UZ

Сўнгги янгиликлар

03:00ЕЧЛ. "Атлетико" "Тоттенхэм"ни, "Бавария" "Аталанта"ни йирик ҳисобда мағлуб этган ҳолда кейинги босқич масаласини деярли ҳал қилишди  40 02:50ЕЧЛ. "Барселона" меҳмонда "Ньюкасл" билан дуранг ўйнади  132 02:04Отабек Нарзуллаев: "Суперлига тезлигига тезроқ кўникишимиз керак"  0 01:32Акмал Рустамов: "Бешинчи ўриндан ҳам юқорида бўлмоқчимиз"  1 00:48БАА Про лигаси. "Ал Батаэҳ" ўз уйида "Ажман"ни мағлуб этиб, муҳим очколарни қўлга киритди  0 00:44Камолиддин Тожиев: "Йигитларни танимадим. Нима бўлганини билмайман..."  17 00:39ЕЧЛ. Дастлабки баҳсда "Галатасарой" ўз уйида "Ливерпул"ни мағлуб этди  47 00:34Тимур Кападзе: "Пахтакор"ни ютиш ёқимли. Футболни қуришдан кўра, уни бузиш осонроқ"  11 00:21Исломбек Исмоилов: "Ҳар тур нохуш анъанага чек қўйяпмиз"  6 23:47"Ньюкасл" — "Барселона". Таркиблар маълум  20 23:45Суперлига. "Машъал" – "Қизилқум" 0:2  0 23:31Дориев Шимолий Македония миллий терма жамоасидан чақирув олди  5 23:14Самвел Бабаян: "Бугун "Нефтчи" тарихини ёзаётган футболчиларни бир пайтлар ўзим катта қилганман"  39 22:45Суперлига. "Навбаҳор" сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди  153 22:12ОПЛ. "Сабаҳ" ўз уйида "Габала"га 7 та гол урди ва чемпионлик учун янада дадил қадам ташлади  1

ОФК Нестеровни 8 ойга дисквалификация қилди Янгиликлар

ОФК Нестеровни 8 ойга дисквалификация қилди

ОФК тартиб-интизом қўмитаси Игнатий Нестеров борасида қарор қабул қилди.

"Ўзбекистон терма жамоаси дарвозабони 8 ойга футболдан четлатилди. Дисквалификация муддати 13 февралдан бошланади. Яъни Нестеров 13 октябрь куни майдонга туша олади. 13 август куни Нестеров машғулотларни бошлаши ва шартнома тузиши мумкин.

Допинг билан кураш кундан-кунга авж олаётган пайтда 8 ой жуда ҳам енгил жазо. Айниқса айбловчи томон 16 ойлик дисквалификация талаб қилганини ҳисобга олсак.

Нестеров иши бу яқинда тузилган Ўзбекистон футболчилар касаба уюшмасининг дастлабки жиддий акцияси ҳисобланади. Ушбу ташкилот Ўзбекистон терма жамоаси посбонини ҳимоя қилиш учун машҳур Россия юридик компаниясини жалб қилган эди, - деб ёзади Алишер Никимбаев телеграмдаги ўз каналида.

Бу борада кўпроқ маълумот олиш мақсадида Ўзбекистон футболчилар касаба уюшмаси президенти Камолиддин Мурзоев билан боғландик.

"Игнатий Нестеров иши биз учун яхши якунланди дея оламан. Сабаби ОФК дарвозабонимизга 2,5 йил яъни 30 ойлик дисквалификация бермоқчи бўлганди. Бу эса Нестеровнинг фаолиятини якунлашини англатарди. Бироқ юристлар бу муддатни 8 ойга туширишгани бизнинг кичик ғалабамиз бўлди", - дейди Камолиддин Мурзоев.


Рейтинг: -29   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика