UZ

Сўнгги янгиликлар

07:24Митрович Осиёнинг бошқа жамоасига ўтмоқда  0 00:50"Ливерпуль" Кьезани Чемпионлар Лигаси қайдномасига киритмагани маълум бўлди  1 00:32Элдор ва Аббос сафда, Кападзенинг кайфияти чоғ – миллий жамоа машғулотларидан ГАЛЕРЕЯ  16 00:10U-23 Осиё кубоги саралаши. Ўзбекистон жойлашган гуруҳнинг иккинчи баҳсида Қирғизистон Кими Меркнинг дубли эвазига Фаластинни енгди  3 23:50Португалия президенти марҳум Диогу Жотани орден билан тақдирлади  1 23:18"Пахтакор" 5 нафар тарбияланувчиси учун 432 миллион сўм олади  1 22:44Ўзбекистон U-17 терма жамоаси ўртоқлик ўйинида Англияга ютқазди  9 22:25Антони "Бавария" таклифини рад этганини айтди. У "Бетис"га берган сўзида турган  2 21:55"Атлетик" ФИФА Лапортни рўйхатдан ўтказишни рад этганини тасдиқлади  1 21:36Ла Лигада ой мураббий бўлиш учун номзодлар номи эълон қилинди. Флик улар орасида йўқ  9 20:55Ла Лигада август ойининг энг яхши ўйинчиси бўлиш учун номзодлар номи эълон қилинди  3 20:25Равшан Ҳайдаров: "Бутун ўйин давомида устунликка эга бўлдик, тўпни назорат қилдик"  13 19:59A Bola: Лёвдан сўнг Бенту ҳам Ўзбекистонга "йўқ" деди  112 19:50Фарруҳ Сайфиев Туркманистон билан баҳсда дарвозабонга атайин жароҳат етказдими?  12 19:33Аббос Файзуллаев: "Туркияга мослашиш қийин бўлмади"  5

Олдинда 4 та йирик турнир бор. Наҳотки биз уларнинг ҳаммасини олмоқчимиз? Янгиликлар

Олдинда 4 та йирик турнир бор. Наҳотки биз уларнинг ҳаммасини олмоқчимиз?

Теглар :  Олий лига
Жанг қурбонсиз бўлмайди. Баъзида нимагадир эришиш учун, унинг фонида у қадар жозибали кўринмайдиган бошқа нарсадан воз кечиш керак. Футболда ҳам шундай.

Мухлислар ўртасида сўровнома ўтказиб, Осиё Кубогими ёки Жаҳон Чемпионати деган савол қўйилса, мен ишонаманки, улар иккинчи йўлни афзалроқ деб билади. Осиё Кубогида бизнинг максимум ярим финал, ундан уёғига йўлимиз деярли йўқ. Чунки Осиёда энг камида биздан кучли 4 мамлакат бор: Эрон, Япония, Австралия, Жанубий Корея. Биз ярим финалгача ҳали БАА, Саудия, Хитой ёки Ироқ кабилар билан рақобат қилиб кўришимиз керак. Айтмоқчи бўлганим, ярим финал учунгина ЖЧ ҳақида ўйламаслик тўғри бўлмаса керак. Ярим финални-ку кўрдик, ЖЧ бизга армонлигича қолмоқда.

ЎФФ миллий термага бош мураббий масаласини қачон ҳал қилади, менга қоронғу. Расмий сайт кимлар билан музокаралар олиб бораётгани ҳақида хабар беришини очиғи, авваллари кўрмагандим. Расмий сайт энг охирида тилга кириб, биз мана шу мураббий билан шартнома туздик, дерди одатда. Энди эса биз тўйдан олдин ноғора чалгандек бўлиб қолдик. Масалан, ЎФФдан расмий бирор бир ходим музокарадагилар номини айтиши ёки бу хабар футбол сайтларига секингина қистириб қўйилиши мумкин эди. Бироқ бизга 9 мутахассис номи санаб берилди.

Шошаётганимнинг сабаби бор. Мураббий келгуси тақвим ҳақида яхшироқ билиб олмаса бўлмайди, вақт кетяпти ахир. Биз ҳозир 38 та тури бор чемпионат учун тайёргарлик кўрмоқдамиз. Бундаги муаммолар бошқа бир мавзу. Аммо тақвимнинг Осиё Кубогига бевосита таъсири мавжуд. Чунки мавсумни камида февралда бошлашимиз керак. Кўрдикки, 30 та тури бор чемпионатни ноябрда бир амаллаб якунлаб олдик. Унга 8 та тур қўшилганида эса балки декабрнинг устига чиқиб кетишимиз ҳам мумкин. Хўш, бу нимага олиб келади?

Осиё Кубоги 2019 йилнинг 5 январь санасида старт олади. Биз ҳозир бу ҳақда ўйлаётганимиз ҳам йўқ. Декабрда мавсумни якунлаган футболчилар, қачон миллий терма жамоа ихтиёрига етиб келади-ю, мураббий турнирга қачон тайёргарлик кўра бошлайди. Мана шуниси муаммо. Бу масала Биличдан тортиб, Марвейкни ҳам жиддий ўйлантириб қўярди, албатта.

2018 йил режаси ўзимиз таклиф қилган ҳолатда ҳам деярли шунча турни қамраб оларди. Ўша фикрда сотиб тураман. Бунда Осиё Кубогини “қурбон” қилиш масаласи ўртага ташланади. Чунки режамизга кўра, 2019 йилдан бошлаб 1 та мавсум учун 32 талик тур таклиф қилинганди. Бу биз учун кўп эмас ва ҳозирги ҳолатимизда ортиқча муаммолар келтириб чиқармайди.

Қўшимчасига, 2018 йилги Ўзбекистон Кубоги беллашувларини Англиядаги каби 1 та ўйиндан иборат қилиш мумкин. Фақатгина бу билан чекланмай, сўнгги мавсум натижаларидан келиб чиқиб, кучли тўртлик жамоаларини мусобақага чорак финалдан қўшиш масаласини ҳам кўриб чиқса бўлади. Чунки термага мана шу клублардан кўпроқ футболчи жалб қилинади.

Осиё Кубогини “қурбон” қилиш шунчаки беиз кетади, деб ўйламайман. Бизнинг асосий вазифа Қатар—2022 бўлса, Осиё Кубоги унинг замирида қандайдир роль ўйнашига ишонмайман. Қитъа чемпионатига олиб борилган баъзи футболчилар, катта эҳтимол билан европалик мутахассис томонидан ЖЧ саралашидан тушириб қолдирилади. Ва унутмайликки, бизни Токио—2020 Олимпиадаси ҳам кутиб турибди. Масалан, 2019 йилги Осиё Кубогини ўша олимпиячиларга топшириш варианти бор. Эҳтимолий Жасур Абдураимов 2020 йил 23 ёшгача бўладиган футболчилардан таркиб тузиб, уларни йирик мусобақада синаб олса бўлади. Шунда ҳам у миллий терма бош мураббийи билан маслаҳатлашиб иш қилиши керак. Чунки миллий чемпионатда тўп сураётган футболчиларга тақвим қулай бўлмаса ҳам, Хитой, Япония, Эрон, БАА чемпионатидаги футболчиларни Осиё Кубогига олиб бориш мумкин бўлар...

Бу бизга нима беради? Миллий терма бош мураббийи йиғинга улгиролмайман, деб хавотирга тушмайди. У ЖЧ саралашига тайёргарликни 2019 йил мартидан ҳам бемалол бошлайверади. Қолаверса, 2018 йилги мавсум сўнггини Олий Лига клублари ҳам нисбатан хотиржам тугатиши мумкин. “Насаф” — “Пахтакор”, “Локомотив” — “Бунёдкор” каби ҳал қилувчи ўйинлар мавсум охирида турганида, бош мураббий уларнинг етакчи футболчиларини олиб қўйса, кимга ёқади?

Таклифлар:
1) 2018 йилги мавсум тақвимини қайта кўриб чиқиш керак;
2) Миллий терма жамоага тезроқ бош мураббий топиш ва унинг олдига вазифа қўйиш керак;
3) Осиё Чемпионати U23 ёки Осиё Кубогидаги арзимаган муваффақият ҳақида эмас, Токио—2020 ва Қатар—2022 ғами борасида ҳозирданоқ ўйлаш.

Биз Равшан Ҳайдаров жамоаси бир нима қилармикин, деб кутиб ўтирибмиз. Хоп, натижа кўрсатди ҳам дейлик, бироқ бундан кимга қанчалик фойда? Тўғри, ЎФФ янги раҳбарияти натижа кўрсатгандек бўлар. Бироқ унутмайлик, ўша таркиб кейин тарқалиб кетади, унда ўйнаган футболчилар катта эҳтимол билан Токиога бормайди. Энди биринчи хатбошига қайтиб, дастлабки 2 та гапни қайта ўқиб чиқишингиз мумкин.

P.S. Бу масала яқин кунлар ичида Hacker Club’дан ҳам ўрин олади ва янада батафсил тушунтирилади.

Муаллиф :
Рейтинг: +38   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика