

Анталиядаги "Кремлин" меҳмонхонасида истиқомат қилаётган жамоа бугундан машғулотларга киришди. Икки маҳалдан олиб бориладиган машғулотлар 20 февралга қадар давом эттирилади. Бу вақт оралиғида жамоамиз 5та ўртоқлик учрашуви ўтказишни режалаштирган.
Дастлабки ўйин 6 февраль куни Украинанинг "Заря" жамоасига қарши бўлиб ўтади.
Жамоамизнинг ўртоқлик ўйинлари тақвими қуйидагича:
6 февраль - "Заря" (Луганск, Украина)
11 февраль - "Ювентус" (Бухарест, Руминия)
14 февраль - "Ворскла" (Полтава, Украина)
17 февраль - "ВИТ Жоржия" (Тбилиси, Грузия)
19 февраль - "Гелиос" (Харьков, Украина)




