UZ

Сўнгги янгиликлар

10:45Саудия клублари Ҳарри Магуайрга қанча маош таклиф қилгани маълум  0 10:09Вильям Салиба қанча муддатга сафдан чиққани маълум  2 09:30Here we go! Онана "Манчестер Юнайтед"ни тарк этмоқда  9 08:58"Ал Аҳли" Франция U-21 аъзосини 25 миллион еврога сотиб олди  2 08:17Роналду Мессидан ўтиб кетди  13 07:50ЖЧ-2026 саралаши. Португалия Арманистон устидан 5:0 ҳисобида ғалаба қозонди, Англия Андоррани енгди, Сербия эса Латвиядан устун келди  5 07:35Дембеленинг жароҳати жиддий бўлиб чиқди. Унинг қанча муддатга сафдан чиққани эълон қилинди  4 23:05Самарқандда хайрия учрашуви: "Динамо" фахрийлари Ўзбекистон МТЖ афсоналари учрашувида 8 та гол урилди  15 22:31Данни Блинд "Аякс"ни тарк этади  0 22:02Расман: "Барселона" собиқ футболчиси Ашурматов ва Машариповнинг жамоадошига айланди  4 21:22U-23 Осиё Кубоги саралаш босқичи. Ўзбекистон Қирғизистон билан дуранг ўйнади  79 21:09Суперлига 21-тур ҳакамлари расмийлари маълум. Марказий тўқнашувни ким бошқаради?  4 20:30Интервью. Жоэль Кожо: "Динамо"га қайтишим мумкин эди, лекин "Истиқлол"ни фақат "Нефтчи" рози қила олди"  5 20:00УEФА 11 сентябрь куни "Вильярреал" – "Барселона" ўйини қаерда ўтиши ҳақида қарор қабул қилади  3 19:38"Барселона" футболчиси жароҳати сабаб терма жамоа ихтиёрини тарк этди  3

Олий лига. 2-тур рамзий терма жамоаси Янгиликлар

Олий лига. 2-тур рамзий терма жамоаси

Олий лигада биргина "Қўқон-1912" ва "Пахтакор" ўртасидаги баҳсни ҳисобга олмаганда 2-турдан ўрин олган барча беллашувлар бўлиб ўтди.
"Нефтчи" сафарда "Локомотив" билан дуранг ўйнаган бўлса, "Олмалиқ" ўз майдонида "Насаф"ни мағлуб этди. "Бунёдкор" эса Воҳид Шодиевнинг иккита голи эвазига сафарда "Қизилқум"ни енгиб қайтди. Биз сайтимиз одатига биноан 2-тур рамзий терма жамоасини тузиб чиқдик. Албатта, қолдирилган битта ўйин борлигини ҳам инобатга олдик, бироқ "Қўқон-1912" - "Пахтакор" баҳси қачон бўлади деб кутиб ўтирсак, орада яна нечтадир тур ўтиб кетиши турган гап. Шу боис бошқа ўйинларни кузатган ҳолда рамзий жамоага футболчиларни саралаб олдик.



ДАРВОЗАБОН
Евгений Черемисин ("Нефтчи")

ҲИМОЯЧИЛАР
Умар Эшмуродов ("Шўртан")
Ислом Иномов ("Олмалиқ")
Неманья Яничич ("Локомотив")
Ойбек Нурбоев ("Нефтчи")

ЯРИМ ҲИМОЯЧИЛАР
Азим Аҳмедов ("Навбаҳор")
Алишер Зиёвуддинов ("Металлург")
Николай Чипев ("Динамо")
Шавкат Саломов ("Олмалиқ")

ҲУЖУМЧИЛАР
Владислав Иванов ("Машъал")
Воҳид Шодиев ("Бунёдкор")

Бош мураббий: Рустам Мирсодиқов ("Металлург")

Дарвозага ҳеч иккиланмай "Нефтчи" посбони Евгений Черемисинни қўйдик. Чунки россиялик посбон "Локомотив" билан кечган баҳсда анча ишончли ҳаракат қилди. У бир нечта вазиятларда ўз дарвозасини муқаррар голдан сақлаб қолди.



Ҳимоячилардан Умар Эшмуродов, Ислом Иномов, Неманья Яничич, Ойбек Нурбоев кабилар рамзий термага киритилди. Умар Эшмуродов ёш бўлишига қарамай, аллақачон "Шўртан"да ўз ўйинини топиб кета олди. Ислом Иномов эса "Насаф" билан кечган учрашувда яхши ҳаракат қилди. Шунингдек, "Локомотив" - "Нефтчи" баҳсида ҳар икки жамоа ҳимоячилари - Неманья Яничич билан Ойбек Нурбоев бошқаларга нисбатан бирмунча яхши ўйин кўрсатишди.



Бу тур ярим ҳимоячилардан Азим Аҳмедов чиройли гол уришга муваффақ бўлди. "Металлург" вакили Алишер Зиёвуддинов "Навбаҳор" билан ўйинда ўзини кўрсатди. Қолаверса, у ҳам тўп киритишнинг уддасидан чиқди. "Динамо"нинг болгариялик легионери Николай Чипев тез орада жамоасининг энг яхши ўйинчиларидан бирига айланса ажаб эмас. Янги мавсум арафасида "Олмалиқ"қа келиб қўшилган Шавкат Саломов яна тилга туша бошлади. У "Насаф" билан кечган баҳсда яхши ҳаракат қилди.



"Машъал"нинг легионер ҳужумчиси Владислав Иванов кетма-кет иккинчи турда ҳам гол киритди. У аввалига "Навбаҳор", мана энди "Андижон" дарвозасини ишғол қилди. Воҳид Шодиев эса бу турда дублга эришди. Шодиев "Бунёдкор"га ўзининг собиқ жамоаси устидан ғалаба қозонишга муносиб ёрдам берди.



Сайтимиз ходимлари билан ўзаро маслаҳатлашган ҳолда рамзий терма жамоага бош мураббий этиб Рустам Мирсодиқовни танладик. Негаки "Металлург" 1-турда "Локомотив"ни қимматли икки очкодан маҳрум қилганди, бу сафар "Навбаҳор" майдонида дурангга эришди. Бундан кўриниб турибдики, Рустам Мирсодиқов жамоани мавсумга яхши тайёрлаган.



Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика