"Оқ-тепа": Бугун “Насаф” билан ўйнаймиз

Narzulla Saydullayev
12 июн 2015, 14:29
Бугун Ўзбекистон Кубогининг 1/8 финал босқичининг биринчи учрашувлари бўлиб ўтади.
Мазкур босқичда олий лига вакили “Насаф”га қарши майдонга чиқадиган “Оқ-тепа” уй учрашувини “Жар” стадионида ўтказади. Беллашув 18:00да старт олади. Жамоалар шу кунга қадар ҳеч бир мусобақада тўқнаш келмаган.

Айтиш керак, ушбу мавсум Осиё Чемпионлар лигасида ўзбек клублари орасида энг яхши кўрсаткични қайд этган “Насаф” олий лиганинг 12 туридан кейин мусобақа жадвалида 4-ўринни эгаллаб турибди.

Ўзбекистон Кубоги – 2015
1/8 финал. Дастлабки учрашув
ОҚ-ТЕПА – НАСАФ
12 июнь. Тошкент. “Жар” стадиони. 18:00
Бош ҳакам
: Рустам Бобомуродов (Навоий).
Қанот ҳакамлари: Руслан Самандаров (Навоий), Обид Жумаев (Навоий).
Захирадаги ҳакам: Дилшод Каримов (Тошкент).
Назоратчи: Игорь Нехочин (Наманган).

Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: oq-tepa.uz

Сўнгги янгиликлар

Барча ›