UZ

Сўнгги янгиликлар

19:57"Рома" асосий футболчиси билан шартномани узайтиришга уриниб кўради  0 19:45Ўзбекистон Кубоги. "Пахтакор" – "Насаф", "Андижон" – "Динамо" ва бошқа учрашувлар давом этмоқда (онлайн ҳисоб)  31 19:33​Санчодан уятли кўрсаткич  0 19:10Расман: Максим Шацких – "Андижон" бош мураббийи, Виталий Шпанюк – жамоанинг жисмоний тайёргарлик бўйича мураббийи  9 18:53Футзал бўйича Ўзбекистон Кубоги. "Оил Стар" ва БМБ финалда тўқнаш келадиган бўлди  1 17:37"ЎзСҚБ кўплаб вазиятлар яратди, бизнинг йигитлар туриб бера олишди" — Рустам Умаров  0 17:16"Арсенал" АПЛ юлдузи билан шартнома имзоламоқчи  0 16:30Ўзбекистон Кубоги. 3-тур дисквалификациялари: ОКМК, "Сурхон" ва "Шўртан" 1 нафардан йўқотишга эга  0 16:15"Манчестер Сити" ва Абдуқодир Ҳусанов 2025/26 йилги мавсум учун уй либосини тақдим этди  18 15:58Ўзбекистон Кубогида нима гап?  7 15:48Ўзбекистоннинг БАА ҳамда Қатарга қарши учрашувлари учун ҳакамлар тайинланди  19 15:48Ўзбекистон кубоги. "Пахтакор" 9:0 ҳисобида ютгани фойдасизми? "Насаф" 1:0 ҳисобида ютса, кейинги босқичга чиқадими?   12 15:31"Футбол олами". Водий дербисида "Нефтчи"да ғалаба, "Пахтакор"да 6:0, Қаршида жанговар дуранг ёхуд 9-тур ҳақида батафсил  0 15:20Эшитдик-да! CAFA U-17 мусобақасида Ўзбекистон U-16 терма жамоаси қатнашади  0 15:00Про лига. 6-тур ўйинларига ҳакамлар тайинланди  1

Олег Тюлькин: «Ярим финалга чиққанимизда мухлисларнинг хиссаси катта бўлди» Янгиликлар

Олег Тюлькин: «Ярим финалга чиққанимизда мухлисларнинг хиссаси катта бўлди»

Ўзбекистон Кубоги чорак финал жавоб учрашуви доирасидаги «Машъал» - «Динамо» (1:2) ўйинидан кейин самарқандликлар бош мураббийи Олег Тюлькин учрашув борасидаги фикрлари билан ўртоқлашди.


- Олег Павлович, ярим финал йўлланмаси билан табриклаймиз! Ниҳоят, учинчи учрашувда «Машъал» мағлуб этилди…


- Табрик учун раҳмат. Чинданам, «Машъал»га қарши 10 кун ичида 3 та учрашув ўтказганимиз ҳар икки жамоага ҳам осон бўлмади. Биз каби улар ҳам бизни жуда яхши ўрганиб олишганди. Дастлаб чемпионат доирасида нурсиз дуранг қайд этилди, кубокнинг дастлабки ўйинида эса Самарқандда мағлуб бўлганимиз имкониятимизни тушириб юборганди. Шунга қарамай, орадаги уч кун ичида мураббийлар штаби билан футболчиларни тайёрлашга интилдик. Кўпчилик кутмаган бўлсада, Муборакда ғалабага эриша олдик. Бундан жуда хурсандмиз.

- Уйдаги мағлубиятдан кейин футболчиларни сафарда ғалаба қозонишга қандай тайёрлай олдинглар?


- Машғулотларда бўлгани каби, ўйин олдидан ҳам руҳий жиҳатдан тайёрлашга интилдик. Қолаверса, Самарқанддаги мағлубиятга қарамай, «Динамо»га ишониб, Муборакка келиб, жамоани қўллаб-қувватлашдан тинмаган мухлислар ҳам футболчиларга катта куч бағишлашди. Шундай иссиқда футболчиларимиз стадионда фақат самарқандлик мухлисларнинг овозларини эшитиб, олға боришди. Айнан фидойи мухлислар учун ҳам ғалаба қозонишимиз шарт эди. Эътиборлиси, Қашқадарёдан Самарқандга ярим тунда қайтган бўлсакда, ишқибозлар жамоани карнай-сурнай садолари остида кутиб олиб, соат икки кечаси зиёфат уюштиришди. Айтингчи, бундай мухлислар яна қайда бор? Бир дастурхонда ўтиргандан кейин футболчилар ҳам улар учун бор куч ва имкониятларини ишга солишади. «Динамо»нинг жонкуяр мухлисларига миннатдорчилик билдираман.


- Сизнингча, «Динамо» «Машъал»дан ниманинг эвазига устунлик қилди?

- 10 кун ичида 3 та ўйин жамоаларни толиқтириб қўяди. Муборакдаги ўйинда футболчиларимизда иштиёқ кучлилик қилди. Қолаверса, таркибимизнинг асосини ёшлар ташкил этиши бизнинг устунлигимиз бўлди. Чунки, улар 90 дақиқа давомида чарчоқ нималигини билмай, жисмоний жиҳатдан рақибни мағлуб эта олдилар. Чунки, «Машъал» 70 дақиқаларга келиб жисмонан толиқиб қолди, биз эса жисмоний устунлик эвазига ўйинни тўлиқ назорат қила олдик.

- Дастлабки ўйиндаги ғалаба рақибни жавоб ўйини олдидан хотиржамликка берилишига сабаб бўлмаганмикан?


- Бундай деб ўйламайман. Чунки, «Машъал» ўйин бошидан бешта ҳимоячи билан ўйнаб, қарши ҳужумда бизни жазоламоқчи эди. Биз эса ҳужумкор тўп суриб, ўйинни назорат қилишга интилдик. Айтганимдек, урган голларимиз ва жисмоний ҳолатимиз эвазига ярим финал йўлланмасини қўлга кирита олдик. Энди футболчиларга қисқа муддат таътил берамиз. Таркибда ўзгаришлар бўлса керак. Чунки, аксарият ижарадаги футболчилар клублари сафига бориб, йиғинда иштирок этишади. Қисқа таътилдан кейин йиғилиб, иккинчи давра ўйинлари билан бирга ярим финал учрашувига ҳам жиддий тайёргарлик кўрамиз.

Усмон ИБОДОВ суҳбатлашди.

Рейтинг: +9   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика