UZ

Сўнгги янгиликлар

11:20Моуринью учун "Реал" ноқулай рақибга айланмоқда: "Special One"да 7 ўйинда 5 та мағлубият  0 10:48"Ювентус" 67 йилдан кейин илк бор Еврокубок ўйинида 5 та гол ўтказиб юборди  1 10:20"У энди ҳеч қачон футбол ўйнамаслиги керак". Мбаппе — "Бенфика" ўйинчиси ҳақида  4 09:53Грузия чемпионатининг иккинчи рақамли тўпурари Ўзбекистон Пролигасида ўйнаши мумкин  0 09:25Винисиус иккинчи ўринга кўтарилиб олди  9 08:57"Насаф"нинг яна бир асосий футболчиси "Навбаҳор"га ўтиши мумкин  9 08:30Жанлука Престианни Винисиус Жуниорнинг ирқий айбловларига жавоб берди   6 08:04"Андижон" яна бир Осиё чемпиони билан шартнома имзолади  2 07:58Жозе Моуринью кечаги учрашув ҳакамига кескин айблов қўйди  11 07:34Винисиус кечаги воқелардан сўнг баёнет билан чиқди  20 03:05ЕЧЛ. ПСЖ "Монако"га қарши ажойиб камбэк амалга оширди, "Боруссия Д" "Аталанта"ни мағлубиятга учратди  6 03:05ЕЧЛ. Винисиуснинг ягона голи "Реал"га "Бенфика" устидан ғалаба тақдим этди. Моуринью четлатилди  148 02:49ОЧЛ 2. "Истиқлол" жавоб учрашувида ҳам "Ал Ҳуссайн"га ютқазиб, мусобақани тарк этди  0 01:00ЕЧЛ. "Галатасарой" плей-оффнинг илк баҳсида "Ювентус"ни йирик ҳисобда таслим этди  18 00:03Элит ОЧЛ. "Трактор" "Ал Ғарафа"ни мағлуб этди. "Ал Иттиҳод" "Ал Садд"ни таслим этди (умумий гуруҳ босқичининг якуний жадвали)  2

Олий лига. “Нефтчи” - “Динамо” ўйини олдидан Янгиликлар

Олий лига. “Нефтчи” - “Динамо” ўйини олдидан

Бугун “Нефтчи” - “Динамо” баҳси билан олий лигамизнинг 10-турига старт берилади.
Турнинг илк учрашувида “Нефтчи” Самарқанднинг “Динамо” жамоасини қабул қилади. Фарғонадаги баҳс қизиқарли ўтиши кутилмоқда.

КЎНДАЛАНГ ТУРГАН САВОЛЛАР:

“Нефтчи” уйдаги иккинчи ғалабасини қўлга кирита оладими?

Фарғонанинг бош жамоаси “Нефтчи” ушбу мавсум ўз майдонида атиги бир марта ғалаба қозонди. Мурод Исмоилов шогирдлари 8-турда “Олмалиқ”ни 2:1 ҳисобида мағлуб этишди. Шундан сўнг Жиззахга сафар уюштирган жамоа 0:2 ҳисобида имкониятни бой берди.

Айни пайтда “Нефтчи” 6 очко тўплаган ҳолда мусобақа жадвалида 12-ўринни эгаллаб турибди. Фарғоналиклар бир бор зафар қучиб, уч ўйинда дуранг ўйнашди ва беш марта мағлуб бўлишди. Жамоанинг тўплар нисбати 6-11 (-5) кўринишга эга.

“Нефтчи” ўз уйида тўртта учрашув ўтказиб, шундан биттасида ғалаба қозонди. Икки бор дуранг қайд этиб, бир марта мағлуб бўлди. Ўз уйида 3та гол уриб, шунча ўтказиб юборди. Натижада тўртта ўйиндан 5 очко тўплади. Мурод Исмоилов бугун жамоаси билан чемпионатдаги иккинчи ғалабасини қўлга кирита оладими? Буни учрашув якунига етгач билиб оламиз.

“Динамо” кетма-кет тўртта мағлубиятга барҳам бера оладими?

Самарқанднинг “Динамо” жамоаси эса жуда ғалати натижаларни қайд этмоқда. “Динамо” мавсумни чакки бошламаганди. Аввалига ютқазиб, кейин иккита ўйинни ютди. Кейин яна ютқазди ва ундан сўнг яна ғалаба қозонди. Аммо 6-турдан бошлаб жамоанинг боши мағлубиятлардан чиқмай қолди ва “Динамо” кетма-кет тўртта учрашувда имкониятни бой берди.

Равшан Ҳайдаров шогирдлари “Пахтакор”, “Қизилқум”, “Машъал” ва “Олмалиқ” клубларидан мағлубиятга учрашди. Ҳозирда жамоа 9 очко тўплаган ҳолда 11-ўринда боряпти. Жамоа ҳисобида учта ғалаба ва 6та мағлубият бор. Дуранг қайд этилмаган. “Динамо”нинг учта ғалабасидан иккитаси сафарда қайд этилган: “Сўғдиёна” ва “Андижон” билан кечган ўйинларда.

“Динамо” сафарда 7та гол уриб, ўз дарвозасидан 9та тўп ўтказиб юборди. Агар самарқандликлар бугун ҳам мағлубиятга учрагудек бўлишса, бу жамоанинг кетма-кет бешинчи мағлубияти бўлади. Шундай экан, Равшан Ҳайдаров “Нефтчи”га қарши бор кучни ишга солиши турган гап.

Хайрулла Холиқов.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика