UZ

Сўнгги янгиликлар

14:40"Арал" ўз уйида "Олимпик"ни ишончли ҳисобда мағлуб этган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 14:20"Ливерпуль" собиқ футболчиси 4 марта пичоқланган. У бу ҳақда биринчи марта гапирди  0 14:09Кореядаги учрашув Танташевга ишониб топширилди  2 13:49Ўзбекистонлик ҳакамлар бригадаси Япониядаги баҳсда ишлайди  0 13:28"Ал Ҳилол" легионери ўзини камситилган деб ҳисоблади ва шартномани бир томонлама бекор қилди  3 13:00Энзо Мийо: "Чемпионлик унвонини ҳимоя қилиш учун катта босимга дуч келамиз"  0 12:33Ўзбекистон U-15 терма жамоаси Миллий футбол марказида йиғин ўтказади  0 12:21Шомуродовнинг собиқ клубдоши, Африка қитъасининг энг яхши футболчиси, 2021 йил дунёнинг энг яхши дарвозабони. Бугун "Насаф"га қарши кимлар ўйнайди?   19 11:55Ўзбекистон аёллар терма жамоаси 16 сентябрдан йиғинга киришади  0 11:28"Ливерпуль", "Манчестер Сити" ва "Реал" "янги Ван Дейк" учун курашади  0 10:56Суперлига. 22-турда ишловчи ҳакамлар маълум  6 10:48Рубен Аморим: "Мен ўзимни ҳимоя қилмоқчи эмасман, сизларнинг саволингиз ҳар доим бир хил"  22 10:20Пролига. Бугун тур давом эттирилади  0 09:45Лука Модрич Италия чемпионатининг 64 йиллик рекордини янгилади  1 09:17"Манчестер Юнайтед" 1992/93 йилги мавсумдан бери АПЛдаги энг ёмон стартини амалга оширди  7

Олий лига. "Пахтакор" - "Лестер" 0:1 Янгиликлар

Олий лига. "Пахтакор" - "Лестер" 0:1

Теглар :  ДинамоПахтакор
Олий лиганинг 3-туридан ўрин олган "Пахтакор" - "Динамо" учрашуви бошланди.

17-дақиқада учрашувдаги биринчи хавфли вазият содир этилди. Жавоҳир Қаҳрамонов бошлаган ҳужумни Сардор Сулаймонов жарима майдони ичидан зарба билан давом эттирди, унинг зарбасини Ботирали Эргашев қайтарди!

44-дақиқада Игорь Сергеевда қулай имконият бўлганди, бироқ рақиб ҳимоячилари ҳужумни қайтаришди. Дастлабки бўлимда ҳисоб очилмади.

Иккинчи бўлим бошида Андреев тўпни ён чизиқдан ташлаб берди, Азимжон Аҳмедов боши билан тўпни дарвоза томон буриб юборди, Сергеев тўхтатмасдан дарвозага зарба берди, Михаил Наумов тўпни қайтарди!

60-дақиқада Каримовнинг ўнг қанотдан узатган тўпини Сергеев дарвозага йўллади, ноаниқ чиқди зарба. 69-дақиқада Искандеровнинг тўп узатишидан кейин Сергеев деярли бирга бир вазиятга чиқиб кучли зарба берди, тўп дарвоза устуни ёнидан ўтиб кетди.

79-дақиқада Шохрух Холматовнинг жаримадан йўллаган зарбаси ноаниқ кетди. Кейинги дақиқада Жавоҳир Қаҳрамоновнинг пасига Абдумалик Абдуллаев ета олмади.

89-дақиқада ўнг қанотдан узатилган тўпни Раду Рогак боши билан дарвозага йўллаб ҳисобни очди - 0:1. Баҳснинг 90+2-дақиқасида Сергеевнинг зарбаси дарвоза устунига тегиб қайтди.

Ўйин мана шу ҳисобда якунига етди ва "Динамо" кетма-кет учинчи турда ҳам ғалабага эришди.


"ПАХТАКОР" - "ДИНАМО" 0:1
Ҳакамлар
: Олим Толибжонов (Тошкент), Бектурсин Канназаров (Нукус), Жалгасбой Сарсенов (Нукус).
Назоратчи: Олег Дачев (Тошкент).
Гол: Раду Рогак 89, - 0:1
"Пахтакор": Ботирали Эргашев, Владимир Козак, Аднан Ораховац, Юрица Булят, Даврон Ҳошимов, Акбар Исматуллаев (Камолиддин Тожиев, 79), Азимжон Аҳмедов, Станислав Андреев (Шерзод Каримов, 54), Суҳроб Нуруллаев (Жасурбек Ҳакимов, 69), Жамшид Искандеров, Игорь Сергеев (с)
Захира: Александр Лобанов, Остон Ўрунов, Хожиакбар Алижонов, Хушнудбек Авилов

"Динамо": Михаил Наумов, Миркомил Локаев, Бунёд Исроилов, Акмал Бозоров (с), Жасур Азимов, Сардор Сулаймонов, Жавоҳир Қаҳрамонов, Шохрух Холматов, Дамир Низанов (Раду Рогак, 66), Ориф Мамажонов (Абдумалик Абдуллаев, 74), Абдужамол Исроилов
Захира: Рустам Тоштурдиев, Ҳакимжон Аламхонов, Асомиддин Маматов, Амиржон Сафаров, Комил Шарофиддинов

Огоҳлантиришлар: Шохрух Холматов 75, Азимжон Аҳмедов 84, Даврон Ҳошимов 85.


Рейтинг: +131   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика