«Олтин тўп» учун овоз бериш жараёни 29 ноябргача узайтирилди

Narzulla Saydullayev
20 ноя 2013, 11:44
ФИФА 2013 йилги «Олтин тўп»ни аниқлаш учун ўтказилаётган сўровномани 29 ноябрга қадар узайтиришга қарор қилди, деб хабар бермоқда El Mundo Deportivo.
Дастлаб овозлар 15 ноябргача қабул қилиниши керак эди. Энди эса барча терма жамоа мураббийлари, жамоа сардорлари ва журналистлар берган овозларини ўзгартиришлари мумкин, деб хабар бермоқда CNN мухбири Танкреди Палмери.

Дастлабки санага қадар ФИФАга ўз овозларини юбора олмаганлар ҳам 29 ноябрь кунига қадар овоз беришлари мумкин.

«Олтин тўп» финалчилари номи 9 декабрь куни эълон қилиниши лозим.

Соврин топшириш маросими 2014 йил 13 январь куни Цюрихда бўлиб ўтади.

Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: sports.ru

Сўнгги янгиликлар

Барча ›