UZ

Сўнгги янгиликлар

23:50ЕЧЛ. "Манчестер Сити" - "Наполи" (матнли трансляция)  17 23:47ЕЧЛ. "Монако" Бельгияда "тарсаки еди", "Байер" Данияда дуранг ўйнади  0 23:20Луис Энрике "Аталанта"га қарши ўйинни трибунадан кузатгани сабабини айтди  0 23:00ЕЧЛ. "Ньюкасл" - "Барселона" ва бошқа учрашувларнинг асосий таркиблари маълум!  6 22:37Жозе Моуринью: "Фенербаҳче"да ишлаб хато қилдим, у ер менинг даражам эмасди"  14 22:22Бернарду Силва: "Доннарумма менга Куртуани эслатади"  0 21:55Марказлашган VAR тизими Ўзбекистонда илк бор масофадан туриб синовдан ўтказилди  5 21:39Ўзбекистон U-16 ўртоқлик ўйинида Черногорияни мағлуб қилди  4 21:23Сантьяго Канисарес ЕЧЛ фаворитларини санади  3 20:59Жозе Моуринью: "Бунгача мен ишлаган бирорта гигант клубдан бунчалик иштиёқ олмаганман"  4 20:25Суперлига. "Сурхон" ўз майдонида "Машъал"ни мағлуб эта олмади  6 20:08Расман: Жозе Моуринью - "Бенфика" бош мураббийи!  2 19:52"Манчестер Юнайтед"да Аморим ўрнига янги номзод маълум бўлди  6 19:28Тимур Кападзе Хитой терма жамоаси бош мураббийи бўлиши мумкин  61 19:05"Вест Хэм" Поттер ўрнига Лэмпардни тайинлаши мумкин. Ҳозирда мутахассис Чемпионшипнинг "Ковентри" клубида ишламоқда  0

Олий лига. Бугунги ўйинларда кимда имконият қандай? Янгиликлар

Олий лига. Бугунги ўйинларда кимда имконият қандай?

Бугун олий лиганинг 1-туридан ўрин олган 5та ўйин бўлиб ўтади.

"Қўқон-1912" - "Обод"
Олий лига дебютанти "Обод" клуби элитадаги дастлабки расмий баҳсни "Қўқон-1912"га қарши сафарда ўтказади. Ўйинда Мурод Исмоилов жамоасининг имкониятлари баландроқ. Сабаби жамоа ўз уйида мухлислари қаршисида ўйнайди. Тошкент клуби дастлабки муҳим синовдан қандай ўтишини бугунги ўйин орқали кўрамиз.  
Имкониятлар: 55/45

"Бухоро" - "Олмалиқ"
Ўтган йил "Олмалиқ" Бухородан 4:0 ҳисобида ғалаба билан қайтганди. Бироқ "Бухоро" янги мавсум олдидан ўз таркибини кучли ва маҳоратли футболчилар билан тўлдириб олди. Шквирин эса доимгидек ёшлар ва бир нечта тажрибали футболчиларга ишонади. Иккала жамоанинг илк турдаги имкониятларини тенг баҳоладик.
Имкониятлар: 50/50

"Қизилқум" - "Машъал"
Навоий клуби дастлабки турни ўз уйида "Машъал"га қарши ўтказади. Баҳсда "Қизилқум"нинг имкониятлари юқорироқ. Бироқ "Машъал" сафарда бу жамоага 9 йилдан буён ютқазмай келаётганини ҳам унутмаслик керак. Иккала клуб ҳам қишда трансфер бозори вақтида сонга эмас сифатга эътибор қаратди.
Имкониятлар: 55/45

"Металлург" - "Сўғдиёна"
Бекобод клуби ўз анъанасига содиқ қолиб бу йил ҳам трансфер бозорида у қадар фаол бўлмади. Жамоани етакчилардан Жавлон Мирабдуллаев, Руслан Вагапов, Алишер Зиёвуддинов ва Шаҳзодбек нурматов тарк этишди. "Сўғдиёна" эса таркибини 16 нафар янги футболчи билан тўлдириб олди. Даврон Файзиев жамоаси ўтган йил олий лигада ўтиш ўйини орқали қолишга эришганди. Бу йил клуб аутсайдерлар орасида бўлмаслигини исботламоқчи.
Имкониятлар: 55/45

"Бунёдкор" - "Нефтчи"
Бу мавсумда олий лига клублари орасида энг кўп расмий ўйин ўтказган "Бунёдкор" клуби олий лигадаги илк баҳсни Тошкентда "Нефтчи"га қарши ўтказади. Ўтган мавсум фарғоналиклар бу жамоага қарши кечган иккала баҳсда ҳам ғалабага эришишганди. Бироқ бугунги баҳсда ўйин амалиёти кўпроқ эканлиги туфайли "Бунёдкор"нинг имкониятлари бироз устунроқ.
Имкониятлар: 55/45

Рейтинг: +6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика