UZ

Сўнгги янгиликлар

20:56ЕЧЛда ҳафта футболчиси маълум қилинди  0 20:25Гаиска Мендьета: "Хави МЮда ишлашга ўзини тайёрлаб келмоқда"  1 19:53"Парма" ҳужумчиси Англиянинг учта клуби эътиборига тушди  1 19:30Терма жамоа дарвозабони, Қосимовни ютган мураббий, 21 ёшли футболчи — Суперлигада 23-турнинг энг яхшилари   3 19:13Тўрақулов, Искандеров, Ҳожимирзаев, Сергеев ва бошқалар... Суперлига 23-тур рамзий терма жамоаси  2 18:50Ўзбекистон Озарбайжон билан биргаликда Жаҳон чемпионатига мезбонлик қилади!  17 18:36"Арсенал" Сакага ҳафтасига 322 000 евро тўлашга тайёр  2 18:08Жиру: "Европа Лигаси биз учун жуда муҳим"  1 17:40Ла Лига "Атлетико" – "Реал" учрашувида янграган ҳақоратомуз сўзларни қоралади  0 17:12Артета: "Дарвозани дахлсиз сақлаганимиздан жуда хурсандмиз"  0 16:44Расман: Шукуров БАА клубига ўтди  8 16:14Конте: "Захирадан тушганлар ўйинни кучайтирди"  3 16:08Каннаваро тайинлови: пиарми ёки стратегик қарор?  44 15:45Гвардиола: "90 дақиқа Родри учун оғир синов бўларди"  1 15:19Элит ОЧЛ. 2-тур якунлари  0

Олий лига. Бугунги ўйинларда кимда имконият қандай? Янгиликлар

Олий лига. Бугунги ўйинларда кимда имконият қандай?

Бугун олий лиганинг 1-туридан ўрин олган 5та ўйин бўлиб ўтади.

"Қўқон-1912" - "Обод"
Олий лига дебютанти "Обод" клуби элитадаги дастлабки расмий баҳсни "Қўқон-1912"га қарши сафарда ўтказади. Ўйинда Мурод Исмоилов жамоасининг имкониятлари баландроқ. Сабаби жамоа ўз уйида мухлислари қаршисида ўйнайди. Тошкент клуби дастлабки муҳим синовдан қандай ўтишини бугунги ўйин орқали кўрамиз.  
Имкониятлар: 55/45

"Бухоро" - "Олмалиқ"
Ўтган йил "Олмалиқ" Бухородан 4:0 ҳисобида ғалаба билан қайтганди. Бироқ "Бухоро" янги мавсум олдидан ўз таркибини кучли ва маҳоратли футболчилар билан тўлдириб олди. Шквирин эса доимгидек ёшлар ва бир нечта тажрибали футболчиларга ишонади. Иккала жамоанинг илк турдаги имкониятларини тенг баҳоладик.
Имкониятлар: 50/50

"Қизилқум" - "Машъал"
Навоий клуби дастлабки турни ўз уйида "Машъал"га қарши ўтказади. Баҳсда "Қизилқум"нинг имкониятлари юқорироқ. Бироқ "Машъал" сафарда бу жамоага 9 йилдан буён ютқазмай келаётганини ҳам унутмаслик керак. Иккала клуб ҳам қишда трансфер бозори вақтида сонга эмас сифатга эътибор қаратди.
Имкониятлар: 55/45

"Металлург" - "Сўғдиёна"
Бекобод клуби ўз анъанасига содиқ қолиб бу йил ҳам трансфер бозорида у қадар фаол бўлмади. Жамоани етакчилардан Жавлон Мирабдуллаев, Руслан Вагапов, Алишер Зиёвуддинов ва Шаҳзодбек нурматов тарк этишди. "Сўғдиёна" эса таркибини 16 нафар янги футболчи билан тўлдириб олди. Даврон Файзиев жамоаси ўтган йил олий лигада ўтиш ўйини орқали қолишга эришганди. Бу йил клуб аутсайдерлар орасида бўлмаслигини исботламоқчи.
Имкониятлар: 55/45

"Бунёдкор" - "Нефтчи"
Бу мавсумда олий лига клублари орасида энг кўп расмий ўйин ўтказган "Бунёдкор" клуби олий лигадаги илк баҳсни Тошкентда "Нефтчи"га қарши ўтказади. Ўтган мавсум фарғоналиклар бу жамоага қарши кечган иккала баҳсда ҳам ғалабага эришишганди. Бироқ бугунги баҳсда ўйин амалиёти кўпроқ эканлиги туфайли "Бунёдкор"нинг имкониятлари бироз устунроқ.
Имкониятлар: 55/45

Рейтинг: +6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика