UZ

Сўнгги янгиликлар

11:35Арне Слот "Ливерпуль"нинг асосий мақсадини айтди  0 11:15Суперлига-2025. Ким пенальтилардан кўп жабр кўрди?  1 10:50Колумбия бош мураббийи: "Мундиалга футболчилар энг яхши ҳолатда келиши учун тайёргарлик кўрамиз"   4 10:21Португалия бош мураббийи: "Ўзбекистонга нисбатан ҳурматимиз юқори"  10 09:50Флик: “Ламин Ямал ҳозир ҳайратланарли даражада ўсиш кўрсатяпти”  0 09:25Шевченко: “Энг муҳими — плей-оффдан ўтиб, ЖЧ–2026 йўлланмасига эга чиқиш”  1 08:54Дешам: “Гуруҳимиз ЖЧ–2026нинг энг қийинларидан бири”  4 08:30Скалони — Мессининг ЖЧ–2026да иштирок этиши ҳақида: “Қарорни унинг ўзи қабул қилади”  2 08:00Неймар Жаҳон чемпионатига борадими? Анчелотти шартини айтди  0 07:36Расман: Германиялик мутахассис "Нефтчи"да иш бошлади  5 01:42Жалолиддин Машарипов: "Қуръадан олдин Португалия, Роналду билан тушамиз деб айтгандим"  23 01:06Фабио Каннаваро қуръа ташлаш маросимидан сўнг нималар деди?  27 00:54Элдор Шомуродов: "Гуруҳдан чиқишга имкониятимиз етади деб ўйлайман"  9 00:34Рустам Ашурматов: "Жаҳон чемпионатига боргандан кейин энг камида гуруҳдан чиқишни ўйлаш керак"  6 00:15ЖЧ-2026. Ўзбекистоннинг гуруҳдаги тақвими маълум!  36

"Олимпик-MobiUz"ни ушлаб қолишдан фойда борми? Эртага "Олимпик" тақдири такрорланмайдими? Янгиликлар

"Олимпик-MobiUz"ни ушлаб қолишдан фойда борми? Эртага "Олимпик" тақдири такрорланмайдими?

2023 йилда Биринчи лигада “Олимпик фарм” номи билан ташкил этилган жамоа ўзида 2005–2006 йилларда туғилган ёшлар авлодини жамлаган эди.

Бу лойиҳага катта умид билан қаралди: гўё бу жамоа кейинчалик Ўзбекистон Олимпия терма жамоаси учун асосий “резерв база”га айланади, ёшлар клуб муҳитида етилиб, миллий тизимга тайёр ҳолда кириб боради. 2028 йилги Олимпиадага асос бўлиб хизмат қилади. Кейинчи?

Бироқ икки йил ўтиб, вазият бошқача тус олмоқда. “Олимпик-MobiUz” бу йил Про лигада иштирок этди, аммо Суперлига йўлланмасига даъвогар бўла олмади. Натижа — шунчаки рақам эмас, балки тизимдаги муаммоларни акс эттирадиган кўзгу. Таркибдаги йигитлар аллақачон катта жамоалар сафини тўлдирай деб турибди. 

Энди энг муҳим савол туғилади: бу жамоани ва умуман лойиҳани сақлаб қолишдан фойда борми?

Ёшлар лойиҳаси ўз миссиясини бажардими?

“Олимпик-MobiUz” таркибидаги футболчиларнинг кўпчилиги бугун 20 ёшда. Кейинги йилда улар 21га тўлади. Бу — футболчи учун фақат “тажриба орттириш” эмас, ўзини тўлиқ намоён этиш, катта саҳнага чиқиш ёши. 

Агар улар ҳануз Про лигада “ёшлик сабаби” билан ушлаб турилаверса, бу — лойиҳанинг мазмуни йўқолишини англатади. Ёшлар жамоаси мақсади — профессионал футболга йўл очиш бўлиши керак, аммо улар учун эшик очилмаса, тизим тўхтаб қолади дегани.

Шу боис, “Олимпик Мобиуз” энди фақат вақтинча натижа учун эмас тизмли клуб сифатида шаклланиши лозим. Акс ҳолда, бу жамоа ҳам “Олимпик” тақдирига учрайди.

“Олимпик” сабоғи совумасидан унутилмоқда

Бир неча йил аввал “Олимпик” лойиҳаси ҳам худди шундай баланд шиорлар билан бошланганди. U-23 терма жамоаси учун “барқарор асос” бўлиши керак эди. Олимпиададан кейин эса лойиҳа мақсадсиз қолди: жамоа бугун тарқатилмоқда, футболчилар турли клубларга тарқаб кетади, баъзилари умуман кўринмай қолиши ҳам мумкин.

Кейинги йилларда “Мобиуз” ҳам худди шундай йўлга кириб қоладигандек. Агар у фақат Олимпиадагача ёки бир цикл учун яратилган бўлса, демак, тарих яна такрорланишига аминмиз.

Футболда лойиҳа бўлгани яхши, фақат бу тизимли йўлга қўйилиши муҳим. Тизим бўлмаса, ҳар бир “ёшлар жамоаси” бир мавсумлик тажрибага айланиб, кейин йўқолиб кетаверади.

Кучлилар билан рақобат – ривож калити

Ҳар бир ёш футболчи ўз тенгқурлари билан эмас, кучли рақиблар орасида ўсиши лозим. Чунки ҳақиқий ўсиш фақат рақобатда бўлади.

Про лигада доимий равишда ёшлар ўйнаётгани яхши, аммо 20–21 ёшдаги ўйинчиларни “тажрибасиз” деб баҳолаш — уларни сунъий тўсиққа дучор қилишдир. Шу сабабли, бу йигитларнинг бир қисмига Суперлига клубларида имконият бериш, қолганларига эса янги ёш авлод учун жой бўшатиш зарур.

Яъни “Олимпик Мобиуз” келгуси мавсумда 2007–2008 йилларда туғилган ёшлар билан шаклланса, бу лойиҳанинг мантиқий давоми бўлади. 

Миллий манфаат нуқтаи назаридан

Сўнгги йилда U-20 терма жамоамиз Осиё Кубогидаги муваффақиятсизлик ва Жаҳон чемпионатига чиқолмагани футбол тизимидаги мувозанат йўқолганини кўрсатди. 

Агар ёшлар фақат ОТЖ (олимпия терма жамоа) учун тайёрланса, уларнинг ривожи чекланади. Чунки футболчи учун асосий мақсад –  барқарор ўйин амалиёти, бу орқали ўсишга эришиш, катта клубларга бориш.

Миллий манфаат — бу лойиҳаларнинг узлуксизлиги ва сифати билан таъминланади. Бир циклга мўлжалланган жамоалар эса фақат вақтинчалик натижа беради, холос. 

Хулоса: лойиҳа ёшариши керак

“Олимпик-MobiUz”ни сақлаб қолиш керак десангиз, аммо унинг йўналиши ўзгариши лозим.

* 20–21 ёшли футболчиларга катта клублар эшигини очиш, уларни Суперлигага бериб юбориш

* жамоани 2007–2008 йилларда туғилганлар билан янгилаш;

* натижа учун эмас, ривож учун тизим яратиш. 

Агар бу амалга ошмаса, “Олимпик-MobiUz” ҳам айни пайтдаги “Олимпик” тақдирига дуч келади — ёшлар ўйнатилади, вазифа бажариб бўлингач кераксиз матохдек аҳлатга отилади.

Шундай экан, бу сафар хато такрорланмаслиги учун вақт ҳали бор

Муаллиф : Iskandarov Abdulaziz
Рейтинг:    

Фикрлар

+1   
10 ноя 16:45:38
Manchester Yunayted Real Madrid
From Earth фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Қанақасига хато? Копадзе бошқарган даврда олимпикка оз пул сарфланди деб ўйласангиз қаттиқ адашасиз
Masalan Qancha...?
+1   
10 ноя 15:21:21
Manchester Yunayted Real Madrid
From Earth фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Олимпик билан Моби узни тугатиб, ёшлар лигасини кучайтириш керак. Иккаласигаям катта маблағ сарфланяпти.
Menimcha Fikringiz Xato. Mablagʻ Borasidagi Fikringizni Faktlar bilan Aytish Lozim
   
10 ноя 19:56:34
From Earth
Manchester Yunayted Real Madrid фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Menimcha Fikringiz Xato. Mablagʻ Borasidagi Fikringizni Faktlar bilan Aytish Lozim
Бутун бошла ЎФА ва МОҚ ҳомийлик қилган жамоа сизнингча сариқ чақага ўйнаганми?
   
10 ноя 15:58:09
From Earth
Manchester Yunayted Real Madrid фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Menimcha Fikringiz Xato. Mablagʻ Borasidagi Fikringizni Faktlar bilan Aytish Lozim
Қанақасига хато? Копадзе бошқарган даврда олимпикка оз пул сарфланди деб ўйласангиз қаттиқ адашасиз
   
10 ноя 14:43:37
From Earth
Олимпик билан Моби узни тугатиб, ёшлар лигасини кучайтириш керак. Иккаласигаям катта маблағ сарфланяпти.
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика