UZ

Сўнгги янгиликлар

03:07АПЛ. "Арсенал" "Эмирейтс"да минимал ҳисобда ғалаба қозонди  2 02:26"Ювентус" Рэшфорд билан шартнома имзоламайди. Туринликларга МЮ форварди қизиқ эмас  0 00:40Роналду: "Агар "Манчестер Юнайтед" хўжайини бўлсам, ҳаммасини тўғирлайман"  3 23:42Роналду Саудия Арабистони чемпионатини Францияникидан кучли деб атади: "Лига 1да фақат ПСЖ бор, қолганлар ҳеч нарса эмас"  18 23:00Беллингем Globe Soccer Awards томонидан йил хавбеки деб топилди  1 22:38Роналду барча даврларнинг энг яхши тўпурари сифатида Globe Soccer Awards мукофотини қўлга киритди  7 22:32Globe Soccer Awards. Винисиус йилнинг энг яхши футболчиси  1 22:27Ямал Globe Soccer Awards томонидан йилнинг энг яхши ёш ўйинчисига бериладиган мукофотни олди  0 22:17Араб Кўрфази кубоги. ЖЧ саралашидаги рақибларимиз бўлмиш Қатар ва БАА гуруҳ босқичида қолиб кетишди  2 21:48Эрон Про лигаси. "Персеполис" иродали тарзда ғалабага эришди, Ўруновдан ассист  1 21:36Роналду Яқин Шарқда йилнинг энг яхши ўйинчисига бериладиган Globe Soccer Awards мукофотини олди  17 21:05"Реал" "Ливерпуль"ни расман огоҳ этди  8 20:34Феликс Туркияга йўл олиши мумкин?  0 20:04Аморим: "МЮ мураббийи ҳеч қачон ўзини хавфсиз ҳис қила олмайди"  1 19:37Расман: "Насаф"дан илк "юриш", Умарбек Эшмуродов қайтди  14

Олег Зотеев: "Осиё Кубогида ёмон натижа кўрсатиб Жаҳон чемпионатига чиқиб бўлмайди Янгиликлар

Олег Зотеев: "Осиё Кубогида ёмон натижа кўрсатиб Жаҳон чемпионатига чиқиб бўлмайди

Ўтган мавсумда "Локомотив"ни Про лигага олиб чиқишига ҳисса қўшган Олег Зотеев энди "Сўғдиёна" аъзоси ҳисобланади.

 Расман: Олег Зотеев - "Сўғдиёна" футболчиси!


Яқинда футболчи ва клуб ўртасида шартнома имзоланди. "Сўғдиёна"нинг тажрибали ҳимоячиси Анталия йиғини олдидан сайтимизга интервью берди. 

- 2008 йилдан сўнг орадан анча вақт ўтиб Суперлигадан бир поғона пастки лигада тўп тепдингиз. Про лига қандай таассурот қолдирди?

- Про лигани очиғи қандай чемпионат эканлигини тушунмадим. Услуб ёки тактик ҳаракатлар эмас, прагматик футбол кўрсатишади. Таркибимизда тажрибали футболчилар кам эди. "Динамо" селекция, таркиб жиҳатдан биздан кучли эди. Шунга қарамасдан мавсумни чемпион сифатида якунладик. Катта қийинчилик бўлгани йўқ. Фақат 2та учрашувда ҳақиқий қаршиликка дуч келдик. "Динамо" ва сафарда "Қўқон-1912" билан қийналдик. 

- "Машъал"га қарши кечган учрашувдаги қизил карточка ва жароҳат қанчалик бир-бирига боғлиқ эди?

- "Машъал" билан ўйиндаги жароҳатимни ҳамма кўрди. Ҳакам мендан узоқда эди. Вазиятни кўрмади. Тўртинчи ҳакам келиб туришимни айтди. Оёғимдан қон оқаётганди. Ундан кейин қизил карточка олдим. Ҳаммасини вақт кўрсатади. Ўтган иш ўтди.  

- Яқингача ҳам Про лигада майдон чимини ўрмаслик, ўйиндан аввал сув сепмаслик ҳолатлари бўларди. Бу эса футбол ўйнайдиган жамоаларга қийинчилик туғдирарди. Айнан шундай ҳолатлар яна бўлдими?

- Про лига савияси анча ошган. "Арал" сунъий майдонда ўйнайди. Бу футбол учун ёмон. Сунъий майдон чимини янгисини қўйиш керак ёки умуман қўймаслик керак. Қолган жамоаларнинг майдонлари яхши. Олдингидек техник жамоалар борса сув сепмаслик, ўрмаслик ҳолатлари деярли йўқ. 

- "Сўғдиёна" таклифи қачон бўлганди? "Локомотив" Суперлигага жамоа йиғаётганини ҳисобга олсак, "темирйўлчилар" сафида қолишингиз мумкинмиди?

- Ноябрь ойида Иван Бошкович қўнғироқ қилди ва қизиқарли лойиҳа қилаётганини айтди. Ундан кейин яна таклифлар бор эди. "Локомотив"да қолишим ҳам мумкин эди. Декабрь ойи ўрталарида Иван Бошкович билан кўришиб гаплашдим. Факт бўйича оладиган бўлсак, мен ўйнаган жамоалар доим юқори ўринларни эгаллаган. "Сўғдиёна"га бор тажрибамни бўлишмоқчиман. 

- Ҳозирда 34 ёшдасиз. Сизнинг позициянгизда тезлик ва чаққонлик керак. Шу ёшда ҳам юқори даражада ўйнашингизга ишонасизми?

- Биласизми, Кореяда ўйнаган вақтимда 2та қанот вингерлари 38 ёшда бўлган. Улар билан гаплашганимда хайрон қолгандим. Жасур Ҳасанов 40 ёшда ҳам ўйнади. Тартибга амал қилсангиз, жароҳат олмасангиз ўйнайверасиз. Ёшнинг аҳамияти катта эмас. Ҳозир айни футбол ўйнайдиган ёшдаман. 

- Ўзбекистон терма жамоаси Осиё Кубогида...

- Ўзбекистон терма жамоасининг Катанец бошчилигидаги бир нечта ўйинини кўрдим. Осиё Кубогида кўп нарса йигитларнинг ўзига, ички муҳитига боғлиқ. Мусобақага қандай киришиб кетиш ҳам муҳим. Кучли жамоалар ўйиндан-ўйинга очилиб боради. Сурия билан ўйин ҳозирги ҳолатимизга қисман аниқлик киритиб беради. Жароҳатлардан сўнг режаларнинг ўзгариши табиий. Бу йил терма жамоамиз кучли. Футболчилар ўзига ишонса, узоққа бора олишади. 

- Австралия таркибида ўзгаришлар катта. Олдингидек катта номлар йўқ. "Кенгурулар" билан учинчи турдаги ўйинимиз қандай кечишини тахмин қиласиз?

- Ўтган Осиё Кубогида Австралия билан 120 дақиқа дуранг ўйнагандик. Фақат пенальтилар сериясида омадимиз келмаган. Австралия билан ўйинни қандай ўтказишимиз аввалги 2та учрашувимизга боғлиқ. Катанецга мана энди босим бошланади. Осиё Кубогида ёмон натижа кўрсатиб, Жаҳон чемпионатига чиқиб бўлмайди. Ҳозир натижа керак. Бу йигитларнинг Жаҳон чемпионати саралашида руҳиятига ўз таъсирини ўтказади. Осиё Кубогига қараб мундиалга қандай чиқишимизга хулоса бера оламиз. Иштирокчилар сони ошган, квота кўпроқ берилди. Шу боис бу сафар Жаҳон чемпионатига чиқишда муаммо бўлмаслиги керак.

Муаллиф : Iskandarov Abdulaziz
Рейтинг: -1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика