UZ

Сўнгги янгиликлар

08:30Суперлига. Бугун 2 та учрашув бўлиб ўтади  1 08:03Февзи Давлетов: "Вазиятлардан фойдалана олмаслик муаммомиз бўлиб қолмоқда"  0 07:46Отабек Нарзуллаев: "Ютишимиз ёки ютқазишимиз ҳам мумкин эди"  0 07:28Sofascore. Ҳусанов кечаги учрашувдаги ҳаракатлари учун неча баҳога лойиқ кўрилди?  7 07:10Суперлига. "Сурхон" — "Машъал" 0:0  0 06:50ЕЧЛ. "Манчестер Сити" - "Наполи" 2:0  2 01:59ЕЧЛ. Рэшфорднинг дубли "Барселона"га ғалаба келтирди, "Қайрат" ва "Галатасарой" йирик ҳисобда ютқазди  35 01:52ЕЧЛ. "Манчестер Сити" "Наполи"ни ишончли ҳисобда мағлуб қилди, Ҳусанов тўлиқ ўйнади  46 01:15АПЛда бирорта очко йиғмаган клуб бош мураббийи билан шартномани узайтирди  0 00:50Беллингем дербига қадар сафга қайтиши мумкин  2 00:19"Реал"нинг аппеляцияси яна рад қилинди  10 23:47ЕЧЛ. "Монако" Бельгияда "тарсаки еди", "Байер" Данияда дуранг ўйнади  0 23:20Луис Энрике "Аталанта"га қарши ўйинни трибунадан кузатгани сабабини айтди  0 22:37Жозе Моуринью: "Фенербаҳче"да ишлаб хато қилдим, у ер менинг даражам эмасди"  24 22:22Бернарду Силва: "Доннарумма менга Куртуани эслатади"  0

ОФК Осиё саралаш босқичи плей-оффининг мезбонларини маълум қилди Янгиликлар

ОФК Осиё саралаш босқичи плей-оффининг мезбонларини маълум қилди

Осиё футбол конфедерацияси яқинда бўлиб ўтадиган ЖЧ йўлидаги саралаш босқичи плей-офф босқичининг мезбонлари сифатида Қатар футбол ассоциацияси ва Саудия Арабистони футбол федерациясини тасдиқлади.

ЖЧ 3-саралаш босқичида учинчи ва тўртинчи ўринларни эгаллаган олтита жамоа – Индонезия, Ироқ, Ўмон, Қатар, Саудия Арабистони ва Бирлашган Араб Амирликлари – 2025 йил 8 октябрдан 14 октябргача марказлаштирилган форматда кураш олиб бориш учун учта жамоадан иборат иккита гуруҳга бўлинади. Гуруҳ ғолиблари 2026 йилги ФИФА Жаҳон чемпионатига тўғридан-тўғри йўлланмани қўлга киритади.

Ҳар бир гуруҳнинг иккинчи ўрин эгалари 2025 йилнинг 13 ва 18 ноябрь кунлари ФИФА плей-оффига чиқиш учун икки ўйинли беллашувда иштирок этади. Ғолиб ФИФА плей-офф турнирига йўл олади.

Расмий қуръа ташлаш маросими 2025 йил 17 июль куни ўтказилиши режалаштирилган.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон терма жамоаи 5 июнь куни БАА билан дуранг қайд этиб, муддатидан олдин ЖЧга йўл олган эди.

Рейтинг: -20   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика