UZ

Сўнгги янгиликлар

23:47"Реал" вингери сафдан чиқди  0 23:24"Ал Насср" футболчиси "Зенит"га ўтмоқда  2 22:59Роналду "Ал Иттиҳод"га қарши ўйнашга тайёр бўлган  2 22:30Хамес Родригеснинг янги жамоаси эълон қилинди  2 22:09Расман: Абдуқодир Ҳусанов - "Манчестер Сити"да ой футболчиси!  18 21:40"Мундиалда фақатгина ютамиз, ҳеч нарса йўқотмаймиз" – Фабио Каннаваро билан катта интервью  4 21:01Тажрибали футболчи фаолиятини "Манчестер Юнайтед"да якунламоқчи  3 20:37Назорат ўйини. “Бунёдкор” Россия клубига мағлуб бўлди  1 20:09ОКМК Россия жамоаси устидан ғалаба қозонди  4 19:57Ўзбекистон футзал терма жамоаси мураббийлар штаби истеъфога чиқарилди  22 19:35"Металлург" голларга бой ўйинда "Локомотив" U-21'дан устун келди  1 19:23"Барселона" Левандовскига янги шартнома таклиф қилмоқчи  7 18:57"Ал Иттиҳод" Бензема ўрнига Салоҳни олиб келмоқчи  4 18:30Ўзбекистон U-16 терма жамоаси Хитойга ютқазди  7 18:13"Андижон" Хомяков билан боғлиқ вазият юзасидан расмий изоҳ берди  5

Олий лига-2014. Кўзгуда – “Олмалиқ” Янгиликлар

Олий лига-2014. Кўзгуда – “Олмалиқ”

Эртага навбатдаги миллий чемпионатимиз старт олади.
Одатдагидек бу йил олий лигада иштирок этувчи жамоалар ҳақида қисқача тўхталишда давом этамиз. Демак, кўзгуда – “Олмалиқ”.

ЎТГАН ЙИЛГИ ЎРНИ: 5
“Олмалиқ” учун ўтган мавсум яхши якун топди. Жамоа 5-ўринни қўлга киритди. Жамоа бу йил ҳам кучли бешликка кириш учун кураш олиб боришини маълум қилди.

БОШ МУРАББИЙ: Игорь Шквирин
“Олмалиқ” олий лигада иштирок этишни бошлаганидан бери клубни Игорь Шквирин бошқариб келяпти. Шквирин – малакали мураббий, у иқтидорларни кўра олади. Бундан ташқари, ҳадеб натижанинг ортидан қувишдан кўра ёш кадрларни тарбиялаб чиқаришни маъқул деб билади.

ЭНГ ЯХШИ ХАРИД:
Александр Алемпиевич (Сербия)
Тунислик Шакер Зуаги борасида ҳозирча маълумотга эга эмасмиз. Лекин ўзим кўрган ўйинларда жамоанинг сербиялик легионери Александр Алемпиевич илиқ таассурот қолдирди. Бу футболчи тез орада машҳур бўлиб кетса ажаб эмас.  

ЭНГ КАТТА ЙЎҚОТИШ: Баҳром Юлдашев
Жамоа учун Баҳром Юлдашев ҳам анча меҳнат қилди. Унинг ҳали кўп фойдаси тегиши мумкин эди, бироқ клуб ўз қарорини танлади ва футболчи билан хайрлашди. Лекин Баҳромнинг ўрнини Азамат Исроилов билан Обид Жўрабоев билинтирмаса керак.

ЖАМОА ЕТАКЧИСИ: Санжар Шоаҳмедов
Санжар Шоаҳмедов учун “Олмалиқ”нинг яққол етакчиси бўлиш фурсати келди. Майдон марказида ва ҳужумчи ортида бирдек ҳаракат қила оладиган Шоаҳмедов бу йил ҳам ўзини кўрсатмаса бўлмайди. Ўзбек футболига мана шундай кадрлар керак.

ЎЗИНИ КЎРСАТИШИ КУТИЛАЁТГАН ФУТБОЛЧИ: Диёр Туропов
Жиззахлик Диёр Туроповда ҳам иқтидор яшириниб ётибди. Уни эса Игорь Шквирини очиши мумкин. Туропов ўтган йил жаҳон чемпионатида ўзини кўрсата олганди. У “Олмалиқ”да ҳам ярқ этиб порлаши керак.

ЧЕМПИОНАТНИ КИМГА ҚАРШИ БОШЛАЙДИ: уйда “Металлург”
“Олмалиқ” 1-турни бир кун кейин яъни, 16 март куни ўтказади. Жамоа шу куни ўзининг янги стадионида “Металлург”ни қабул қилади.

Хайрулла Холиқов.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика