UZ

Сўнгги янгиликлар

00:15"Вест Хэм" дербидан олдин мухлисларга тақиқ қўйди  0 23:44Доннарумма "Манчестер Сити"да қайси рақамда ўйнайди?  0 23:29"Реал" "Ливерпуль" марказий ҳимоячисини текинга қўлга киритмоқчи  0 22:57"Атлетик" "Ал Насср" футболчисини рўйхатдан ўтказди  0 22:32УЕФА 2026/27 мавсумидаги еврокубоклар финаллари ўтадиган стадионларни эълон қилди  1 22:16Отабек Нарзуллаев: "Бу мавсум давомидаги энг муҳим учрашувлардан бири бўлди"  0 21:45Элдор Мойлиев: "Футболда ютган жамоага юқори баҳо қўйилади"  1 21:18"Бунёдкор" стадионини ўз ҳолатига қайтариш ишлари бошланди  19 20:49Рональдиньонинг ўғли Чемпионшип жамоасида ўйнайди  4 20:22Суперлига. "Машъал" Ғузорда "Шўртан"дан устун келди  7 19:53Виктор Гёкереш – Португалия чемпионатида мавсумнинг энг яхши футболчиси  0 19:24"Арсенал" икки етакчиси билан шартномани узайтирмоқчи  3 18:55Испания терма жамоаси бош мураббийи: "Ле Норман – Европанинг энг яхши ҳимоячиларидан бири"  1 18:24"Бавария" 14 ёшли Ямаль билан шартнома имзоламоқчи бўлган  2 17:56"Челси"га Англия футбол ассоциацияси томонидан 74 та айблов қўйилди  3

Олий лига. 19-тур. “Навбаҳор” сафардаги ғалабасиз серияга барҳам берадими? Янгиликлар

Олий лига. 19-тур. “Навбаҳор” сафардаги ғалабасиз серияга барҳам берадими?

Бугун олий лиганинг 19-туридан ўрин олган бешта учрашув бўлиб ўтади.
16:00. “Сўғдиёна” - “Навбаҳор”

Турнир жадвалида 13-ўринда бораётган “Сўғдиёна” ўз майдонида “Навбаҳор”ни қабул қилади. Кеча бўлиб ўтган ҳар иккала жамоанинг ўринбосарлари баҳсида “Навбаҳор” ёшлари 3:0 ҳисобида ғалаба қозонишди. Хўш, бугунги ўйинда ҳам “Навбаҳор”нинг асосий таркиби ўзини кўрсата оладими ёки “Сўғдиёна” ўз майдонида рақибга имкон қолдирмайдими?

Иккинчи давра бошланганидан бери “Сўғдиёна” фақат бир марта ғалаба қозонди. Яъни, Даврон Файзиев шогирдлари сафарда “Динамо”ни енгиб қайтишди. Жамоа ўз майдонида “Олмалиқ” билан дуранг ўйнади ва қолган уч беллашувда ютқазиб қўйди.

“Навбаҳор” эса бешта ўйиндан иккитасида зафар қучди. Жамоа ҳар иккала ғалабани ўз майдонида қўлга киритди. Сафардаги учта баҳсда наманганликлар фақат мағлуб бўлишди. Бугун эса жамоа сафарда тўртинчи ўйинини ўтказади ва бунда “Навбаҳор”га яна осон бўлмаса керак. Негаки жамоа бугунги ўйинини бош мураббийсиз ўтказади. Чунки Бахтиёр Ашурматов терма жамоамиз билан Осиё ўйинларига жўнаб кетган.

Бу ҳам ўзига яраша йўқотиш ҳисобланади албатта. Тўғри, жамоада Мустафо Байрамов билан Зоҳид Нурматов каби ёрдамчилар бор, лекин барибир замонавий футболда бош мураббийнинг ўрни катта. Олий лигадан тушиб кетиши мумкин бўлган “Сўғдиёна” учун бу ўйин жудаям муҳим. Ўз навбатида “Навбаҳор” ҳам қараб турмаса керак.

Х.Холиқов.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика