UZ

Сўнгги янгиликлар

03:50Испания кубоги. "Атлетико" "Барселона" учрашувида 8 та гол урилди  99 00:32АПЛ. "Челси" – "Саутгемптон". Таркиблар аниқ!  2 00:27Саудия Арабистони. "Ал Насср" ғалаба қозонди, Роналду фаолиятидаги 925-голини урди  1 00:15Сардор Рашидов "Навбаҳор"да қолади  1 00:00Ўзбекистон Суперлигасида қишки трансфер ойнаси ёпилди  0 23:57"Навбаҳор" беш нафар легионерни Суперлига учун рўйхатдан ўтказди. Улар кимлар?  0 23:36Трент ва "Реал Мадрид" 4 йиллик шартнома бўйича оғзаки келишувга эришишди  10 22:33Тебас: "Реал" раҳбарияти ўзидан қурбон ясаб олиб, хар ҳил фитна назарияларини тарқатмоқда"  54 22:08Гвардиола де Брюйнени "Сити"даги келажаги ҳақида гапирди  4 21:46Амирбек Бакаев Беларуснинг бошқа бир клубига ўтди  6 21:15"Машъал" ганалик ҳимоячини ўз сафига қўшиб олди  4 20:48"Навбаҳор" беш нафар футболчиси билан шартномани узайтирди  1 20:27Доменико кетди, Тибо қайтмоқда  0 20:02Элдор Шомуродов – А Серия 26-тур рамзий терма жамоасига киритилди  11 19:42Федерико Вальверде жароҳат туфайли кубок ярим финалида майдонга туша олмайди  3

Олий лига. 3-турнинг рамзий терма жамоаси Янгиликлар

Олий лига. 3-турнинг рамзий терма жамоаси

Олий лигамизда 3-тур баҳслари якунига етди. Одатга кўра турнинг энг яхшиларини аниқладик.
3-турнинг рамзий терма жамоасига “Машъал”дан уч футболчи, “Пахтакор”дан икки футболчи, “Навбаҳор”, “Нефтчи”, “Қизилқум”, “Металлург”, “Локомотив” ва “Олмалиқ”дан биттадан ўйинчи киритилди.

Энг яхши мураббий сифатида “Пахтакор” футбол клуби бош менежери Самвел Бабаянни танладик. “Пахтакор” Самвел Бабаян бошчилигида учта ўйин ўтказиб, учаласида ҳам ғалаба қозонди, бунинг устига ўз дарвозасидан атиги битта гол ўтказди.

ДАРВОЗАБОН
Артём Макосин (“Қизилқум”)

Гарчи “Қизилқум” мағлубиятга учраган бўлса-да, Макосин ўз дарвозасини ишончли тарзда қўриқлади. Голни ҳам стандарт вазиятдан ўтказиб юборди. Бошқа вазиятларда бир неча бор муқаррар голдан қутқариб қолди.



ЧАП ҚАНОТ ҲИМОЯЧИСИ
Александр Мерзляков (“Пахтакор”)

Мерзляков чап қанот ҳимоясида анча ишончли ҳаракат қилди. Унинг ўйинида ўсиш борлиги кўриниб турибди. Жамоаси ҳужумларида ҳам фаол бўлди.  

ЎНГ ҚАНОТ ҲИМОЯЧИСИ
Жаҳонгир Жиямуродов (“Нефтчи”)

Жиямуродов секин-аста “Нефтчи”нинг тўпурарига айланиб бормоқда. У 2-турда бўлгани каби 3-турда ҳам гол муаллифи бўлди. “Нефтчи” 3та ўйинда иккита гол урди ва иккаласи ҳам сирдарёлик ҳимоячи ҳисобига ёзилди.

 

МАРКАЗИЙ ҲИМОЯЧИЛАР
Шерзод Файзиев (“Машъал”)
Шукурали Пўлатов (“Навбаҳор”)

Шерзод Файзиев ёш бўлишига қарамай, сардорликни яхши уддаламоқда. У сафарда “Андижон” билан кечган баҳсда ҳимояда яхши ҳаракат қилди, “Машъал”нинг гол ўтказишига йўл қўймади.
“Навбаҳор”даги Шукурали Пўлатов эса бу турда гол уришга муваффақ бўлди. Қолаверса, ҳимояда ҳам деярли бехато ўйин кўрсатди.  

ЧАП ҚАНОТ ЯРИМ ҲИМОЯЧИСИ
Мирзоҳид Ғофуров (“Машъал”)
Мирзоҳид Ғофуров “Машъал”га келгач, бирмунча ўсишга эришди. У қанот ярим ҳимоясида анча фаол ҳаракат қилмоқда. “Машъал”нинг сафардаги ўйинида у яхши ҳаракат қилди.

ЎНГ ҚАНОТ ЯРИМ ҲИМОЯЧИСИ
Шоҳназар Норбеков (“Металлург”)

Норбеков – истеъдодли футболчилардан бири. Гарчи “Металлург” ғалаба қозона олмаган бўлса-да, Шоҳназар ўзининг алдамчи ҳаракатлари билан ажралиб турди.



ТАЯНЧ ЯРИМ ҲИМОЯЧИЛАРИ
Кахи Махарадзе (“Пахтакор”)

Санжар Шоаҳмедов (“Олмалиқ”)
Грузиялик футболчи Махарадзе бу турда гол урди. Шоаҳмедов тўп кирита олмаган бўлса ҳам, ҳакамлар адашиб “Олмалиқ”нинг голини шу футболчи номига ёзиб юборишди. Лекин бутун ўйин давомида Санжар дадил ва фаол тўп тепди.



ҲУЖУМЧИЛАР
Зоҳир Қўзибоев (“Машъал”)
Иван Нагаев (“Локомотив”)

3-тур рамзий термасига киритилган ҳар иккала ҳужумчи сафарда гол урди ва бу голлар ғалаба келтирди. Қўзибоев ҳам, Нагаев ҳам ўзининг мавсумдаги иккинчи голини нишонлашди.



Бош мураббий: Самвел Бабаян (“Пахтакор”)
“Про” лицензияси соҳиби Самвел Бабаян бошчилигида “Пахтакор” ишончли ўйин кўрсатмоқда. “Пахтакор” дастлабки уч ўйинни ғалаба билан якунлаган ягона жамоа бўлиб турибди.



Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика