Олий лига-2014да энг кўп мухлис йиққан 10 учрашув
15 ноя 2014 11:22
Янгиликлар
Олий лига-2014да энг кўп мухлис йиққан 10 учрашув
Жорий мавсум якунлангач, мавсумни сарҳисоблари эълон қилиб борилади.
Хусусан, «Эрудит Спорт» газетаси якунланган мавсумда энг кўп мухлис йиққан 10 учрашувини эълон қилди. Биз учун эътиборлиси, стадионларда энг кўп томошабин йиғилган ўйинлар орасида учта қарама-қаршилик айнан «Динамо» жамоаси иштирокида ўтди. Бу борада албатта, биз самарқандлик футбол ишқибозларимиз билан фахрланамиз.
1-тур: «АНДИЖОН» - «ПАХТАКОР» - 0:1
Андижон, 18221 томошабин
Чемпионатнинг дастлабки учрашувида “Андижон” ўз майдонида “Пахтакор”ни қабул қилганди. Ушбу учрашувни “Соғлом авлод” стадионида 18221 нафар мухлис кузатгани эътиборга моликдир. Бунинг сабаби шундаки, андижонликлар ўтган мавсумни биринчи лигада ўтказгани боис, унинг ишқибозлари Олий Лига ҳавосини соғиниб қолишганди. Қолаверса, биринчи турдаёқ “Пахтакор”нинг рақиб бўлгани ҳам қизиқишни янада ошириб юборганди. Ўшанда стадионда бирорта ҳам бўш жой қолмаганлигини яхши эслаймиз. Буни қарангки, биринчи турдаги ушбу учрашув жорий мавсумда энг кўп томошабин йиққан ўйин бўлиб қолди.
8-тур: «НАСАФ» - «БУНЁДКОР» - 2:0
Қарши, 15889 томошабин
“Бунёдкор” жамоасининг Қаршига ташриф буюришини ҳам маҳаллий мухлислар катта қизиқиш билан қарши олишган. Бунга жавобан “Насаф” ўз мухлисларини “Андижон” каби ранжитиб қўйгани йўқ. Улар ишончли тарзда ғалаба қозониб, қашқадарёликларни қувонтирганди.
12-тур: «НАВБАҲОР» - «ОЛМАЛИҚ» - 3:1
Наманган, 15850 томошабин
Наманганда “Олмалиқ” билан бўлиб ўтган ўйинга нима сабабдан салкам 16 мингга яқин мухлис келган экан, деб ўйлаётгандирсиз-а? Гап шундаки, ўшанда “Навбаҳор” марказий стадионида дастлабки ўйин ўтказилганди. Шу боис маҳаллий аҳолига байрам улашиш мақсадида учрашувдан аввал концерт дастури уюштирилган. Шунинг учун томошабинларнинг сони ошиб кетганди. Албатта, уларнинг орасида аёллар ҳам кўпчиликни ташкил қилган. “Навбаҳор” эса халқининг байрамона кайфиятига ўз ғалабаси билан ҳисса қўшган.
10-тур: «НАСАФ» – «ПАХТАКОР» - 1:1
Қарши, 15815 томошабин
“Насаф”нинг “Пахтакор” билан учрашувига “Бунёдкор”га қарши ўйинда бўлгани каби қизиқиш деярли пасаймаганди. Лекин бу сафар Рўзиқул Бердиев шогирдларига уч очкони қўлга киритиш насиб қилмаган. Биринчи бўлимда Жамшид Искандеровнинг голига танаффусдан сўнг Ҳамза Каримов жавоб берганди. Шунга қарамай, стадионга тўпланган ишқибозлар ажойиб ўйин учун миннатдорлик билдиришган.
12-тур: «БУХОРО» - «ДИНАМО» - 1:1
Бухоро, 15005 томошабин
Бухорода ўтказилган мазкур ўйинга 15 минг мухлис келгани албатта ҳар қандай инсонни ажаблантириши мумкин. Лекин чиндан ҳам ўша баҳсга шунча ишқибоз ташриф буюрган. Бунинг устига, Самарқанддан ҳам кўплаб қўллаб-қувватловчилар келишганди. Шуни айтиш керакки, у пайтда “Бухоро” ўз ўйинлари билан ишқибозларига ёқадиган футбол намойиш этаётганди. Маҳаллий аҳоли эса ўз жамоасининг ғалабасига муносиб ҳисса қўшиш учун уларга далда бўлишни исташган. Бироқ “Динамо”га қарши беллашувда ғолиб номи аниқланмаганди.
4-тур: «ДИНАМО» - «БУНЁДКОР» - 0:2
Самарқанд, 13154 томошабин
Ўз навбатида Самарқанддаги ўйинларга ҳам кўплаб ишқибозлар келишади. Буни 4-турдан ўрин олган “Динамо” ва “Бунёдкор” баҳсидан ҳам билса бўлади. Лекин ўшанда меҳмонлар жавобсиз иккита тўп эвазига ғалаба қозонишганди.
6-тур: «БУХОРО» - «БУНЁДКОР» - 1:1
Бухоро, 12811 томошабин
Бу сафар ҳам “Бухоро”нинг ўйинида мухлисларнинг салмоқли ташрифи кузатилди. Бу сафар ҳам рақиб “Бунёдкор” ва бу сафар ҳам ҳисоб 1:1! Гарчи Виталий Пламаделанинг голида сўнг ҳисоб очилган бўлса-да, орадан бир дақиқа ўтгач, Воҳид Шодиев собиқ жамоаси дарвозасини ишғол қилиб, мувозанатни тиклаган. Рақибнинг “Бунёдкор” эканлиги ҳам ишқибозларнинг қизиқишига сабаб бўлган.
3-тур: «НАВБАҲОР» - «НЕФТЧИ» – 1:1
Наманган, 12579 томошабин
Водий дербисининг ушбу мавсумдаги дастлабки тўқнашуви кўпроқ қизиқишга туртки бўлди. Косонсойда кечган “Навбаҳор” ва “Нефтчи” жамоалари ўртасидаги беллашувни бевосита 12 579 нафар мухлис кузатиб борган. Деярли стадионда бўш жой қолмаган. Қизиқарли кечган баҳсда эса ғалаба ҳеч бир томонга насиб этмаган. 78-дақиқада Шукур Пўлатов “Навбаҳор”ни олдинга олиб чиққан бўлса, ўйин якун топишига икки дақиқа қолганида Абдуллоҳ Олимов “Нефтчи”ни мағлубиятдан қутқариб қолган. Стадионга йиғилган ишқибозлар кескин учрашув гувоҳига айланишганди.
8-тур: «БУХОРО» - «ПАХТАКОР» - 0:0
Бухоро, 12253 томошабин
“Пахтакор”нинг Бухорога ташрифи сўзсиз мухлисларнинг диққатини ўзига тортмасдан қолмасди. Ахир бунгача ҳам “Динамо” ва “Бунёдкор”га қарши ўйинларга кўплаб томошабинлар келишганди ва “Пахтакор” билан баҳсда ҳам уларнинг сони кўпчиликни ташкил этишини кутиш қийин эмасди. Амалда ҳам шундай ҳам бўлди ва стадионда минглаб мухлислар тўпланди. Буни қарангки, “Бухоро”нинг уй ўйинларида энг кўп ишқибозлар жамланган маҳалда мезбонлар фақат дуранг ўйнашяпти ва бу сафар ҳам “Пахтакор”га қарши беллашувда ҳисоб очилмади.
6-тур: «ДИНАМО» – «ПАХТАКОР»
Самарқанд, 12170 томошабин.
Чемпионатнинг энг можароли ўйинлардан бирига айланган ушбу баҳсда 12 170 томошабин стадионга кира олишганди. Шунингдек, минглаб одамлар стадион ташқарисида қолиб ўйинга кира олмаганди. Жуда муросасиз ва шиддатли ўтган баҳс 1:1 ҳисобида якунланиши арафасида бош ҳакам Марат Исмоилов ўйинга 5 дақиқа қўшиб берди, якунда эса «Пахтакор» 90+8-дақиқада ғалабани илиб кетди, 1:2. Мухлислар норозилиги эса «Динамо» стадионининг битта учрашувга дисквалификация қилиниши ва мухлисларсиз ўтишига сабаб бўлди. Шундан сўнг эса ўйингоҳда мухлислар сони нисбатан камая бошлади.
Шунингдек, 1-турдан ўрин олган Навбаҳор – Локомотив (0:1) ўйини (12161), 11-турдан ўрин олган Қизилқум - Насаф (12110), 1-турда “Олмалиқ” ва “Металлург” (12105) ва беллашувларига ҳам мухлислар анчагина ташриф буюришганди.

Фикрлар