UZ

Сўнгги янгиликлар

08:41ЦСКА собиқ футболчиси: "Файзуллаевни жуда яхши вақтда сотишди"  0 08:15Луиджи Ди Бияджо: "Рақиб ғалабага лойиқ ўйин намойиш қилди"  0 07:56"Насаф" бразилиялик ярим ҳимоячига таклиф билан чиқди  6 07:28Расман. "Бунёдкор"ни яна бир асосий таркиб футболчиси тарк этди  2 01:15Расман: Азизбек Амонов "Бухоро" футболчисига айланди  5 01:04Равшан Ҳайдаров: "Йигитларда иштиёқ катта эди. Мухлислар қўллови билан ғалабага эришдик"  2 00:57Нодирбек Абдураззоқов: "Японияга қарши ўйинда ғалаба учун майдонга тушамиз. Голимни Ислом Тўхтахўжаевга бағишлайман"  6 00:45"Ювентус" Консейсауни "Порту"дан тўлиқ сотиб олди  0 00:17Рэшфорд "Барса" билан шартнома имзолади (Фабрицио Романо)  3 23:55"Андижон" назорат ўйинида камбэк эвазига ғалаба қозонди  2 23:24Ўзбекистон U-17 терма жамоаси ЦСКАга қарши баҳс олиб боради  2 22:59"Ливерпуль" тўхтамоқчи эмас. Клуб Франция чемпионатидан вингер сотиб олмоқчи  1 22:35U-23. Ўзбекистон – Саудия Арабистони 3:1  3 22:25Мираброр Усмонов Кубоги-2025. Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Саудия Арабистонига ҳеч қандай имконият қолдирмади  26 21:41Мюллер фаолиятини МЛСда давом эттиради  4

Олий лига-2013. Етти кашфиёт футболчи Янгиликлар

Олий лига-2013. Етти кашфиёт футболчи

Якунланган 2013 йилги мавсум бир қанча ёш иқтидорларни етиштириб берди.
Аслида ҳар бир жамоада ўзига хос «топилма» ёшлар бор. Биз эса барчасини сарҳисоб қилган ҳолда чинакам кашфиётга айланган Олий лиганинг етти кашфиётини саралаб олдик, дея ёзилади «Эрудит Спорт» нашрида. Биз учун қувонарлиси, ушбу рўйхатдан икки нафар «динамочилар» ҳам жой олди.

1. Элдор Суюнов - «Насаф»

Айнан Суюнов мазкур мавсумдаги биринчи рақамли кашфиётга айланди. Ўтган йили уни деярли ҳеч ким танимасди. Бу йил эса “Насаф” бош мураббийи Рўзиқул Бердиев унинг салоҳиятини яхши билган ҳолда қўрқмасдан асосий таркибдан жой берди ва адашмади. Ҳаттоки унинг истеъдоди терма жамоа мураббийларини бефарқ қолдирмади. Шу йилнинг ўзида “Насаф”да дебютини ўтказган ёш пос-бон миллий терма жамоада ҳам учта учрашувини ўтказишга эришди. Элдор мавсум давомида 23 та учрашувда қаршиликлар дарвозасини қўриқлаб, дарвозасидан 20 та тўп ўтказиб юборди.

2. Игорь Сергеев - «Пахтакор»

Бугунги кунда энг кўп тилга олинаётган футболчилардан бири Игорь Сергеевдир. Уни олдинда ёрқин келажак кутиб турибди. Фақат Сергеев ўсишдан тўхтаб қолмаслиги лозим. Ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида қатнашиб, терма жамоамизнинг етакчиларидан бири бўлган ҳужумчи тез орада миллий терма жамоада ҳам дебютини ўтказишга эришди. Бу йилги мавсумда Мурод Исмоилов уни 20 та ўйинда майдонга туширди. Лекин ҳужумчи сифатида унинг урган голлари кам, яъни беш марта тўп киритди. Шунга қарамасдан, бу ҳолат унинг кашфиётлар қаторидан ўрин олмаслигига сабаб бўла олмайди.

3. Сардор Рашидов - «Бунёдкор»

“Бунёдкор” таркибида тўп суришнинг ўзи катта гап. Сардор Рашидов эса жиддий рақобат бўлишига қарамасдан ўз иқтидорини кўрсатиб, Миржалол Қосимовнинг ишончини қозона олди. Ҳисоблаб чиқсак, Рашидов 14 та ўйинда “Бунёдкор” либосида майдонга тушиб, рақиблар дарвозасига 3та тўп киритди. Миржалол Қўшоқович миллий терма таркибини аста-секин ёшартиришни бошлади. Шу боис Сардор Рашидовга терма жамоа эшиги очилди. Эътиборлиси, ёш ўйинчи бош жамоамиз таркибида ўзини йўқотиб қўймади. Аксинча, Вьетнамга қарши Тошкент ва Ханойдаги учрашувларда гол уриб, ғалабага ўз улушини қўшди.

4. Фаррух Шотурсунов - «Динамо»

Ушбу 20 ёшли ҳужумчи биринчи даврани “Қизилқум”да ўтказди. Лекин молиявий муаммолар туфайли клубни тарк этиб, «Динамо»га ўтгач, иккинчи давра арафасида Фаррухни ҳам Самарқандга олиб ўтди. Негаки ёш бўлса-да, унинг қобилиятини яхши билгани учун “Динамо”га чорлади ва адашмади. У 11 та ўйинда майдонга тушиб, 8 та гол уришга муваффақ бўлди. Шунинг ўзиёқ унинг чиндан кашфиётлардан бири эканлигини кўрсатиб турибди. Муҳими, Шотурсунов “Динамо”нинг муваффақиятларида катта роль ўйнади.

5. Суҳроб Бердиев - «Сўғдиёна»

Чиндан ҳам ушбу ўйинчи “Сўғдиёна” таркибида ёрқин таассурот қолдирди. Бу йил Даврон Файзиев ёшларга ҳам катта эътибор ва имконият берди. Бундан эса Суҳроб унумли фойдалана олди. Ярим ҳимоячи 21 та учрашувда майдонга тушиб, рақиблар дарвозасини 7 марта ишғол этди. Аслида «Олмалиқ» клуби тарбияланувчиси бўлган ушбу футболчига ҳозирданоқ қизиқаётган жамоалар пайдо бўлмоқда. Лекин Даврон Файзиев уни кейинги мавсумда ҳам ўз жамоасида кўриш истагида.

6. Комил Шарофутдинов - «Динамо»

«Динамо» таркибида жорий мавсумда бир қатор иқтидорли футболчиларнинг кашф қилинганига гувоҳ бўлдик. Абдулло Набиев, Фирдавс Абдусалимов, Тимур Дадашев, Нодир Санақулов, Фаррух Шотурсуновлар каби ёшлар қатори Комил Шарофутдинов ҳақиқатдан ноёб истеъдод эгаси сифатида таассурот уйғотди. У 20 та ўйинда 3 та гол муаллифи бўлди.

7. Диёр Туропов - «Олмалиқ»

Игорь Шквирин бош мураббийлигида “Олмалиқ” сафида ҳар мавсумда албатта ўзини яхши томондан кўрсатаётган ёшлар намоён бўлмоқда. Бу йилги чемпионатда Диёр Туропов кўпчиликда катта қизиқиш уйғотди. Диёрнинг истеъдодини вақтида билган Игорь Анатольевич уни тез орада асосий таркибга киритди. Натижада ушбу мавсумда футболчи 17 марта майдонга тушди ва бир марта гол урди. У гол уришдан кўра, асосан жамоадошларига голли пас узатишларни хуш кўради. Қолаверса, ёзда Туркиядаги ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида ҳам Диёр Туропов Ўзбекистон шарафини муносиб ҳимоя қилганини ҳамма кўрди.

 Ш.Жўраев.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика