Оливье Жиру: «Фаолиятимдаги энг чиройли голим»

Narzulla Saydullayev
2 янв 2017, 09:39
«Арсенал» ҳужумчиси Оливье Жиру «Кристал Пэлас»га қарши ўйинда (2:0) фаолиятидаги энг чиройли голни урганини айтиб ўтди.

«Бу вазиятда менга омад кулиб боқди, омад кўп нарсани ҳал қилади. Олдин ҳеч қачон бундай гол урмаганман. Ўйлашимча фаолиятимдаги энг чиройли гол бўлди.

Ўша вазиятда шундай зарба беришдан бошқа иложим йўқ эди. Балки, Мхитаряннинг голи менга илҳом бағишлагандир. Жамоа йилни ғалаба билан бошлаганидан хурсандман.

Ғалаба қозонишда давом этиш керак», – дейди Жиру.

ВИДЕО. "Арсенал" - "Кристал Пэлас" 2:0

Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: bbc.com

Сўнгги янгиликлар

Барча ›