UZ

Сўнгги янгиликлар

14:16Осиё Кубоги-2027 саралаш. Тожикистонда дуранг, Туркманистонда ғалаба  0 14:15Месси Хамесга Аргентина ва Колумбия ўйини вақтида: "Сен жуда кўп гапиряпсан"  0 14:01Игорь Сергеев: "Йиғлаб юборишимга бир бахя қолди"  7 13:27Сане "Бавария"ни тарк этишга қарор қилди. Вингер "Галатасарой"га ўтишга яқин  0 13:15"Манчестер Сити" 70 млн. еврога ярим ҳимоячи сотиб олди  1 12:56"Пахтакор" ва ўзбек футболи афсоналаридан бири Аҳрол Иноятов 80 ёшда  1 12:43Коларов Кивунинг "Интер"даги штабига киради. У Сербия ёшлар терма жамоасини бошқараётган эди  0 11:41Аллегри "Милан" Адриен Рабьо билан шартнома имзолашини хоҳлайди  0 11:10ЖЧ-2026 саралаши. Анчелотти Бразилияни Жаҳон чемпионатига олиб чиқди  2 11:00Пролига. Бугун 9-турга старт берилади  0 10:38Марк-Андре тер Штеген фаолиятини АПЛда давом эттириши мумкин  4 10:11Италия термасини бошқаришга асосий номзод маълум  5 09:45Клоппнинг икки нафар собиқ ёрдамчилари “Манчестер Сити“ билан шартнома имзолади  3 09:18He we go! “Ливерпуль“ ёзнинг энг катта трансферини ҳал қилди  5 08:51Клаудио Раньери қарорини маълум қилди  2

Олий лига-2015. Тўхтахўжаев ва Голбан дарвозабон ролида Янгиликлар

Олий лига-2015. Тўхтахўжаев ва Голбан дарвозабон ролида

2015 йилги мавсумда ҳакамлар 3 нафар дарвозабонга қизил карточка кўрсатишди.

Илк қизил карточкани 11-турда "Локомотив" дарвозабони Маъмур Икромов "Бухоро"га қарши ўйинда олди. 85-дақиқада Икромов ўз жарима майдони ташқарисида тўпни қўли билан ўйнагани учун Вадим Агишев томонидан қизил карточка билан "сийланганди". Ўша пайтга келиб "Локо" мураббийлари учта ўзгаришни амалга ошириб бўлишганди. Шу боис қолган вақтда дарвозани ҳимоячи Ислом Тўхтахўжаев қўриқлаганди. Тўхтахўжев 5 дақиқадан ортиқ вақт давомида ўз дарвозаси даҳлсизлигини сақлаб қолди. 



Иккинчи давра олдидан "Олмалиқ" клуби ўз сафига легионер дарвозабонни қўшиб олди. Валерий Фомичев 16-турда "Пахтакор" билан ўйинда ўз дебютини нишонлади. Айтиш мумкинки дебют жуда омадсиз чиқди. Учрашувнинг 19-дақиқасида Владимир Козакнинг зарбасини қайтара олмаган посбон 26-дақиқада ўз жарима майдони ичида Станислав Андреевни йиқитди. Эътиборлиси бу учрашувда ҳам Вадим Агишев бош ҳакам бўлганди. Рефери унга қизил карточка кўрсатди ва пенальти белгилади. Ўйин боши бўлгани учун Игорь Шквирин ҳисобида ўзгариш мавжуд эди. Унинг ўрнига майдонга тушган Умид Хонимқулов пенальтини қайтара олмади. Ўйин "Олмалиқ"нинг 1:2 ҳисобидаги мағлубияти билан тугаганди.



30-турда "Бунёдкор" ва "Қўқон-1912" ўртасидаги ўйинда меҳмонлар посбони Руслан Матниёзов майдондан четлатилди. 85-дақиқада ўз жарима майдонини тарк этиб Достонбек Ҳамдамовни йиқитгани учун Дмитрий Пислегин Матниёзовга қизил карточка кўрсатди. Ўзгаришлар қолмагани боис дарвозани "Қўқон-1912" ҳимоячиси Игорь Голбан эгаллади. Қизиғи бу вақтга келиб "Бунёдкор" 5:0 ҳисобида олдинда бораётганди, Голбан дарвозага тургач "қалдирғочлар" гол ура олишмади.


Нарзулла Сайдуллаев

Рейтинг: +11   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика