UZ

Сўнгги янгиликлар

16:23"Арал" — "Олимпик". Таркиблар маълум  0 15:46"Антверпен" — "Гент". Таркиблар маълум  1 15:08"Эшитдик-да!" Алексей Ларин "Андижон"га ўтишга яқин  5 14:43"Рома" — "Торино". Таркиблар маълум  1 14:03Канселу: "Барселона"ни яхши кўраман"  5 13:24Алонсо Пеллегрини давридан бери Ла Лигадаги дастлабки 4 ўйинда ғалаба қозонган биринчи "Реал" мураббийи  1 12:39"Ньюкасл" 60 млн еврога харид қилинган ҳужумчисини йўқотди  2 11:58"Манчестер Юнайтед" Англия терма жамоаси ярим ҳимоячисига қизиқмоқда  8 11:30"Манчестер Сити" форварди Холанд: "Жамоани ўз ортимдан эргаштиришим керак"  1 10:39Пролига. Бугун 14-турга старт берилади  0 10:05Артета Эдегорнинг жароҳати ҳақида гапирди  3 09:32Гвардиола: "Манчестер Сити" мен келганимдан бери ҳар доим "Манчестер Юнайтед"дан кучлироқ бўлган  14 09:00Sofascore. Шомуродов дебют голи учун неча баҳога лойиқ кўрилди?  12 08:30"Интер Майами" йирик ҳисобда мағлуб бўлди, Месси эса пеналтидан фойдалана олмади  30 08:01Суперлига. Бугун "Олимпия" стадиони Суперлига баҳсига мезбонлик қилади  3

ОФК президенти шаффоф сайлов ҳақида гапирди Янгиликлар

ОФК президенти шаффоф сайлов ҳақида гапирди

Куала-Лумпурда жойлашган ОФК штаб-квартирасида ОФКнинг 28-конгресси бўлиб ўтди.

Бунда сўзга чиққан ОФК президенти Шайх Салмон бин Иброҳим Ал Халифа бир қатор масалаларни илгари сурди. Хусусан ташкилот раҳбари 2019 йил 6 апрель куни бўлиб ўтадиган ОФК президенти сайловида ҳаммаси шаффоф бўлиши кераклигини айтди.

ОФК президенти шундай деди: "Ҳаммангиз яхши биласиз, сайлов ниҳоятда муҳим жараён ҳисобланади ва ҳаммаси фейр плей асосида ўтиши лозим. Худди футболда бўлгани каби ҳаммамиз сайлов қоидаларини ҳурмат қилишимиз лозим".

"Ўтган беш йил мобайнида биз кенг кўламдаги ишларни амалга оширдик. ОФК ривожланиш сари дадил қадам ташлади. Биз сайлов жараёнида учинчи қўлларнинг аралашувига йўл қўймаймиз. Ҳаммаси қоида асосида кечиши керак. ОФКга аъзо барча мамлакатлар ўзлари танлаган номзодга овоз бериш ҳуқуқига эгалар. Биз - бир оиламиз ва буни унутмаслик лозим".

"2013 йилдан бери Осиёда футбол ривожи учун кўп ишларни амалга оширдик. ОФК аъзо ташкилотлар бирлашиб ишлаши учун бор имкониятини ишга солади. Биз биргаликда мана шу тамойилларни ҳимоя қилишимиз керак. ОФК ҳаммамиз биргаликда қурган жамиятни ҳеч кимнинг бузишига йўл қўймайди".

Шайх Салмон шунингдек, кейинги сайловда ўз номзодини қўйишини маълум қилди. Бу борада ОФК раҳбари шундай деди: "Тошкентда бўлиб ўтган йиғилишда мен кейинги президент сайловида ўз номзодимни қўйишимни айтиб ўтгандим. Шунча йил ташкилотга раҳбарларлик қилдим ва бундан кейин ҳам ўз ишимни муносиб давом эттиришни хоҳлайман. Мен ОФКга аъзо 40 мамлакатдан номзодимни қўллаб-қувватловчи хат олдим ва бундан жуда хурсандман".

Рейтинг: +7   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика