Онана Африка кубогида ҳам тинч ўтирмаяпти. У Камерун федерацияси президенти билан жанжаллашган
25 янв 2024 10:11
Янгиликлар
Онана Африка кубогида ҳам тинч ўтирмаяпти. У Камерун федерацияси президенти билан жанжаллашган
“Манчестер Юнайтед” ва Камерун терма жамоаси дарвозабони Андре Онана маҳаллий футбол федерацияси президенти Самюэль Это’о билан жанжаллашди, деб хабар бермоқда Metro.
Манба берган хабарга кўра, Онана Африка кубоги доирасидаги Гамбия билан (3:2) ўйинда захирада қолганидан норози бўлган. Онана бош мураббийнинг қароридан ғазабланган ва ўйиндан олдин федерация раҳбари билан гап талашиб кетган.
Эслатиб ўтамиз, Ригоберт Сонг шогирдлари “C” гуруҳида қўшимча кўрсаткичлар бўйича Гвинеяни ортда қолдириб, иккинчи ўринни эгаллади. Камерун Африка кубоги 1/8 финалида Нигерия билан куч синашади.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди
Месси МЛСдаги танаффус пайтида Саудия Арабистони клубига ўтмоқчи эди, аммо саудияликлар бунга рози бўлишмаган
Суперлига. "Шўртан" голларга бой ўйинда ОКМКни мағлуб этди
ЎзФҲМ Найим Қосимовга финалдаги ҳаракатлари учун неча баҳо қўйгани маълум
Фикрлар