Оливер Кан: "Ройс учун 25 млн евро? Йирик клублар учун бу кулгили маблағ"

Aslanov Jasurbek
28 янв 2015, 19:43
"Бавария" ва Германия терма жамоаси собиқ дарвозабони Оливер Каннинг ҳисоблашича, Дортмунднинг "Боруссия" клуби ҳужумчиси Марко Ройс тез орада ўз жамоасини тарк этади.

25 ёшли футболчининг шартномасидаги бадал пули 25 млн еврони ташкил қилади.

"Боруссия" Ройсни олиб қолишга қийналади. Чунки жамоа еврокубокларда иштирок этмаса керак. Агар клуб Ройсдан бадал пулини олиб ташласа, футболчини жамоада олиб қолса бўлади. Агар бу рўй бермаса Ройс кетади. Йирик клубларга 25 млн евролик бадал пули кулгили туюлади" - дейди Кан.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: sport-express.ru