UZ

Сўнгги янгиликлар

16:41Қозоғистон футбол федерацияси президенти Ўзбекистон билан ўйин ҳақида баёнот берди  0 16:18Игорь Шквирин Европа клубига ўтиши нега барбод бўлганини айтиб берди  1 16:11"Бунёдкор" "Сўғдиёна"ни ранжитган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 15:38"Рома" "Борнмут" аъзосини харид қилмоқчи  0 15:12GiveMeSport дунёнинг энг яхши футболчилари рейтингини эълон қилди  3 14:45Бундеслиганинг бир қанча клублари "Манчестер Сити" футболчисини сотиб олмоқчи  0 14:18Англия терма жамоаси собиқ сардори маст ҳолда машина ҳайдаганликда айбланиб ҳибсга олинди  0 13:50Абрахам "Рома"дан "Бешиктош"га ўтади  1 13:25Факт: "Бунёдкор" 4 йилдан сўнг Тошкентда "Сўғдиёна"ни ютди   2 12:34Зоран Марушич "Динамо" билан ўйинда майдонга тушадими?  2 12:04Носир Абдусаломов: "0:2 ҳисобидаги мағлубиятдан чиқиб кетиш катта куч талаб қилар эди, голимни бобомга бағишладим"  3 11:44Марио Балотелли Париж мода ҳафталигида модел сифатида подиумга чиқди  7 11:18"Насаф" U-14 Португалиядаги мусобақада қатнашади  10 10:53Криштиану Роналду фаолиятини якунлаганидан кейин мураббий бўлиши ҳақидаги саволга жавоб берди  5 10:25Котрина Кулбите: "Мақсадимиз - Осиё Кубоги"  1

"Оқ-тепа": Ўзбекистон Кубоги учун курашни давом эттирамиз Янгиликлар

"Оқ-тепа": Ўзбекистон Кубоги учун курашни давом эттирамиз

Бугун Ўзбекистон Кубоги баҳсларининг 1/16 финал учрашувлари якунланди.
"Оқ-тепа" ушбу босқичда олий лига вакили “Машъал”ни қабул қилди. Жуда қизиқарли беллашувда ғалаба биз томонда бўлди. Иккала жамоа аъзоларида ҳам дарвозаларни ишғол қилиш учун бир қатор имкониятлар юзага келди. Хусусан, вакилларимиз Никита Павленко, Алишер Шоғуломов, Маъруф Аҳмаджонов биринчи бўлимнинг ўзидаёқ ҳисобни очиши мумкин эди, аммо якунловчи зарбаларни йўллашда футболчиларимизга совуққонлик етишмади.

Беллашувнинг асосий вақтида ҳисоб очилмади. Жамоалар қўшимча 30 дақиқада орани очиқ қилишди. Учинчи бўлимнинг 8-дақиқасида қарши ҳужумга ўтган футболчиларимиз ҳисобни очишди. Маъруф Аҳмаджонов чиройли зарба билан Ботир Носиров дарвозасини ишғол қилди – 1:0. Қолган дақиқаларда ҳисоб ўзгармади. Ваҳоланки, бир вазиятда Нодир Тешабоев бўш қолган дарвозани нишонга олиб, ўйин тақдирини ҳал қилиш имкониятига эга бўлганди, бироқ ҳимоячи бошқача қарорга келди. Бу қарор рақибнинг фойдасига хизмат қилди.

Айтиш керак, учрашув бироз асабий кўриниш олди. Натижада бош ҳакам кўплаб ўйинчиларга сариқ карточка кўрсатиш билан бир қаторда уч нафар футболчини майдондан четлатди. Яна бир футболчи беллашувдан сўнг қизил карточка олди. Мусобақанинг 1/8 финалида “Хотира-79” билан учрашамиз. ПФЛ қарорига кўра, ўйинлар 11-12 – 17-18 май кунлари бўлиб ўтади. Дастлабки учрашув Уйчи шаҳрида ўтказилади.

Ўзбекистон Кубоги. 1/16 финал
“ОҚ-ТЕПА” – “МАШЪАЛ” - 1:0 (0:0)
20 апрель. Тошкент. “Оқ-тепа” стадиони. 865 томошабин.
Бош ҳакам
: Дмитрий Пислегин (Тошкент).
Қанот ҳакамлари: Файзулло Ҳасанов (Наманган), Расул Фозилов (Наманган).
Захира ҳаками: Дониёр Досанов (Тошкент).
Назоратчи: Ғайрат Каримов (Тошкент).

“Оқ-тепа”: Шоҳруҳ Эшбўтаев, Дониёр Усмонов, Темур Турдиев, Нодирбек Тешабоев, Алишер Шоғуломов, Никита Павленко, Хуршид Йўлдошев Набижонович, Зафаржон Қорақулов, Маъруф Аҳмаджонов (Сергей Рекун, 105), Зокир Мирзааҳмедов, Сергей Прохоров (Никита Свиридов, 91).

“Машъал”
: Ботир Носиров, Дилявер Ваниев, Қаҳрамон Баҳодиров, Жаҳонгир Абдумўминов, Аббос Омонов (Андрей Деркач, 103), Шерзод Файзиев, Саламат Қуттибоев, Зафар Тўраев (Баҳодир Муртазоев, 75), Аббос Шодмонов (Жамшид Ҳасанов, 68), Элдор Шомуродов, Мўйдин Мамазулумов.

Гол:
Маъруф Аҳмаджонов, 97 – 1:0.

Огоҳлантиришлар:
Элдор Шомуродов, 31. Зафаржон Қорақулов, 36. Маъруф Аҳмаджонов, 55. Дилявер Ваниев, 76. Жаҳонгир Абдумўминов, 77. Жамшид Ҳасанов, 95. Алишер Шоғуломов, 98. Сергей Рекун, 110.

Четлатишлар
: Дилявер Ваниев, 98. Алишер Шоғуломов, 108. Қаҳрамон Баҳодиров, 110. Жаҳонгир Абдумўминов (учрашувдан сўнг).
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика