UZ

Сўнгги янгиликлар

01:20ОЧЛ 2. "Ал Ҳалдия" ўз уйида "Арқадағ"ни мағлубиятга учратди. "Андижон" жойлашган гуруҳда ҳолат қандай?  0 01:01Сардор Азимов: "Биринчи бўлимда гол уришни мақсад қилгандик. Жамоада муҳит аъло даражада"  1 00:31"Барса" тез орада де Йонг билан шартномани узайтиради  0 00:06ЕЧЛ. "Ньюкасл" йирик ғалаба қайд этди, "Қорабоғ" "Копенгаген"ни енгди  0 00:05ЕЧЛ. Бугунги кундан ўрин олган учрашувлар давом этмоқда (онлайн ҳисоб)  5 00:05ЕЧЛ. "Монако" - "Манчестер Сити" (онлайн ҳисоб)  6 00:05ЕЧЛ. "Барселона" - ПСЖ (онлайн ҳисоб)  56 23:42Қозоғистонлик тадбиркор "Реал"дан бешта гол ўтказган "Қайрат"нинг 18 ёшли дарвозабонига машина совға қилди  2 22:50Максим Шацких: "Энг муҳими гол ўтказмаслик ва нолга ўйнаш. Реализация эса кун келиб яхшиланади"  13 22:32"Элче" "Барса"га қарши ўйин анонсида учрашув "Камп Ноу" стадионида ўтказилишини маълум қилди  0 21:54"Ал Аҳли" устози: "Дурангдан қониқмадик, аммо натижа адолатли бўлди. Бу каби атмосферани маҳаллий чемпионатда доим ҳам кўравермаймиз"  9 21:20Жуд Беллингем Англия терма жамоасида йил футболчиси деб тан олинди  1 20:40ОЧЛ-2. "Андижон" "Бобур Арена"да "Ал Аҳли" билан дуранг ўйнади  95 20:29Феде Вальверде кечаги ўйиндан кейинги айбловларга жавоб берди: "Суягим синган ҳолатларда ҳам ўйнаганман. Бу айбловлар мени хафа қилди"  5 20:00"Барселона" - ПСЖ — ҳужумчилар лазаретда, топ ярим ҳимоячилар тўқнашувида ким ғолиб бўлади?  8

"Оқ-тепа" мураббийи Бахтиёр Эргашев: "Мақсадимиз кейинги йилга қадар яхши жамоани шакллантириш" Янгиликлар

"Оқ-тепа" мураббийи Бахтиёр Эргашев: "Мақсадимиз кейинги йилга қадар яхши жамоани шакллантириш"

Про лиганинг 11-туридан ўрин олган "Хоразм" - "Оқ-тепа"(6:1) учрашувидан сўнг мехмон жамоа мураббийи Бахтиёр Эргашев фикрларини билдирди.



"Авваламбор "Хоразм" жамоасини ва мухлисларини ғалаба билан табриклайман. Ушбу учрашувга яхши тайёргарлик кўрган эдик, биз  истаётган футболни йигитлар кўрсатишга ҳаракат қилишди. Лекин, ўйинимиз чиқмади. Кўрдинглар, анча қийналдик. Тезкор гол ўтказиб юбордик. Шундан кейин ўйинимиз ўзгариб кетди. Нима ҳам дердим, ишлаяпмиз, мехнат қиляпмиз. Бугун асосий таркибда беш нафар ёш футболчини туширдик. Мақсадимиз кейинги йилга қадар яхши жамоани шакллантириш",- дейди Бахтиёр Эргашев.

- Таркибда муаммолар бор дедингиз. Мавсум бошида жамоа яхши таркибга эга эди. Давралар оралиғида уларни қўйиб юборилиши клубнинг стратегияси билан боғлиқми ёки бошқа сабаблар ҳам борми?

- Иброҳим Томива, Шерзод Қодиров каби футболчиларимизни ижарага берганмиз. Қолган футболчилар ўз ихтиёри билан бошқа жамоага кетишган. 

- Клубда испаниялик Серхио Маринангели иш бошлаганини биламиз. Одатда испаниялик мураббийлар ўз жамоаларида испан футболига асосланган услубни шакллантришади. "Оқ-тепа" жамоасида ҳам яқин йилларда испан футболига хос бўлган ўйинни кўрамизми ёки клуб ўзининг мавжуд ўйин услубини шакллантиришга кўпроқ ҳаракат қиладими?

- Жамоамиз асосан испан футболи услуби яъни тики-така билан ўйнайди. Испаниялик мураббийни олиб келишдан мақсад клубда "Барселона" услубини шакллантириш, мураббий билан ҳамжиҳатликда ишлаш, тажриба орттириш. Кўрган бўлсангиз "Турон" ва "Нефтчи" билан ўйинларда қисқа ва ўрта паслар билан ҳаракат қилдик. Испаниялик мураббий ҳам Европа услубини олиб киришга ҳаракат қилмоқда. Бир йилда жамоада сиз истаган футболни шакллантириб бўлмайди. Бунинг учун вақт керак.

- Сарвар Жуманиёзовнинг ўйини ҳақида нима дея оласиз?

- Сарвар иқтидорли футболчи. Баллик схемада баҳолаганда 10 баллга лойиқ ўйин кўрсатди. Унга келажакда омад тилаб қоламиз.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика