UZ

Сўнгги янгиликлар

00:21"Барса" 30 ёшли жаҳон чемпионининг трансфери устида ишламоқда  3 00:00Лига 1. ПСЖ ўз уйида "Гавр"ни қабул қилмоқда (онлайн ҳисоб)  1 00:00Ла Лига. Мадридда "Атлетико" "Атлетик"га қарши баҳс олиб бормоқда (онлайн ҳисоб)  0 00:00АПЛ. "Челси" "Астон Вилла" меҳмони бўлмоқда (онлайн ҳисоб)  2 23:32Бундеслига. "Байер" 90+6-дақиқада гол уриб яна, мағлубиятдан қутулиб қолди!  9 22:55А Серия. Туриндаги "Ювентус" — "Милан" ўйини якунланди  5 22:23Рамос "Интер Майами"га йўл олиши мумкин  1 21:55"Челси" тўпурари сафга қайтди  0 21:40БАА чемпионати. Абдуллаев четлатилган ўйинда "Хорфаккан" меҳмонда "Ажман" билан ўйинда иродали дуранг қайд этди  3 21:00АПЛ. "Манчестер Юнайтед" ўз уйида 19-ўриндаги жамоани юта олмади  13 20:37Ямалга 200 млн евродан ошиқ беришга тайёр клуб топилди  7 20:07Туркия Суперлигаси. "Сивасспор" "Коньяспор"га қарши ўйиннинг сўнггида ғалабани илиб кетди, Турғунбоев эса...  0 20:02Александр Стоймирович: "Барчаси биз ўйлагандек бўлмади"  0 19:51Клопп журналистнинг Салоҳ билан боғлиқ вазият ҳақидаги саволига жавоб берди  11 19:27Жамшид Саидов: "Вазифани бажардик"  1

Олий лига. 12-тур рамзий терма жамоаси Янгиликлар

Олий лига. 12-тур рамзий терма жамоаси

Теглар :  Олий лига12-тур
Олий лигада 12-тур ўйинлари бўлиб ўтди. Сайтимиз вакиллари одатга кўра тур рамзий терма жамоасини тузиб чиқишди.

Бу тур сенсацияси Бекободда қайд этилди. Олий лигани муваффақиятсиз тарзда бошлаган "Металлург" клуби ўз майдонида кучли учликда бораётган Қаршининг "Насаф" клубини қабул қилди. Ўйинда майдон эгалари Аюбхон Нўъмоновнинг голи эвазига ғолиб бўлди. Шу куни бекободликлар посбони Суҳроб Султонов бир неча марта ўз жамоасини голдан қутқарди.



"Навбаҳор" - "Бунёдкор" учрашувида дуранг қайд этилди. Майдон эгалари сафида ҳимоячи Жаҳонгир Меҳмонов фаол ҳаракатлари билан бошқалардан ажралиб турди. "Қалдирғочлар" таркибида ярим ҳимоячи Достонбек Ҳамдамов ўз голи билан жамоасига бир очко келтирди.



"Пахтакор" Тошкентда Жиззахнинг "Сўғдиёна" клубини мағлуб этди. Шу куни майдон эгалари ярим ҳимоячиси Шерзод Каримов чиройли гол уришга ва Сергеевга голли пас оширишга эришди. Меҳмонлар ютқазишган бўлса ҳам Сарваржон Жўраев яхши ўйнади ва гол урди ҳам.



"Қизилқум" Самарқандда "Динамо"ни 1:0 ҳисобида таслим қилиб қайтди. Шу куни Навоий клуби марказий ҳимоясида ўйнаган Виктор Григорьев ўзидан яхши таассурот қолдира олди.

"Олмалиқ" Ғузорда "Шўртан"ни мағлуб этишнинг уддасидан чиқди. Виктор Кумиков жамоасига ғалаба келтирган голни Дилшод Жўраев мезбонлар дарвозасига урди.

Бу турда "Нефтчи" Тошкентда "Локомотив"га йирик ҳисобда мағлуб бўлди. Чемпионат тўпурари Марат Бикмаев учрашувда иккита гол уриб дублга эришди.



"Машъал" ўз мухлислари қаршисида "Обод"ни йирик ҳисобда енгди. Шу куни муборакликлар сафида Зафар Тўраев қолганлардан кўра анчагина фаол бўлди.



"Қўқон-1912" бу сафар ўз майдонида "Бухоро"дан устун келди. Сўнгги пайтларда жуда кўп тилга олинаётган Жавоҳир Сидиқов бухороликлар билан ўйинда чаққон ҳаракатлари ва аниқ тўп узатишлари орқали мухлислар олқишларига сазовор бўлди. Айнан унинг ишлаган жарима тўпидан сўнг гол урилганини ҳам айтиб ўтиш мумкин.

championat.asia сайти талқинига кўра 12-турнинг рамзий терма жамоаси:

Дарвозабон
Суҳроб Султонов ("Металлург")

Ҳимоячилар
Жаҳонгир Меҳмонов ("Навбаҳор") (3-марта рамзий терма жамоаси)
Сарваржон Жўраев ("Сўғдиёна")
Виктор Григорьев ("Қизилқум")

Ярим ҳимоячилар
Аюбхон Нўъмонов ("Металлург")
Шерзод Каримов ("Пахтакор") (2)
Достонбек Ҳамдамов ("Бунёдкор") (4)
Зафар Тўраев ("Машъал") (3)
Жавоҳир Сидиқов ("Қўқон-1912") (2)
Дилшод Жўраев ("Олмалиқ")

Ҳужумчи
Марат Бикмаев ("Локомотив") (5)

Рейтинг: +7   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика