UZ

Сўнгги янгиликлар

17:10«Сити»нинг икки асосий футболчиси «Брайтон»га қарши майдонга тушмаслиги мумкин  0 16:45«Атлетик»да 15 йил ўйнаган футболчи клубдан кетмоқда  1 16:21U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон - Саудия Арабистони учрашувида бизга таниш ҳакам ишлайди  15 16:04"Дон-дон-зики", хушчақчақ Кападзе — Ўзбекистон - Вьетнам учрашувидан 93 та расм  1 15:53Футзал. Эрон кетма-кет 9 марта Жаҳон чемпионатига йўлланма олди!  6 15:26АПЛда «Олтин қўлқоп» учун асосий даъвогар маълум бўлди  1 15:05"Фейеноорд" бош мураббийи топ-клублардан бирида иш бошлаши мумкин  2 14:45"Ўзбекистон ҳеч кимдан қўрқмаслигини намойиш этди". Сайтимизнинг россиялик ходими Вьетнам устидан қозонилган ғалаба ҳақида қандай фикрда?  10 14:25Футзал. Тожикистон ўз тарихида илк бор Жаҳон чемпионатига чиқди!  14 14:20Обит яна футбол ўйнай оладими?  0 14:08Карлос Тевес шифохонага тушиб қолди  0 13:51"Барселона" ёзги трансфер ойнасида ярим ҳимоячисини сотади  3 13:15Ўзбекистон ОТЖ Осиё кубоклари тарихида энг кўп легионер билан иштирок этмоқда. Аввалги турнирларда вазият қандай бўлган?  9 12:482 йил аввал Ўзбекистонни ютган Саудия Арабистони таркиби қанчалик ўзгарган?   10 11:35Биринчи лига. "Пахтакор-79"га иккинчи турда ҳам техник мағлубият ёзилди  2

"Оқ-тепа": Ўзбекистон Кубоги учун курашни давом эттирамиз Янгиликлар

"Оқ-тепа": Ўзбекистон Кубоги учун курашни давом эттирамиз

Бугун Ўзбекистон Кубоги баҳсларининг 1/16 финал учрашувлари якунланди.
"Оқ-тепа" ушбу босқичда олий лига вакили “Машъал”ни қабул қилди. Жуда қизиқарли беллашувда ғалаба биз томонда бўлди. Иккала жамоа аъзоларида ҳам дарвозаларни ишғол қилиш учун бир қатор имкониятлар юзага келди. Хусусан, вакилларимиз Никита Павленко, Алишер Шоғуломов, Маъруф Аҳмаджонов биринчи бўлимнинг ўзидаёқ ҳисобни очиши мумкин эди, аммо якунловчи зарбаларни йўллашда футболчиларимизга совуққонлик етишмади.

Беллашувнинг асосий вақтида ҳисоб очилмади. Жамоалар қўшимча 30 дақиқада орани очиқ қилишди. Учинчи бўлимнинг 8-дақиқасида қарши ҳужумга ўтган футболчиларимиз ҳисобни очишди. Маъруф Аҳмаджонов чиройли зарба билан Ботир Носиров дарвозасини ишғол қилди – 1:0. Қолган дақиқаларда ҳисоб ўзгармади. Ваҳоланки, бир вазиятда Нодир Тешабоев бўш қолган дарвозани нишонга олиб, ўйин тақдирини ҳал қилиш имкониятига эга бўлганди, бироқ ҳимоячи бошқача қарорга келди. Бу қарор рақибнинг фойдасига хизмат қилди.

Айтиш керак, учрашув бироз асабий кўриниш олди. Натижада бош ҳакам кўплаб ўйинчиларга сариқ карточка кўрсатиш билан бир қаторда уч нафар футболчини майдондан четлатди. Яна бир футболчи беллашувдан сўнг қизил карточка олди. Мусобақанинг 1/8 финалида “Хотира-79” билан учрашамиз. ПФЛ қарорига кўра, ўйинлар 11-12 – 17-18 май кунлари бўлиб ўтади. Дастлабки учрашув Уйчи шаҳрида ўтказилади.

Ўзбекистон Кубоги. 1/16 финал
“ОҚ-ТЕПА” – “МАШЪАЛ” - 1:0 (0:0)
20 апрель. Тошкент. “Оқ-тепа” стадиони. 865 томошабин.
Бош ҳакам
: Дмитрий Пислегин (Тошкент).
Қанот ҳакамлари: Файзулло Ҳасанов (Наманган), Расул Фозилов (Наманган).
Захира ҳаками: Дониёр Досанов (Тошкент).
Назоратчи: Ғайрат Каримов (Тошкент).

“Оқ-тепа”: Шоҳруҳ Эшбўтаев, Дониёр Усмонов, Темур Турдиев, Нодирбек Тешабоев, Алишер Шоғуломов, Никита Павленко, Хуршид Йўлдошев Набижонович, Зафаржон Қорақулов, Маъруф Аҳмаджонов (Сергей Рекун, 105), Зокир Мирзааҳмедов, Сергей Прохоров (Никита Свиридов, 91).

“Машъал”
: Ботир Носиров, Дилявер Ваниев, Қаҳрамон Баҳодиров, Жаҳонгир Абдумўминов, Аббос Омонов (Андрей Деркач, 103), Шерзод Файзиев, Саламат Қуттибоев, Зафар Тўраев (Баҳодир Муртазоев, 75), Аббос Шодмонов (Жамшид Ҳасанов, 68), Элдор Шомуродов, Мўйдин Мамазулумов.

Гол:
Маъруф Аҳмаджонов, 97 – 1:0.

Огоҳлантиришлар:
Элдор Шомуродов, 31. Зафаржон Қорақулов, 36. Маъруф Аҳмаджонов, 55. Дилявер Ваниев, 76. Жаҳонгир Абдумўминов, 77. Жамшид Ҳасанов, 95. Алишер Шоғуломов, 98. Сергей Рекун, 110.

Четлатишлар
: Дилявер Ваниев, 98. Алишер Шоғуломов, 108. Қаҳрамон Баҳодиров, 110. Жаҳонгир Абдумўминов (учрашувдан сўнг).
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика