ОКМК тажрибали футболчиси билан ҳамкорликни давом эттиради

Sherzod Nurmatov
11 янв 2024, 12:43
ОКМК таркибдаги шартномаси тугаган футболчилар билан ўртадаги битимни узайтириш борасидаги ишларни давом эттирмоқда.

Олмалиқ жамоаси бу гал Ислом Тўхтахўжаев билан шартномани узайтирди. Келишув муддати 1 йилга мўлжалланган. Шу тариқа, Ислом Тўхтахўжаев 2024 йилги мавсум якунига қадар ОКМК жамоаси шарафини ҳимоя қилади.



34 ёшли футболчи ўтган мавсум олмалиқликлар таркибида 19 та ўйинда майдонга тушиб, 1 та голга ассистентлик қилган эди.

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: ОКМК матбуот хизмати

Сўнгги янгиликлар

Барча ›