UZ

Сўнгги янгиликлар

00:55Погбанинг катта футболга қайтиши кечикмоқда  0 00:34А Сериянинг сентябрь ойидаги энг яхши футболчиси аниқланди  0 00:16ЖЧ-2034нинг 2035 йилда бўлиши мумкинлиги ҳақида Инфантино нималар деди?  1 23:50Мбаппе: "Винисиус билан муносабатларимиз яхши. Одамлар истаганини гапиради"  0 23:34Нани: "Аморимга вақт керак"  1 23:13ЖЧ-2026нинг 20-иштирокчиси маълум бўлди  0 22:51Валерий Карпин Эронга қарши ўйин олдидан нималар деди?  4 22:17Лапорта де Йонгнинг норозилиги ҳақида: "Майамига бориш керакми, борамиз"  1 21:55Бундеслиганинг сентябрь ойидаги энг яхши футболчиси эълон қилинди  1 21:31Осиё Кубоги саралаши. Тожикистон Мальдив оролларидан устун келди, "Хоразм" футболчиси гол урди  1 21:15"Манчестер Юнайтед" Магуайр билан шартномани узайтирмоқчи  5 20:48Фабио Каннаваро: "Ғалаба билан бошлашимиз муҳим эди"  31 20:39ЖЧ-2034 2034 йилда бўлмаслиги мумкин  10 20:05Ўртоқлик учрашуви. Ўзбекистон - Кувайт 2:0  18 19:59"Реал" асосий футболчиси фаолиятини якунлаш ҳақида ўйлаб қолган  0

Олий лига: “Насаф” – “Олмалиқ” 2:0 (тўлиқ шарҳ) Янгиликлар

Олий лига: “Насаф” – “Олмалиқ” 2:0 (тўлиқ шарҳ)

Теглар :  ОлмалиқНасаф
Олий лиганинг 17-турида “Олмалиқ” жамоасини қабул қилган “Насаф” ноқулай рақиб устидан ишончли ғалабага эришди.

Ўйин жамоамизнинг шиддатли ҳужумлари билан бошланган бўлсада, ҳисоб 30-дақиқада очилди. Геворкян чап қанотдан ерлатиб тўпни ҳужумдаги шериги Азамат Алланиязовга узатди. Жароҳатидан кейин илк марта асосий таркибда майдонга чиққан ҳужумчи бу вазиятда гол уролмаслиги жуда қийин эди -1:0.

Иккинчи бўлим бошида тезкор ярим ҳимоячимиз Шоҳруҳ Гадоев рақиб ҳимоячиларининг эътиборсизлигидан кейин орадаги фарқни иккитага оширди. Рақиб посбони билан бирга бир вазиятга чиқиб борган Шоҳрух қийинчиликсиз Умид Хонимқулов қўриқлаётган дарвозани аниқ нишонга олди-2:0.

Шу тариқа “Насаф” футболчилари уч йиллик танаффусдан кейин Олий лигада “Олмалиқ”ни мағлуб этиб, очколари сонини 38 тага етказишди ва турнир жадвалининг 3-поғонасини банд этиб туришибди.

Олий лига, 17-тур. 08.08.2015.
“Насаф” – “Олмалиқ”  2:0 (1:0)
Қарши шаҳри. “Марказий” стадион.4625 томошабин.
Ҳакамлар: Равшан Эрматов-9,0, Абдуҳамид Расулов-9,0, Жаҳонгир Саидов-9,0, Исҳоқ Ибрагимов-8.
Назоратчи: Булат Галеев.
ЎзПФЛвакили: Аҳрол Иноятов.
“Насаф”: 25. Элдорбек Суюнов,  4. Мақсуд Каримов, 9. Илҳом Шомуродов(16. Алишер Юсупов,80), 17. Артур Геворкян (с) (7. Акрам Бахриддинов, 90), 20. Эркин Бойдуллаев, 22. Шоҳруҳ Гадоев (18. Баҳром Абдураҳимов, 68), 23. Шерзод Аъзамов, 28. Шуҳрат Муҳаммадиев, 33. Одилжон Ҳамробеков, 34. Фарруҳ Сайфиев, 41. Азамат Алланиёзов
Захира: 30. Ўткир Юсупов, 10. Кенжа Тўраев, 32. Ҳамза Каримов, 38. Дониёр Нарзуллаев.

“Олмалиқ”: 16. Умид Хонимқулов, 4. Абдуқаҳҳор Ҳожиакбаров, 5.  Евгений Гоголь, 7. Ғулом Ўрунов (27. Никита Павленко,46), 8. Саҳоб Жўраев (70. Арслонмурод Омонов,46), 10. Шавкат Саломов, 15. Обид Жўрабоев, 19. Ислом Иномов, 33. Саидкомил Акбаров, 77. Жаҳонгир Абдумўминов (17. Камолиддин Мурзоев,77), 84. Неманья Йованович.
Захира: 35. Никита Шквирин, 3. Азамат Исроилов, 11. Зоҳир Пиримов, 71. Алишер Шоғуломов.

Голлар: Азамат Алланиязов (30) Шоҳрух Гадоев (49).
Огоҳлантириш: И.Иномов (19), О. Жўрабоев (33), Ж. Абдумўминов (75).

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика