UZ

Сўнгги янгиликлар

09:05МЮ Ўринбоевнинг жамоадошига қизиқиш билдирмоқда  1 08:39“Навбаҳор“ “Нефтчи“ футболчиси билан 2 ярим йиллик шартнома тузди  2 08:13Салоҳ барча даврларнинг энг яхши африкалик футболчи ким деган саволга жавоб берди  8 07:47“Навбаҳор“ Одиловнинг ўрнига бразилиялик футболчини олиб келмоқда  6 07:20Суперлигада иккинчи давра бошланишига 10 кун қолганида навбатдаги истеъфо рўй берди  6 00:45МЮ яна Шешко вариантига қайтди. Бунинг учун клуб ўйинчи сотиши керак  2 00:19"Сўғдиёна" ўртоқлик ўйинида "Абдиш Ата" клуби билан дуранг ўйнади  3 23:59Винисиус янги шартнома бўйича "Реал"да Мбаппедан кўпроқ маош олишни истамоқда  7 23:35"Реал" Конатенинг трансфери бўйича "Ливерпуль" билан алоқага чиқди  13 22:45"Барса" Рэшфордни тўлиқ сотиб олиши учун қанча тўлаши кераклиги маълум. Футболчи маоши бироз камайишига рози бўлган  3 22:25"Нефтчи" ўртоқлик ўйинида Қирғистоннинг "Нефтчи" клубини ўта йирик ҳисобда ютди  13 22:01Мбемо "МЮ"да тиббий кўрикдан ўтди ва шартнома имзолади (Фабрицио Романо)  3 21:35Расман: Тома Табатадзе "Бухоро" клубига ўтди!  17 21:07"Динамо" Беларусда ўтказилган назорат ўйинида маҳаллий жамоага ютқазди  1 20:35АПЛнинг икки клуби Коло-Муани билан шартнома имзоламоқчи  0

Олий лига 12-тур рамзий терма жамоаси Янгиликлар

Олий лига 12-тур рамзий терма жамоаси

Олий лиганинг 12-тур ўйинлари бўлиб ўтди. Одатимизга кўра ўтган тур рамзий терма жамоасини тузиб чиқдик.

Рамзий терма жамоа дарвозасига Эркин Жабборовни жойлаштирдик. Сабаби ушбу посбон "Навбаҳор"га қарши баҳсда жуда ишончли ўйнади ва жамоасининг қуруқ ўйин ўтказишига ёрдам берди. Навоий клуби ўз уйида 1:0 ҳисобида зафар қучди.

Дарвозабон
Эркин Жабборов "Қизилқум"



Ҳимоячилар
Муроджон Тошматов "Металлург"
Евгений Гоголь "Олмалиқ"
Артём Филипосян "Бухоро"

"Металлург" ҳимоячиси Муроджон Тошматов "Бунёдкор" билан ўйинда ҳимояда ишончли ўйнашидан ташқари рақиб дарвозасига гол уришга ҳам муваффақ бўлди. "Олмалиқ"нинг россиялик вакили Евгений Гоголь "Андижон" билан учрашувда пенальтидан тўп киритишга эришди. Гоголь бошчилигидаги ҳимоячилар жамоа гол ўтказмаслигини таъминлаб беришди. "Бухоро" клуби ҳам ўз уйида "Нефтчи"га қарши баҳсда гол ўтказмади. Ушбу ўйинда мезбонлар ҳимоячиси Артём Филипосян бошқаларга ўрнак бўла олди.



Ярим ҳимоячилар
Жамшид Болтабоев "Пахтакор"
Аббос Омонов "Шўртан"
Азиз Ибрагимов "Бухоро"
Диёр Туропов "Олмалиқ"
Музаффар Музаффаров "Сўғдиёна"

"Пахтакор" ёш футболчиси Жамшид Болтабоев "Машъал" билан учрашувда таянч ярим ҳимояда ўйнади. Болтабоев ҳисобни очишга эришди ва Сергеев томонидан урилган пенальтини ишлаб берд. Бундан ташқари футболчи ўйин давомида ҳам фаол бўлди. "Шўртан" бу турни Тошкентда "Обод" уйидан ғалаба билан қайтди. Аббос Омонов учрашувда иккита голли пас оширди ва ғалабага катта хисса қўшди.

"Бухоро"нинг "Нефтчи"ни мағлуб этишида Азиз Ибрагимов муҳим роль ўйнади. Ярим ҳимоячи учрашувда жуда фаол бўлди ва иккинчи голга муаллифлик қилди. "Олмалиқ" водийда "Андижон"ни 2:0 ҳисобида мағлуб этиб келди. Диёр Туропов меҳмонлар сафида яхши ўйнади ва баҳсдаги охирги голни урди. Туропов голни чамаси 60 метрлардан урди! Бу вазият видеоси яқин вақт ичида сайтимизда тақдим этамиз. "Сўғдиёна" ҳам водийдан 3 очко билан қайтди. Меҳмонлар ярим ҳимоячиси Музаффар Музаффаров "Қўқон-1912" дарвозасига супергол уришга муваффақ бўлди.



Ҳужумчилар
Шохруз Норхонов "Обод"
Темурхўжа Абдухолиқов "Локомотив"

Ҳужум чизиғига турда дубль қайд этган икки футболчини қўйдик. "Обод" ҳужумчиси Шохруз Норхонов "Шўртан"га қарши баҳсда ўз ҳисобига иккита гол ёзиб қўйишга эришди. "Ўзбек Неймари" олий лигадаги голлари сонини 5тага етказиб олди.

"Локомотив" тўпурари Темурхўжа Абдухолиқов эса Қаршида "Насаф" билан марказий ўйинда иккита гол урди. Шундай қилиб ҳужумчининг голлари 9тага етди ва олий лига тўпурарлари пойгасида биринчи ўринга чиқиб олди.

Рейтинг: +7   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика