. Шундагина мақсадимга эришаман",- дейди Опекс.

Рейтинг: +9   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика