UZ

Сўнгги янгиликлар

20:04"Персеполис" — "Фулад". Таркиблар маълум  0 20:00"Қўқон-1912" "Қизилқум"нинг мағлубиятсиз сериясига чек қўйди  8 19:17АПЛ. "Арсенал" ўз уйида "Ноттингем Форест"ни йирик ҳисобда таслим этди, Субимендидан дубль!  17 19:00Суперлига. "Пахтакор" – "Нефтчи" (матнли трансляция)  74 18:41"Реал Сосьедад" — "Реал Мадрид". Таркиблар маълум  21 16:57Пепе Ла Лигада ойнинг энг яхши футболчиси деб топилди. "Вильярреал" форварди Ямал ва Мбаппени ортда қолдирди  0 16:28"Манчестер Сити" "Барселона" ярим ҳимоячисини нишонга олди  2 15:19ЎзЭл Классикосига превью  15 14:54"Истанбул Башакшехир"нинг янги бош мураббийи маълум  6 14:23Бернарду Силвага Португалия топ-клуби қизиқиш билдирмоқда  0 13:48"Реал" АПЛ футболчиси учун 60 млн евро таклиф қилмоқчи  1 13:08Эриксен нега "Вольфсбург"га ўтишга қарор қилганини айтди  0 12:32Гави тахминан икки ойни ўтказиб юбориши мумкин  2 11:58"Монтеррей" Марсьяль трансферини эълон қилди  1 11:20Февзи Давлетов: "Навбаҳор" билан ўйинда биз ғалабага яқинроқ эдик"  7

Олий лига-2015. Энг кўп мухлис "Бухоро"да Янгиликлар

Олий лига-2015. Энг кўп мухлис "Бухоро"да

Кеча 2015 йилги олий лига ўйинлари расман ўз якунига етди.

Бу мавсумда ўтказилган 240та ўйинни кўриш учун стадионларга жами 1260022 нафар томошабин ташриф буюрди. Бу ҳар бир ўйинга ўртача 5250 нафар томошабин келди деганидир.

Энг кўп мухлис "Бухоро" иштирокидаги ўйинларга ташриф буюрган. Ушбу клубнинг 30та ўйинига жами 226979 нафар томошабин келди. "Бухоро"нинг ҳар бир учрашувига ўртача 7566 томошабин тўғри келди.

Кейинги ўринларни "Нефтчи" (жами - 208999 томошабин) ва "Қизилқум" (жами - 190597 томошабин) банд этишди. Энг кам томошабин эса "Металлург" иштирокидаги ўйинларга келди - 81355 томошабин.

Ўз майдонидаги ўйинларда ҳам "Бухоро"нинг мухлислар энг кўп - 154714. Бу борадаги энг паст кўрсаткич "Локомотив"га тегишли бўлди - 22474. Сафарда "Насаф" иштирокидаги баҳсларга энг кўп 100559 нафар томошабин келди. "Металлург"нинг сафар ўйинларига энг кам 56143 мухлис келди.

"Нефтчи" - "Насаф" учрашуви томошабинлар ташрифи бўйича рекорд қайд этди. Фарғонада ўтган ушбу ўйинга 17143 нафар томошабин келди. Ундан кейинги ўринларни "Навбаҳор" майдонида ўтган икки баҳс эгаллади: "Навбаҳор" - "Машъал" (15815) ва "Навбаҳор" - "Нефтчи" (15715). "Бунёдкор" - "Металлург" учрашувига атига 424 томошабин келди. Бу 2015 йилги мавсум антирекорди сифатида тарихда қолди. 


Рейтинг: +8   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика