UZ

Сўнгги янгиликлар

20:59Игорь Сергеев: "Мавсумни муносиб якунлаш керак"  1 20:39"Сурхон"нинг футболчилари олдида қарзлари бор  5 20:19Суперлига. "Пахтакор" "Насаф"ни мағлуб этиб, турнир жадвалида ортда қолдирди  144 20:05Суперлига. "Сурхон" – ОКМК 0:0  0 19:47Бьелса Уругвай терма жамоасини тарк этиши мумкин  1 19:18Миржалол Қосимов жамоасининг ушбу мавсумдаги ўйинларига неча баҳо қўйди?  4 19:05Февзи Давлетов: "Бу каби баҳсларда кўп ҳам вазиятлар яратилмайди"  0 18:52Kelme бренди Аёллар Осиё Кубоги-2026 мусобақаси учун расмий тўпни тақдим этди  0 18:25Антони: "Месси ҳар доим менинг кумирим бўлган"  4 17:58Суперлига. ОКМК Термизда ғалаба қозона олмади, "Сурхон" учрашувни 10 киши бўлиб тугатди  4 17:47ЖЧ-2026 Европа плей-офф босқичига қуръа ташланди: иккита мундиални ўтказиб юборган Италия Шимолий Ирландия билан тўқнашади  15 17:28ЖЧ-2026 Қитъалараро плей-офф босқичига қуръа ташланди: саралашда 18 ўйиндан 10 тасида ютқазган Боливияда ҳам ҳали имкон бор  9 16:45Самвел Бабаян "Андижон" бош мураббийи бўладими?  24 16:29Суарес: "Мен доим танқид билан курашганман"  1 15:53"Бунёдкор"нинг ОЧЛдаги энг йирик ғалабасини ёдга оламиз   7

ОКМК Ўзбекистон олимпия терма жамоаси футболчисини трансфер қилди Янгиликлар

ОКМК Ўзбекистон олимпия терма жамоаси футболчисини трансфер қилди

Яйпаннинг «Турон» жамоасига тегишли бўлган, Тошкентнинг «Олимпик» жамоасида тўп тепган Асадбек Раҳимжоновнинг трансфер хуқуқини ОКМК футбол клуби тўлиқ сотиб олди.

ОКМК ва футболчи ўртасида 3 йиллик шартнома имзоланди.

Таъкидлаш лозимки, Асадбек Раҳимжонов Ўзбекистон Олимпия терма жамоасига номзод. Шунингдек, футболчи Хитойда 19-бор ўтказилган Осиё ўйинлари мусобақасининг бронза медали совриндори ҳисобланади.

Хабарингиз бор, Ўзбекистон Олимпия терма жамоаси Париж олимпиадаси йўлланмасини қўлга киритиш учун Осиё чемпионатида қатнашади. Айнан мана шу мусобақаларга пухта тайёргарлик кўриш учун Асадбек Раҳимжонов бўлажак мавсумни ҳам «Олимпик» жамоасида ижара асосида бошлайди. Кейинчалик эса футболчи ОКМК футбол клубига қайтади.

Асадбек Раҳимжонов 2004 йил 17 февраль санасида таваллуд топган. Майдондаги жойлашуви - марказий ҳимоячи. Футболчи Суперлиганинг 2023-йилги мавсумида «Олимпик» сафида умумий 20 ўйинда майдонга тушиб, 1456 дақиқа ҳаракат қилган.

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика