UZ

Сўнгги янгиликлар

21:26CAFA Nations Cup. Ўзбекистон 10 киши бўлиб қолган Қирғиз Республикасини йирик ҳисобда енгди. Финалдаги рақиб – Эрон  189 21:10Ўмон терма жамоаси мураббийи: "Кўплаб вазиятлар яратдик, аммо бор-йўғи иккита гол урдик"  5 20:54Ровшан Мередов: "Ушбу мусобақа орқали мундиаль иштирокчисига қарши ўйнадик"  0 20:23Саудия Арабистонининг икки клуби МЮ ҳимоячисига қизиқмоқда  1 19:46"Реал" собиқ ходими "Ньюкасл" бош директори бўлди  0 19:19Фарруҳ Сайфиев дисквалификация қилинди  12 18:55CAFA Nations Cup. Ўмон сўнгги дақиқадаги гол эвазига Туркманистонни таслим этди ва вақтинчалик гуруҳ етакчисига айланди  49 18:39"Қатар СК" ПСЖ ҳимоячиси билан шартнома имзоламоқчи  0 18:08Хаби Алонсо "Реал" скаутига нидерландиялик футболчини кузатиб бориш топшириғини берди  1 17:39Англия терма жамоаси ҳимоячиси жароҳат олди ва "Манчестер Сити" ихтиёрига қайтди  1 17:18Ўзбекистон U-18 терма жамоаси Арманистондан устун келди  3 16:48Трент "Ливерпул"дан "Реал"га ўтиши ҳақида: "Ҳаётимдаги энг оғир қарорлардан бири"  5 16:20"Ноттингем Форест" ҳужумчиси Саудия Арабистони жамоасига ўтадими?  0 15:4282 ёшли дарвозабон яна футболга қайтмоқчи  6 15:13Месси Аргентина билан Эквадорга қарши ўйинга бормайди  5

Омадли харид – муваффақият омили Янгиликлар

Омадли харид – муваффақият омили

Давралар оралиғида элита жамоалари таркибларини ўз талаб ва эҳтиёжларига қараб кучайтиришди.

Кимлардир яхшироқ савиядаги футболчилар билан келишувга эришган бўлсалар, айримлари имкониятларига қараб иш тутишганди. Амалга оширилган трансферлар секин-аста ўзининг натижасини бера бошлади. Қуйида эътиборингизга давралар оралиғида жамоасини алмаштирган омадли футболчилар борасида сўз юритамиз.

Неманья ЙОВАНОВИЧ («Қизилқум»)

Йованович мамлакатимиз футболида ўз ўрнига эга легионерлардан бирига айланиб улгурди. Ёдингизда бўлса, у «Олмалиқ»да тўп сурганди. Биринчи даврани «Андижон»да ўтказган сербиялик ҳужумчи ҳал қилувчи босқич арафасида «Қизилқум»дан қўним топди ва айтиш жоизки, янги жамоасига тез мослашиб кета олди. Навоийликлар сафида бешта ўйин ўтказиб, шунча гол муаллифига айланди. Эътиборлиси, Неманья киритган тўплар жамоага ғалаба келтирмоқда. Ҳозирга келиб таркибдан Баҳриддин Ваҳобов, Воҳид Шодиев, Элёр Акбаров каби ҳужумчилар жой олишган бўлсада, Йованович уларнинг соясида қолиб кетмаяпти. Аксинча, мураббийлар ишончини тўлиқ оқламоқда. Хуллас, сербиялик футболчининг «Қизилқум»га ўтиши давралар оралиғидаги энг омадли трансферлардан бирига айланди.



Вадим ЧЕМИРТАН («Бухоро»)

«Бухоро» клуби ҳам таркибга легионер ҳужумчи таклиф қилди. Молдовалик Вадим Чемиртан жамоа билан шартнома имзолади. Ушбу футболчи чемпионат ўйинларига тез мослашиб, гол уришда ҳам амплуадошларига ўрнак бўлмоқда. 19-турдан ўрин олган «Қўқон-1912»га қарши баҳсда бухороликлар сафидаги дебют учрашувини ўтказган Чемиртан рақиб дарвозасини ишғол қилишни уддалади. Шунингдек, кейинги турди «Андижон» посбонини ҳам ранжитди. Ваҳоланки, у мазкур баҳсда бир бўлим мобайнида ўйнаганди, холос. Ҳали олдинда ўйинлар бис-ёрлигини инобатга олсак, Вадимда кўплаб голлар уриш имконияти мавжуд.

Шоҳруҳ ГАДОЕВ («Бунёдкор»)

Давралар оралиғида «Бунёдкор» аъзосига айланган иқтидорли футболчи янги жамоасига тез мослашиб кетди. «Металлург»га қарши кечган Ўзбекистон кубогининг биринчи баҳсида гол уришдан ташқари, ассистентлик вазифасини ҳам аъло даражада бажарди. Гадоев аста-секин жамоанинг асосий таркибидаги ўрнини мустаҳкамламоқда. Албатта, «Бунёдкор»да кескин рақобат ҳукмрон, аммо шунга қарамай, Лушан ушбу футболчига катта ишонч билдирмоқда.  Маълум муддат Баҳрайн чемпионатида тўп суриб қайтгач, Шоҳруҳнинг ўйинида пасайишлар кузатилгандек туюлганди. Бироқ «қалдирғочлар» сафидаги ўйинлари орқали аввалги спорт формасини тиклаётганлигини кўрсатмоқда.



Драган ЧЕРАН («Насаф»)

Охирги вақтларда клубларимизнинг фойдали легионерларни танлаш борасида анча ўсишга эришганлари кўзга ташланмоқда. Ваҳоланки, авваллари четдан келадиган футболчиларнинг олий лигага мослашишлари қийин кечарди. «Насаф» етакчиларидан айрилгач, таркибни имкониятларидан келиб чиққан ҳолда кучайтирди. Хусусан, легионер сифатида Драган Черанни таклиф қилди. Айтиш жоизки, бу тўғри қарорга айланди. Тажрибали ҳужумчи юксак салоҳият соҳиби эканини ҳар бир ўйинда исботламоқда. Дастлаб «Шўртан»га қарши кечган дебют учрашувида гол уришни уддалади, сўнгра 18-турда «Обод» дарвозасини ишғол қилди. 20-турда эса «Пахтакор» билан бўлган марказий ўйинда ғалаба тўпини йўллаб, қаршиликларга муҳим уч очкони тақдим этди. Рўзиқул Бердиев ҳужум чизиғини кескин кучайтирганди, бу эса ўз натижасини бера бошлади.

Собир ҲАМИДОВ («Қўқон-1912»)

«Сўғдиёна»дан кетиб, «Қўқон-1912»га бориб қўшилган Ҳамидов янги жамоадошлари билан тез тил топиша олди. Тўғри, Ҳамидов ярим ҳимоячи бўлгани важидан гол урганича йўқ. Лекин майдонда кенг кўламдаги ишларни бажараётгани эътирофга лойиқ. Хусусан, у шериклари томонидан урилган голларга ассистентлик вазифасини қойилмақом тарзда уддаламоқда. «Обод» ва «Андижон» билан бўлган учрашувларда энг фаол ўйинчилардан бирига айланди. Айниқса, «бургутлар»га қарши кечган баҳсда шерикларига икки марта самарали тўп узатиши билан ёдда қолди. Шу тариқа, жамоасининг муҳим ғалабасига муносиб ҳисса қўшди. Бир сўз билан айтганда, қўқонликлар Собир Ҳамидовни таркибга қўшиб олиш орқали давралар оралиғидаги энг омадли трансферлардан бирига замин яратишди.

АВАЗБЕК тайёрлади

Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика