“Олмалиқ ” – “Қўқон-1912” превью
24 ноя 2017 07:32
Янгиликлар
“Олмалиқ ” – “Қўқон-1912” превью
Анъанамизга содиқ қолган ҳолда мазкур жамоаларнинг ўзаро учрашувларига доир статистик маълумотларни тақдим этамиз.
Ўзаро ўйинлар
“Олмалиқ ” ва “Қўқон-1912” клублари шу кунга қадар олий лигада беш марта тўқнаш келишган. Ўйинларнинг биттасида футболчиларимиз ғалаба қозонишган. Учта учрашувда олмалиқликлар қўли баланд келган. Битта баҳсда ғолиб номи аниқланмаган.
Тўплар нисбати 7-5 “Олмалиқ” фойдасига.
Ҳакамлар
Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси 30-турда ишлайдиган ҳакамлар рўйхатини маълум қилди. Унга кўра, 25 ноябрь куни Қўқонда бўлиб ўтадиган “Қўқон-1912” – “Олмалиқ” учрашувини Ҳасан Рўзиев бошчилигидаги ҳакамлар бошқариб борадиган бўлишди.
Ушбу ҳакам бундан олдин икки марта жамоамиз иштирокидаги ўйинни бошқарган. Ҳасан Рўзиев бошқарган ўйинларда футболчилармиз ғалаба қозонишган. “Шўртан” – “Қўқон-1912” 2-3, “Қўқон-1912” – “Бухоро” 2-1, “Қўқон-1912” – “Навбаҳор” 2-0.
Умуман олганда, ушбу ҳакам шу кунга қадар жамоамиз иштирокидаги еттита учрашувда ишлаган.
Олий лига
30-тур
“Қўқон-1912” (Қўқон) – “Олмалиқ” (Олмалиқ)
Ҳакамлар: Ҳ.Рўзиев (Тошкент), О.Абдувасилов (Тошкент), С.Шоюсупов (Тошкент), А.Раҳимов (Андижон)
Назоратчи: О.Дачев (Тошкент)
ЎзПФЛ вакили: Р.Черников
Бошланиш вақтлари
Шанба куни бўлиб ўтадиган ўйин соат 14:00да бошланди. Бугун эса бу икки жамоа ўринбосарлари баҳси ўтказилади. Ушбу учрашув соат 14:00да бошланиши режалаштирилган.

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
"Арсенал" - "Манчестер Юнайтед". Таркиблар маълум
ЛА ЛИГА. "Барселона" ва "Овьедо" баҳси учун таркиблар маълум
Ўзбекистон терма жамоаси Хитой билан жанговар дуранг қайд этди
"Барселона" "Овьедо"ни аяб ўтирмади ва Ла Лига пешқадамига айланди
Фикрлар