UZ

Сўнгги янгиликлар

14:18"Реал"га клуб базасида Ла Лига чемпионлик кубогини топширишди. Жамоа бугун 36-титулини нишонлайди  0 13:40ПРЕВЬЮ. "Нефтчи" - "Андижон" жамоаларининг ўзаро юбилей 50-ўйинида кимнинг қўли баланд келади?  4 13:20"Бавария"нинг янги бош мураббийи ким бўлиши деярли аниқ. Жамоа олдин у билан ЕЧЛни ютган  1 12:53Анчелотти ЕЧЛ финали олдида Лунин ва Куртуага мурожаат қилди  4 12:26"Пахтакор-79" жамоаси Биринчи лигадан четлаштирилди, клуб ўйинчилари лиганинг исталган бошқа жамоасига ўтишлари мумкин  2 12:01"Милан" 50 млн евролик трансферни амалга оширмоқчи  0 11:38Мбаппедан сўнг уч карра ЕЧЛ соҳиби ҳам ПСЖдан кетишини эълон қилди  4 11:15Мбаппе "Реал" деб Саудия Арабистонидаги 200 млн евро ва АПЛ клублари билан музокаралар ўтказишдан бош тортган  3 10:36«Ал Ҳилол» 60 миллионлик трансферга тайёргарлик кўрмоқда  0 10:10ПСЖнинг яна бир футболчиси беш йиллик фаолиятидан сўнг жамоани тарк этишини маълум қилди  1 09:44Тен Хаг «Манчестер Юнайтед» мухлислари ҳақида кескин фикр билдирди  22 09:18Про лигада мавсумдаги илк истеъфо содир бўлди  4 08:52Анчелотти Макроннинг Мбаппени Олимпиадага қўйиб юбориш ҳақидаги илтимосига муносабат билдирди  5 08:26Sofascore. Кечаги учрашувда Аббосбек Файзуллаевнинг ҳаракатлари неча баҳога лойиқ кўрилди?  18 08:15РПЛ. "Зенит" - ЦСКА 0:1   0

Олий лига-2017 якунлари. Легионерлар ҳақида Янгиликлар

Олий лига-2017 якунлари. Легионерлар ҳақида

2017 йилги мавсумда олий лигамизда тўп тепган легионерлар қандай ҳаракат қилишди?

Ушбу мақоламизда якунига етган XVI миллий биринчилигимизда ўйнаган барча хорижлик футболчиларнинг натижалари билан таништирамиз.

Бу йил клубларимиз сафида жами 37 нафар (биринчи даврада 30, иккинчи даврада 7 нафар) легионер рўйхатдан ўтказилди.

10 нафар легионер мавсум сўнггига қадар клубларимизда қолишмади. “Шўртан"нинг украиналик ҳужумчиси Олександр Пишур учта ўйинда майдонга тушиб жамоа билан шартномани бекор қилиб ўз юртига жўнаб кетди. "Нефтчи"га йил бошида келган уч нафар легионер Дмитрий Комаровский, Сергей Концевой ва Терентий Луцевич ёзда жамоани тарк этишди. "Бунёдкор"да ўйнаган Душан Мичич давралар оралиғида юртимизни тарк этди. "Пахтакор" ҳимоячиси Юрица Бульят ёзда "шерлар" сафини тарк этиб Беларусь чемпиони БАТЭга ўтиб кетди. "Қизилқум" клубининг легионери Андрей Деркач иккинчи даврадан олдин юртимизни тарк этди. ОЧЛ ўйинлари учун олиб келинган Гнохоре Кризо давралар оралиғида "Локомотив"дан кетди. "Машъал"нинг украиналик Владислав Павленко ва тожикистонлик Умеджон Шарипов ярим ҳимоячилари ёзда клубни тарк этишди.


Юқорида таъкидланганидек 7 футболчи иккинчи даврада рўйхатдан ўтказилган. “Пахтакор” иккинчи давра олдидан ўз таркибига бир йўла 4 нафар легионер Марко Симич, Тиаго Безерра, Гиди Канюк ва Ростин Гриффитсни қўшиб олди. "Қизилқум" иккинчи давра олдидан молдовалик Максим Юркуни рўйхатдан ўтказди. Чемпион "Локомотив" ёзда африкалик Олабиран Блессинг Муйвани ўз таркибига қўшиб олди. Япониялик Томоки Мураматсу иккинчи даврада "Машъал" шарафини ҳимоя қилди.


Бир легионер бу йил олий лиганинг иккита клуби шарафини ҳимоя қилди. Черногориялик ҳимоячи Аднан Ораховац дастлабки даврада “Пахтакор”  таркибида тўп тепган бўлса, иккинчи даврани “Динамо” сафида ўтказди. 19 легионер футболчи мавсум охиригача битта клубда тўп тепди.

Бу йил Сербиядан келган 8 футболчи бу йил олий лигамиз клубларида майдонга тушди. Бу энг юқори кўрсаткич ҳисобланади. Беларусь мамлакатидан беш нафар ва Украинадан тўрт нафар легионар 2017 йил олий лигада ўйнади.


Ушбу мавсумда энг ...

кўп гол урган - Драган Черан 19та гол
кўп майдонга тушган - Игорь Йелич, Кахи Махарадзе, Неманья Йованович 29тадан ўйин
кам майдонга тушган - Андрей Деркач 1та ўйин
кўп сариқ карточка олган - Владимир Баенко 12та
кўп қизил карточка олган - Игорь Тиманюк 1та
фахрий легионер - Александр Пишур 36 ёш
ёш легионер - Олабиран Блессинг Муйва 19 ёш

Владислав Касминин ("Олмалиқ")


Олий лига-2017даги легионерларнинг мамлакатлари

Сербия

8

Беларусь

5

Украина

4

Молдова

3

Грузия

2

Хорватия

2

Кот-Д'Ивуар

2

Россия

1

Туркманистон

1

Черногория

1

Исроил

1

Япония

1

Тожикистон

1

Бразилия

1

Австралия

1

Қозоғистон

1

Нигерия

1

Қирғизистон

1

 


Олий лига-2017. Легионерлар статистикаси

Футболчи

Клуб

Амп

Т.сана

Ў

Дақ

Гол

СК

ҚК

Йелич Игорь (Сербия)

"Олмалиқ"

Яҳм

28.12.1989

29

2528

5

6

0

Махарадзе Кахи (Грузия)

"Локомотив"

Яҳм

20.10.1987

29

2398

1

3

0

Йованович Неманья (Сербия)

"Навбаҳор"

Ҳуж

03.03.1984

29

1974

7

4

0

Черан Драган (Сербия)

"Насаф"

Ҳуж

06.10.1987

28

2510

19

4

0

Геворкян Артур (Туркманистон)

"Қизилқум"

Яҳм

22.11.1984

28

2393

5

1

0

Райевац Филип (Сербия)

"Қўқон-1912"

Ҳуж

21.06.1992

28

2286

7

4

0

Косминин Владислав (Беларусь)

"Олмалиқ"

Ҳим

17.01.1990

27

2430

6

7

0

Баенко Владимир (Украина)

"Бухоро"

Ҳим

09.02.1990

27

2430

3

12

0

Голбан Игорь (Россия)

"Насаф"

Ҳим

31.07.1990

27

2430

3

4

0

Станоевич Дарко (Сербия)

"Навбаҳор"

Ҳим

12.04.1987

27

2289

1

5

0

Ораховац Аднан (Черногория)

"Пахтакор" инамо"

Ҳим

05.02.1991

24

2092

4

8

0

Гожкович Дарко (Сербия)

"Қўқон-1912"

Ҳим

26.09.1986

23

2045

3

6

0

Рогак Раду (Молдова)

"Динамо"

Ҳим

07.06.1995

22

1843

1

1

0

Вейцер Ивор (Хорватия)

"Бухоро"

Яҳм

24.05.1988

19

1143

4

5

0

Коне Муҳаммад (Кот-Д'Ивуар)

"Локомотив"

Ҳим

12.12.1993

17

1244

0

6

0

Григалашвили Шота (Грузия)

"Олмалиқ"

Яҳм

21.06.1986

17

788

1

2

0

Тиманюк Игорь (Беларусь)

"Машъал"

Ҳим

31.12.1994

16

1300

1

4

1

Мусабеков Фарход (Қирғизистон)

"Олмалиқ"

Яҳм

03.01.1994

16

841

0

0

0

Пасичник Кирилл (Қозоғистон)

"Бухара"

Ҳим

24.05.1993

15

1270

1

2

0

Безерра Тиаго (Бразилия)

"Пахтакор**

Яҳм

12.02.1987

14

1225

4

2

0

Канюк Гиди (Исроил)

"Пахтакор**

Яҳм

11.02.1993

14

1021

1

1

0

Симич Марко (Сербия)

"Пахтакор**

Ҳим

16.06.1987

13

1156

3

4

0

Комаровский Дмитрий (Беларусь)

"Нефтчи*

Яҳм

10.10.1986

12

993

2

3

0

Чемиртан Вадим (Молдова)

"Бунёдкор"

Ҳуж

21.07.1987

11

444

2

0

0

Бульят Юрица (Хорватия)

"Пахтакор*

Ҳим

12.09.1986

9

603

0

2

0

Концевой Сергей (Беларусь)

"Нефтчи*

Ҳим

21.06.1986

8

720

0

3

0

Гриффитс Ростин (Австралия)

"Пахтакор**

Яҳм

10.03.1988

7

521

0

2

0

Шарипов Умиджон (Тожикистон)

"Машъал" *

Яҳм

04.10.1992

6

196

1

0

0

Луцевич Терентий (Беларусь)

"Нефтчи*

Ҳуж

19.04.1991

5

450

0

1

0

Мичич Душан (Сербия)

"Бунёдкор" *

Яҳм

29.11.1984

5

394

0

2

0

Олабиран Муйва (Нигерия)

"Локомотив**

Яҳм

07.08.1998

5

191

1

0

0

Пишур Александр (Украина)

"Шўртан" *

Ҳуж

29.01.1981

3

169

0

0

0

Павленко Владислав (Украина)

"Машъал*

Яҳм

05.04.1994

5

153

0

0

0

Юрку Максим (Молдова)

"Қизилқум" **

Ҳуж

01.01.1993

2

74

0

1

0

Кризо Гнохере (Кот-Д'Ивуар)

"Локомотив*

Ҳуж

20.06.1997

2

39

0

0

0

Мураматсу Томоки (Япония)

"Машъал**

Яҳм

10.07.1990

2

27

0

0

0

Деркач Андрей (Украина)

"Қизилқум" *

Яҳм

28.05.1985

1

26

0

0

0


* - биринчи даврадан сўнг клубни тарк этган футболчилар
** - иккинчи даврада рўйхатдан ўтказилган футболчилар


Муаллиф : Narzulla Saydullayev
Рейтинг: +18   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика