UZ

Сўнгги янгиликлар

00:02Асрор Алиқулов: "Кубокка даъвогар жамоани мусобақадан чиқариб юбордик. "Нефтчи"нинг услубига тайёр эдик"  0 23:50Ўзбекистон аёллар терма жамоаси назорат ўйинида Фаластинни йирик ҳисобда мағлубиятга учратди  0 23:28Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Бенфика" – "Бавария". Таркиблар аниқ!  0 23:11Зико: "Европа футболига ҳаддан ташқари юқори баҳо бериб юборилган"  4 23:10Виталий Левченко: "Битта учрашувга қараб фикр чиқариш нотўғри. Ҳеч нимани беркитмаяпмиз, исталган саволингизга жавоб бераман"  8 22:50Санчога Туркиядан харидор чиқди. Футболчига катта маош таклиф қилинмоқда  0 22:23Мбаппе касаллик туфайли 4-5 кг вазн йўқотди  2 21:50"Ньюкасл" Эланга учун 45 миллион фунт таклиф қилди, аммо  0 21:30Ўзбекистон Кубоги. "Нефтчи" ўз уйида "Машъал"га мағлуб бўлиб, мусобақа билан хайрлашди. "Сўғдиёна" "Қизилқум"ни қийинчиликсиз мағлубиятга учратди  73 21:05"Ал Қодисия" МЮ қизиқаётган ҳужумчига 15 млн евро таклиф қилди  0 20:39Эшитдик-да! "Арал"га учралган мағлубиятдан сўнг "Локомотив" мураббийлар штаби жамоани тарк этди  11 20:08Про лига. "Арал" тур марказий ўйинида "Локомотив"дан устун келди  3 19:42"2+1" қайд этган ҳужумчи, тур голини урган ёш хавбек, жамоасини муқаррар голлардан қутқарган дарвозабон — Суперлигада 13-турнинг энг яхшилари  1 19:2538 ёшга тўлган Лионель Месси ҳақида 38 та қизиқарли маълумот  9 19:07Норчаев, Холматов, Абдухолиқов ва бошқалар ... Суперлига 13-тур рамзий терма жамоаси  1

Олий лига: Сенсацияларга бой бошланган 5-турдан кейин ким пешқадам бўларкин? Янгиликлар

Олий лига: Сенсацияларга бой бошланган 5-турдан кейин ким пешқадам бўларкин?

Ўзбекистон Олий лигасининг 5-туридан ўрин олган иккита учрашув кутилмаганда сенсацион натижалар билан якунланди.


Ғузорда мураббийни истеъфога чиқарган "Шўртан" амалдаги чемпион ва янги мавсумда мағлубият нималигини билмай келаётган пешқадам "Локомотив"ни ишончли тарзда таслим этишга эришди.

Бу куннинг ягона кутилмаган натижаси бўлиб қолмади. Бироз ўтиб эса Тошкентда "Бунёдкор" жамоаси ўз тарихида илк маротаба "Қизилқум"га ютқазиб қўйди.



Олий лига ўйинлари жорий мавсумда ўзгача руҳда бошланди. Дастлаб "Динамо"нинг эйфорияси, "Пахтакор"нинг очко йўқотишлари, "Бунёдкор"нинг нурсиз учрашувлари ҳамда турнир жадвалидаги мавқеи янада ёмонлашгани, "Локомотив"ни Ғузорда тўхтатилишини кўпчилик кутмагани аниқ. Бу эса чемпионатимизга бўлган қизиқишни, интригани янада ошираётгани аниқ.
Турнир жадвалининг ҳозирги онлайн ҳолатига назар соладиган бўлсак, ажойиб кўринишга гувоҳ бўламиз.

Айни пайтда "Локомотив", "Насаф", "Динамо" ҳамда "Машъал" жамоалари бир хил 9 очкодан мавжуд. Ушбу жамоалар биринчи ўринни бўлишиб туришибди. Улардан кейинги поғоналарда бораётган "Навбаҳор" ҳамда "Қўқон-1912" жамоаларида эса 7 очкодан бор.
Эртанги учрашувлардан кейин ушбу жамоалардан исталгани якка пешқадамга айланиши ёки бўлмасам қўшпешқадамлар кўпайиши эҳтимоли юқори.

Қўқонда бўладиган "Қўқон-1912" - "Динамо" ўйинига бўлган қизиқиш ўзгача. Чунки ушбу тўқнашувда қайси бир жамоа ғалаба қозонган тақдирда, турнир жадвалида якка пешқадамга айланиш имконияти йўқ эмас. Бунинг учун "Насаф" эртага Олмалиқда очко йўқотиши талаб этилади.
Наманганда ўтадиган беллашувда ҳам жамоалар пешқадамлик учун курашишлари табиий. "Навбаҳор" - "Машъал" қарама-қаршилиги ҳам турнинг марказий баҳсларидан бири бўлиши шубҳасиз. Бу ерда ҳам ютган жамоанинг биринчи ўринга чиқиб олиш эҳтимоли мавжуд.

Кумиков қўли остида ўйнаётган "Олмалиқ"нинг ишлари эса юришмаяпти. Жамоа ҳозиргача ғалаба нималигини билмай келмоқда. Эртага Кумиков Олмалиқда ўзининг собиқ жамоаси "Насаф" устидан ғалаба қозонишга, аутсайдерлар ҳудудидан узоқлашишга уриниб кўради. Уларнинг бошқа чораси ҳам йўқ. Акс ҳолда бу ўйин Кумиков учун охиргиси бўлиши ҳам мумкин.
"Насаф" эса "Локомотив"нинг Ғузордаги қоқилишидан унумли фойдаланиб қолишга, турнир жадвалининг энг юқори чўққисига чиқиб олишга бор кучини сарф этиши аниқ.
Рўзиқул Бердиев ўзининг мураббийлик фаолиятини Кумиковга ёрдамчи сифатида бошлагани ва энди улар майдонда қарама-қарши келишларини кузатиш ҳам қизиқарли бўлади.

Даврон Файзиевнинг "Сўғдиёна"си эса ўтган турда "Бунёдкор"ни анча қийнаб қўйган "Обод"ни синовдан ўтказади. Бу тўқнашув мезбонлар учун ҳам яхшигина синов бўлишини унутмаслик керак. Рауф Инилеевнинг катта футболга қайтиши "Обод"ни ўйинига мазмун, тезлик қўшди.

Навоийдаги муваффақиятдан кейин "Бухоро" бу гал ишлари юришмаётган Фёдоровнинг "Нефтчи"сини қабул қилади. Бухородаги беллашув ҳам қизиқарлилиги ҳамда принципиаллиги билан ажралиб туради. Жамоалар муҳим 3 очко учун майдоннинг ҳар бир қаричида аёвсиз "жанг" қилишларига шубҳа йўқ.

Колосовскийни истеъфога чиқарган ва эски қадрдон Равшан Ҳайдаровни жамоага қайтарган "Пахтакор" эса "Металлург"ни қабул қилади.
Мураббий алмашуви жамоага қандай таъсир кўрсатишини эса эртага томоша қиламиз.

Эртанги беллашувлар ичидан алоҳида бир ўйинни ажратиб кўрсатиш қийин. Барча учрашувларга бўлган қизиқиш жуда катта. Ўйинлар қиймати ҳам анча юқори. Ҳар бир очко исталган жамоа учун олтинга тенг, десак муболаға бўлмайди.

Чемпионатимизга интрига қайтгани рост бўлсин!
Энди стадионларимизга мухлислар қайтишса анча зўр иш бўларди. Футболимизни чиройи ва шиддатини белгилаб берувчи асосий омил бу трибуналарни тўлдирадиган ишқибозлар саналади.

Эртага стадионларимизда ажойиб муҳитни яратишда Сиз азиз футбол мухлисларининг хизмати катта бўлишига ишонамиз!


Қизиқ, эртанги ўйинлардан кейин турнир жадвалида ким якка пешқадам ёки қўш пешқадам бўларкин? "Насаф"? "Машъал"? "Динамо"? "Навбаҳор"? "Қўқон-1912"ми?

Рейтинг: +28   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика