UZ

Сўнгги янгиликлар

19:31Нуньес эндиликда "Милан"нинг ҳужумчи позицияси учун асосий номзодидир  0 19:03"Сўғдиёна" — "Насаф". Таркиблар маълум  2 19:00Суперлига. "Нефтчи" - "Бунёдкор" (матнли трансляция)  14 18:50Расман: Рамсдейл янги клуб билан шартнома имзолади  0 18:34Эдерсон янги клуб билан келишувга эришди  1 17:34"Рома" янги ҳимоячини ўз сафига қўшиб олди  1 17:18Уларга ҳам амалиёт керак ёхуд U-23 терма жамоасини нималар кутмоқда?  3 16:51"Бавария" учинчи либосини тақдим этди – унда 1920 йиллардаги логотип тасвирланган  1 16:26Эрон терма жамоаси асосий дарвозабони 4 ойга дисквалификация қилинди  0 16:03"Манчестер Юнайтед" либосларининг орқа томонига уч нафар афсонанинг исмини ёздириш тақиқланди  0 15:47"Барселона" ва "Реал" афсоналари Месси ўйнайдиган стадионда учрашади  0 15:20Аргентиналик юлдуз МЮни "Челси"га алмаштирмоқчи  2 14:53Илёс Зейтуллаев: "Орзу қилиш зарар қилмайди, охиригача курашамиз!"  0 14:25"Пахтакор" собиқ устози Саудия Арабистони клубида иш бошлади  4 14:01Моуриньо "Вильярреал"га йўл олди  4

"Олмалиқ" - "Металлург" учрашувидан кейинги мураббийлар фикрлари Янгиликлар

"Олмалиқ" - "Металлург" учрашувидан кейинги мураббийлар фикрлари

Олий лиганинг 17-туридан ўрин олган "Олмалиқ" - "Металлург" учрашувидан сўнг иккала жамоа устозлари ўйин ҳақида фикрларини билдиришди.
Игорь Шквирин, «Олмалиқ» бош мураббийи: «Бу икки жамоа ўртасидаги ўйинлар ҳар доим дербига мос шиддатли ва голларга бой тарзда ўтади. Бугун ҳам шунга гувоҳ бўлдик. Гол ўтказиб юборилгач, ўйинни ўзгартиришга ва ҳисобни ўз фойдамизга ўзгартира олдик. Умуман олганда бугун жамоамиз таркиб борасида жуда кўплаб йўқотишлар гирдобида қолганди. Достон Абдураҳмонов, Обид Жўрабоев, Мақсатмурот Шомуродовларда дисквалификация бўлса, Азамат Исроилов, Баҳром Юлдашев ва Тимур Кагировларда жароҳат бор эди. Кейинги ўйинларда таркиб тўлиқ бўлишидан умидвормиз».

Рустам Мирсодиқов, «Металлург» бош мураббийи: «Жамоамиз таркибида кўплаб ёш футболчилар тўп сурмоқда. Уларнинг айни пайтдаги ўйинидан қониқиш ҳосил қиляпман. Натижа ижобий бўлмаётганлигига ёшларда тажриба йўқлиги сабаб бўлмоқда. Бухорода ҳам, бу ерда ҳам ҳисобни биз очсак-да, ғалабани ушлаб қола олмадик. Жамоамиз олдига ҳар доим чиройли ўйин кўрсатиб, бекободлик мухлисларни хурсанд қилиш вазифаси юкланган. Кейинги ўйинларда яхши ўйин намойиш этиб, ижобий натижаларга эришишга ҳаракат қиламиз».
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика